Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шимолий Америка минтақасида ЖЧ—2022 саралашининг сўнгги туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Мексика терма жамоаси Салвадорни мағлубиятга учратиб (2:0), кетма-кет 8 марта ва ўз тарихида 17 марта мундиалга йўл олди.

АҚШ эса Коста-Рикага ютқазиб қўйди (0:2). Ҳар икки жамоа 25 очкодан жамғарди, бироқ америкаликлар қўшимча кўрсаткичлар бўйича 3-ўринни қўлга киритди.

АҚШ 11 марта ЖЧ финал босқичига йўл олди, сўнгги бор жамоа 2014 йилги мусобақада қатнашганди.

Тўртинчи ўринни олган Коста-Рика ўтиш ўйинида Океания минтақаси ғолиби Янги Зеландия билан баҳс юритади. Ўйин 13 ёки 14 июнь куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ КОНКАКАФ минтақасидан Канада биринчи бўлиб Қатарга йўл олганди.

Шу тариқа Жаҳон Чемпионатига йўлланма олган жамоалар сони 29 тага етди. Мусобақа 2022 йилнинг 21 ноябридан 19 декабрига қадар давом этади. Аввалроқ Қатар (мезбон), Хорватия, Германия, Дания, Бразилия, Аргентина, Эквадор, Уругвай, Бельгия, Франция, Испания, Сербия, Англия, Швейцария, Нидерландия, Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Канада, Португалия, Польша, Гана, Сенегал, Марокаш, Тунис, Камерун каби жамоалар масалани ҳал қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар