Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Шоу-бизнес

    «Ҳеч қачон онгли равишда актёр бўлишни мақсад қилмаганман»: Болливуд актёри, Кажолнинг турмуш ўртоғи Ажай Девган 53 ёшда (фото)

    04.04.2022, 12:28 30613

    Болливуднинг таниқли актори Ажай Девган 2022 йил 2 апрель куни 53 ёшни қарши олди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Истеъдодли актёрни Болливуд фахрийси деб аташ мумкин, у 100 дан ортиқ фильмларда суратга тушган ва 30 йилдан ортиқ вақт давомида кино оламида фаолият юритиб келмоқда. Оиласи Болливуд саҳнасининг бир қисми бўлган ва шунинг учун бу соҳага осонгина кириб келган кўплаб ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, Девган бу йўлдан юрмади. Унинг отаси Виру Болливуд каскадёрлари орасида жуда ҳурматга сазовор бўлган, аммо у ўғлининг актёр бўлиши учун жавобгар эмасди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Мен ҳеч қачон онгли равишда актёр бўлишни мақсад қилмаганман. Отам шу соҳада ишлаган ва мен унинг изидан боришим муқаррардек туюларди. Мен режиссёр ёрдамчиси сифатида иш бошладим. Фильмга режиссёрлик қилаётган дўстим мени ўз лойиҳасида бош ролни ўйнашга кўндирди. «Тикан ва атиргуллар» (1991) фильми муваффақиятга эришди ва менинг карьерам айнан шу фильм орқали ҳал бўлди», — дейди актёр.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Девган бир ампуладаги ролга ёпишиб қолиш тақдиридан қутулиб қолган саноқли актёрлардан биридир. «Томошабинлар мени турли ролларда қабул қилганидан бахтиёрман. Мен романтик, жанговар ва ҳатто комедияларда суратга тушганман. Бу ажойиб, чунки бу менга актёр сифатида ўсиш ва ўзимни қайта-қайта ихтиро қилиш имкониятини берди», — дейди Ажай Девган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    У нафақат маҳоратли актёр, балки кино динамикасини тушунадиган ва олган билимларини ўзининг продюсерлик компаниясида қўллайдиган зукко ишбилармон ҳамдир.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Девган бу ҳақда шундай дейди: «Мен учун фильм суратга олиш — ишбилармонлик ва актёрнинг иштиёқи ўртасидаги мувозанатни топиш имкониятидир. Кўплаб ҳинд кинокомпаниялари бюджетларни назорат қилиш орқали Голливуд студиялари тизимига тақлид қилишга ҳаракат қилмоқда, аммо бу ижодкорлик ҳисобига бўлмаслиги керак. Мен ҳам бюджет доирасида ишлаш учун қўлимдан келганини қиламан, агар саҳнани жуда зарур деб ҳисобласам, ҳеч иккиланмайман. Иш фақат бизнес билан боғлиқ эмас».

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Унинг севимли Голливуд режиссёрлари — Мартин Скорсезе ва Жеймс Кемерон. Девган улар ҳақида: «Булар ўз ишининг устаси бўлган режиссёрлар. Уларнинг фильмларини томоша қилсангиз, ижодда муросасиз экани аён бўлади. Ҳа, улар ҳам студия тизимида ишлашлари керак, лекин ҳаракат эркинлигини ҳисобга олиб, улар ўзларининг ҳиссиётларига устунлик беришади. Шунинг учун мен ўзимни мамнун қиладиган фильмлар суратга олиш учун ўз компаниямни очдим», — дейди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ажай Девганнинг севимли фильми — «Ражу амаки» (2000). «Декорациядан тортиб афиша, тасвир, чиқарилиш вақтигача ушбу фильм бошқаларникидан фарқли ўлароқ биз юрган йўлдан бормаган. Бюджет ўша пайтда чиқарилган бошқа кўплаб фильмларга қараганда каттароқ эди. Мен ҳеч қачон харажатларимни аямаганман ва натижалардан жуда мамнунман. Кассада яхши натижа бермаган бўлиши мумкин, лекин мен хурсанд бўлдим. Бу фильм ҳали ҳам машҳур. У, албатта, ўз вақтида етакчи эди», — дейди актёр.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ажай рафиқаси, ажойиб истеъдодли актриса Кажол ҳақида гапирганда, унинг юзида табассум пайдо бўлади. Улар 1999 йилда турмуш қурган ва икки фарзанди бор: қизи Ниса ва ўғли Юг. Уларнинг бир-бирига бўлган қўллаб-қувватлаши, ҳурмати ва муҳаббати тафтидан қалблари бугунгача исиб келмоқда.

    Мавзуга доир:

    • «Made in India» хити ижрочиси Алиша Чинай: Ҳиндистоннинг поп маликаси бугун нималар билан банд? (видео)
    • Болливуд қироли Шоҳрух Хон 4 йиллик танаффусдан сўнг янги фильмда суратга тушмоқда
    • Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг кинодаги «овози» — Удит Нараяннинг муваффақият ва ҳаёт йўли (фото)

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Қуролли кучлари Россиянинг асосий мудофаа чизиғини ёриб ўтди — WSJ

    Бугун, 19:25

    Ипак Йўли Банки “Finnfund”дан 15 млн АҚШ доллари миқдорида кредит жалб қилди

    Бугун, 18:00
    Reklama

    Ўзбекистонда мактаб ва боғчаларга тарқатилган ёд препарати истеъмоли тўхтатилди

    Бугун, 19:02

    Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга 3,6 млрд сўмдан ортиқ ижтимоий кешбэк қайтарилди

    Бугун, 18:50

    Магнит бўронларига тайёрланинг: Қуёшда иккинчи кучли чақнаш содир бўлди (видео)

    Бугун, 18:35

    Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ОТЖ Гонгконг устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

    Бугун, 18:27

    “Янги Ўзбекистон” боғи кузнинг ёрқин мусиқий воқеаси – Coke Studio Fest’нинг 60 минг нафар меҳмонини қабул қилди

    Бугун, 16:30
    Reklama

    Украина Россиянинг ўта “нозик” жойига зарба берди — Британия разведкаси

    Бугун, 18:26

    Болливуд юлдузи Карина Капур 43 ёшда: Оиласидаги қаршиликларга қарамай, орзусига эришган актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли

    Бугун, 18:09

    Фарғонага Кампиробод сув омборидан ичимлик суви тортилади

    Бугун, 17:50

    Рамзан Қодиров яна бир видеода кўриниш берди (видео)

    Бугун, 17:39

    Alifбо ислоҳоти — 4 та ҳарфнинг янги шакли лойиҳаси эълон қилинди

    Бугун, 17:32

    Тавсия этамиз

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    Намангандаги болаларнинг оммавий заҳарланиши Соғлиқни сақлаш вазири назоратида экани маълум қилинди

    07:00 / 22.09.2023

    “Беш-олти фуқаро ўтирибди. Орқа эшикдан чиқиб кетинг хўжайин, деб сизни халқдан узиб қўядиганлар ҳам бўлади” — Зоир Мирзаев раҳбар инқирози ҳақида

    23:00 / 21.09.2023

    Яҳудийларнинг покланиш маросими, намойишга чиққан ўқитувчилар, қирол билан кечки овқат — 21 сентябрь суратлари

    22:00 / 21.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    iPhone 15 Prо Мах расмий сотувдан бир кун олдин “Малика” бозорида сотилмоқда. Унинг нархи қанча?

    21:00 / 21.09.2023

    Чет элда туғилган бўлса-да, ўз ватанида машҳур бўлган турк актёрлари (фото)

    09:00 / 21.09.2023

    Амударё суви бўйича қўшнилар билан ҳеч қандай келишув йўқ — “Толибон”

    21:00 / 21.09.2023

    Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка жазо тайинланди

    12:00 / 21.09.2023

    “Беш-олти фуқаро ўтирибди. Орқа эшикдан чиқиб кетинг хўжайин, деб сизни халқдан узиб қўядиганлар ҳам бўлади” — Зоир Мирзаев раҳбар инқирози ҳақида 

    23:00 / 21.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?