АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама 2017 йилдан бери биринчи марта Оқ уйга қайтди, деб хабар беради «Америка овози».
5 апрель куни кечқурун Обама амалдаги давлат раҳбари Жо Байденнинг таклифига кўра Оқ уйда ўзи томонидан амалга оширилган энг машҳур ислоҳот — соғлиқни сақлаш тизимида «Obamaker» номи билан танилган дастурининг 12 йиллиги бўйича чиқиш қилди. Обама мазкур ислоҳотни ўзининг «энг юқори ютуғим» деб атаган.
АҚШда ҳамон машҳурлигини сақлаб қолган мамлакатнинг 44-президентининг чиқиши Байден ва Демократлар партиясининг рейтинги жуда тушиб кетгани фонида бўлиб ўтган. Рейтингнинг тушиб кетиши кузда бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларида парламентнинг иккала палатаси устидан назоратнинг йўқотилишига олиб келиши мумкин.
Шарқий кабинетда Обамани Конгресс аъзолари ва Оқ уй ходимлари кутиб олган. У АҚШ президентларининг қароргоҳидаги ўзгаришларни қайд этган — биринчи навбатда мушукнинг пайдо бўлганини.
«Бу ерда мушук югуриб юрибди. Ва ишончим комилки, Бо ва Санни (Обамалар оиласининг итлари — таҳр.) бундан жуда норози бўлган бўларди», — дейди Обама.
Обама маъмуриятида вице-президент бўлган Байден улардан қайси бири иккинчисининг олдида ўтириши кераклигини аниқлай олмаётганликлари ҳақида ҳазиллашиб, собиқ президентнинг ислоҳотлар олиб боришдаги етакчилигини олқишлаган.
Изоҳ (0)