Шавкат Мирзиёев раислигида 5 апрель куни ўтказилган халқ таълими соҳасига доир йиғилишда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашини рағбатлантириш орқали таълим сифатини кескин ошириш мумкинлиги қайд этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Таъкидланишича, ўтган йили халқаро сертификатни олган чет тили ўқитувчиларини рағбатлантириш тизими жорий қилингани натижасида Навоий, Наманган ва Сурхондарёда малакали ўқитувчилар сезиларли даражада ошган. Мутасаддиларга бу тажрибани янги ўқув йилидан бошлаб математика, кимё, физика, биология ва ахборот технологиялари фанларига ҳам жорий этиш топширилган.
«Мактабларда давлатдан маош оладиган 15 мингга яқин маънавиятчи бор. Лекин ўқувчиларнинг тарбияси, Ватанга муҳаббат ёки ота-онага ҳурмат руҳини шакллантиришда, айтинг-чи, қайси туман мактаби намуна бўлди? Ҳали бундай мактаблар йўқ. Қани мактаб сиёсати?», — дея савол қўйган давлат раҳбари.
Шу муносабат билан бир ой муддатда «қизил» тоифага кирган 1 минг 526 та мактабни жойида ўрганиб, ҳар бири бўйича алоҳида «йўл хариталари»ни тасдиқлаш вазифаси қўйилган.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев халқ таълими соҳасидаги ишлар қониқарсизлиги сабаб вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди
- «Мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти». Шавкат Мирзиёев мактаблардаги энг катта муаммо ўқитиш методикасининг эскиргани эканини айтди
- Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади
- Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади
Изоҳ (0)