Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Яқинда Ранбир Капур ўзининг марҳум отаси Риши Капурнинг сўнгги «Sharmaji Namkeen» фильмининг матбуот анжуманида амакиси Рандхир Капур деменсиянинг биринчи босқичи — ақлий заифликни бошидан ўтказаётганини тан олди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Ранбирнинг сўзларига кўра, премьерадан сўнг амакиси унга қўнғироқ қилиб, шундай деган: «Отангга у ажойиб инсон эканини айт, унинг ўзи қаерда, кел, қўнғироқ қилайлик».

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Рандхир Капурнинг ўзи эса касаллиги ҳақидаги маълумотни рад этди. У ҳазил билан: «Бундай гап йўқ! Мен жуда яхшиман. Фақат яқинда коронавирус билан касалландим», — дея хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Рандхир Капур 1947 йил 15 февралда туғилган. У Раж Капурнинг биринчи фарзанди бўлиб, «Вақт дарёси» фильмида дебют ролини ижро этган ва айнан шу картинадаги партнёри Бабита билан турмуш қурган. Актёрнинг икки нафар қизи бор: Каришма ва Карина Капур. Улар ҳам Болливудда ўз ўрнига эга машҳур актрисалардан ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар