НАТОга аъзо давлатлар Украина атрофидаги вазият туфайли Россия билан муносабатларда кейинги қадамлар бўйича ўзаро келиша олмаяпти, деб ёзади The New York Times.
Нашр хабарига кўра, Болтиқбўйи давлатлари ва Польша Россия билан муносабатларни тўлиқ узишни талаб қилмоқда. Франция, Германия ва Туркия эса ҳозирги вазиятдан қатъи назар, Россия ҳукумати билан алоқаларни давом эттириш зарур деб ҳисоблайди.
6 — 7 апрель кунлари Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда муҳокама қилинаётган мавзулардан бири альянснинг Украинадаги вазият билан боғлиқ ҳаракатларидир.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Украинада «денасификация ва демилитаризация» мақсадида ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Киев Москва билан дипломатик муносабатларни узди ва ҳарбий ҳолат жорий қилди.
Ғарб Россиянинг ҳаракатларига жавобан унга қарши кенг кўламли санкциялар киритди. Шунингдек, қатор давлатлар, жумладан АҚШ, Дания, Франция, Германия, Польша, Болгария, Латвия, Литва ва Эстония Россиянинг дипломатик ваколатхоналари ходимларини ҳудудидан чиқариб юборишини маълум қилган. Европа Иттифоқининг бир қанча давлатлари — Италия, Бельгия, Нидерландия ва Ирландия ҳам ўнлаб россиялик дипломатларни чиқариб юборди.
Мавзуга доир:
- «Бу шунчаки уруш эмас. Вазият ундан ҳам баттар». Владимир Зеленский россиялик журналистларга интервью берди
- БМТ Халқаро суди Россиядан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилди. Кремль бундан бош тортди
- Борис Жонсон Украинадаги воқеалар юзасидан Россияга босим ўтказиш учун 6 бандлик режа ишлаб чиқди
Изоҳ (0)