Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳокимликларнинг матбуот котиблари ҳоким ўринбосарлари сифатида иш бошлаган.

Блогер Азизбек Яздурдиевнинг маълумот беришича, Қашқадарё вилоятининг Касби тумани ҳокими матбуот котиби Гулилайло Тугалова туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Гулилайло Тугалова.

Гулилайло Тугалова.
Фото: Касби тумани ҳокимлиги

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари вазифасида ишлаб келган Носиров Жамшид Мамаджонович шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Жамшид Носиров.

Жамшид Носиров.
Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Қўшимча қилинишича, Жамшид Носиров 2021 йил якунлари бўйича Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан эълон қилинган рейтинг баҳолашда туман, шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари орасида энг юқори кўрсаткичга эришган ахборот хизматлари қаторида эътироф этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар