• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» Аҳмад Масъуднинг тансоқчисини асирга олди

    Афғонистон миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуднинг тансоқчиси Кобулда «Толибон» вакиллари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда унинг қариндошларига таяниб, Aamaj News агентлиги хабар берди.

    Абдул Мажид ва Аҳмад Масъуд

    Абдул Мажид ва Аҳмад Масъуд
    Фото: Twitter

    Аҳмад Масъуднинг тансоқчиси бўлган Абдул Мажид 29 март куни Афғонистон пойтахтидаги Панжсад-Фамилида қўлга олинган. «Толибон» ҳозирча мазкур ҳолатга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

    Маълумотларига кўра, Абдул Мажид 2021 йилнинг сентябрь бошларида Панжшердаги жангларда иштирок этган.

    Миллий қаршилик фронти ўтган йилнинг августида Кобул ва бошқа афғон шаҳарлари «Толибон» назорати остига ўтгач, Панжшер вилоятида тузилган эди. «Толибон»га қарши турувчи янги гуруҳга Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли, Буюк Британияда таълим олган 32 ёшли Аҳмад Масъуд раҳбарлик қила бошлаган.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 15 августда толиблар пойтахт Кобулни эгаллаган ва Афғонистонда ҳукумат тепасига келган. Президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетганди.

    Бироқ Панжшер «Толибон» назорати остига ўтмаган ягона вилоят сифатида толибларга қаршилик кўрсатди, у ерда ўзини давлат раҳбари деб эълон қилган вице-президент Амрулла Солиҳ ҳам жойлашиб олди. 22 август куни «Толибон» панжшерликларга ультиматум эълон қилиб, тўрт соат ичида таслим бўлишни талаб қилди. «Миллий қаршилик фронти» етакчиси Аҳмад Масъуд ва Панжшернинг бошқа оқсоқоллари вилоятни топшириб қўймаслигини билдирди. Кейинроқ «Толибон» ҳудудга юзлаб жангчиларни юборганини маълум қилиб, вилоятни қамал қилишни бошлади. «Толибон» Панжшер аҳолисини интернетдан узиб қўйди, ҳудудда мобил алоқа ишлашдан тўхтади. Охир-оқибат 6 сентябрда «Толибон» Панжшерни — Афғонистондаги толиблар томонидан назорат қилинмаётган сўнгги вилоятни эгаллади.

    Маълумот учун, Миллий қаршилик фронти Афғонистоннинг шимолий ва марказий вилоятларида толибларга қарши партизан урушларини олиб бормоқда. Масъуднинг ўзи хорижга чиқиб кетган. Январь ойида у Теҳронда «Толибон» вакиллари билан учрашган эди. Бироқ музокаралар ҳеч қандай аҳамиятли натижага олиб келмаган. Аҳмад Масъуднинг сўзларига кўра, толиблар қаршилик кучларига таслим бўлишни ва Афғонистонда янги ҳукумат тузишдан бош тортишни таклиф қилган.

    01.04.2022, 15:12   Изоҳ (0)   28064
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден АҚШ захирасидан ҳар куни 1 млн баррель нефть ажратилишини эълон қилди

    01.04.2022, 13:55

    Россияда бошқа давлатларга пул ўтказмалари бўйича чекловлар енгиллашди

    01.04.2022, 13:39

    Россия қўшинларининг икки колоннаси Чернобил АЭСни тарк этди. Украина станцияни қўриқлаётган миллий гвардиячилар ўғирлаб кетилганини маълум қилди

    01.04.2022, 12:45

    Россиянинг Белгород вилоятидаги нефть базаси ёниб кетди. Базага Украина ҳарбийлари томонидан авиазарба берилгани айтилмоқда (видео)

    01.04.2022, 11:20

    Forbes Европада Алишер Усмоновнинг иккита вертолёти хатловга олинганини хабар қилди

    01.04.2022, 10:15

    Буюк Британия Россияга қарши санкциялар доирасида қиролликдаги учта компания активларини музлатиб қўйди

    01.04.2022, 09:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.