• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Дунёни жасур ва таваккал қилишдан қўрқмайдиганлар забт этади». Футбол тарихидаги энг «ёвуз одам» — Серхио Рамоснинг энг машҳур иқтибослари

    Футбол тарихидаги «ёвуз одам»лардан бири бўлган Серхио Рамос 30 март куни 36 ёшни қарши олди. Ғалаба учун ҳеч нарсадан тап тортмаслиги ва майдонда бамисоли жангчидек ҳаракат қилгани учун унга юқоридаги таъриф берилгани ҳеч кимга сир эмас. Рамос гарчи фаолиятини «Севилья»да бошлаган бўлса-да, «Реал» ва унинг номи ҳар доим ёнма-ён келган. Ҳақиқатан ҳам Серхио айнан «қироллик клуби» сафидаги фаолияти билан дунё футболини забт этган. 16 мавсум, 671 ўйин, 101 гол ва 22 та соврин. Шунчаки ақл бовар қилмас рақамлар. Тўртта Чемпионлар Лигаси бош соврини ва бешта Испания чемпионати Кубоги Серхио мадридликларга тақдим этган асосий совринлардандир.

    Бундан ташқари, Рамоснинг Испания терма жамоасидаги фаолияти ҳам алоҳида ва чексиз сўз юритиш мумкин бўлган мавзу. У «қизил фурия» таркибида икки карра Европа чемпиони (2008, 2012 йилларда) ва бир марта жаҳон чемпиони (2010) бўлган. Маълумки, Испания терма жамоасида деярли барча даврларда рақобат кучли бўлган, аммо гарддеккина бўрттириш бўлса ҳам бу рақобатнинг Рамосга алоқаси йўқлигини айтиш мумкин.

    Аммо ҳаётда ҳар доим ҳам ҳаммаси бир текис давом этмайди. 2020/21 йилги мавсум сўнгида Рамос жиддий жароҳат орттириб олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Айнан шу сабаб у Евро—2020 ни ўтказиб юборди. Рамос бу жароҳатдан ҳалигача тамомила қутулгани йўқ ва «ПСЖ» таркибида ҳам ўйнаб кетолмаяпти. «Реал»нинг у билан қандай хайрлашгани эса ортиқча изоҳга ҳожат қолдирмайдиган мавзу. «Дарё» эса қуйида туғилган кунини нишонлаётган Рамоснинг футбол ва ҳаёт ҳақидаги энг машҳур иқтибосларини тақдим этади.

    Фото: «ПСЖ»

    Фото: «ПСЖ»
    Жасорат ҳақидаДунёни жасур ва таваккал қилишдан қўрқмайдиган инсонлар забт этади. Агар ҳаракат қилмасангиз, ҳеч нарсага эришолмайсиз. Таваккал қилсангиз эса ҳеч нарсасиз қолишингиз ёки ғалаба қозонишингиз мумкин. Нима бўлганда ҳам муваффақиятга эришиш имконияти юқорироқдир. Бунга ишонаман. Инсон қийин дамларда ўзини яхшироқ билиб олади, стрессли вазиятларда эса кўпроқ нарсага эришиши мумкин, бу бизни кучлироқ қилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    2018 йилги Чемпионлар Лигаси финали ҳақида

    Чемпионлар Лигаси финали ҳамманинг ёдида, лекин оилам ва фарзандларимга ўлим билан таҳдид қилинганини ҳеч ким эсламайди.

    Салоҳнинг жароҳати? Бу мени умуман безовта қилмайди. Ҳамкасбимни жароҳатламоқчи эмасдим, шунинг учун виждоним тоза. Мухлисларнинг муносабати менга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

    Ўйинлардан кейин қандай тикланиши ҳақида

    Ҳар бир ўйинда 3,2 килограмм вазн йўқотаман. Ўйиндан кейин 2,5 литр махсус тетиклантирувчи ичимлик ичаман. Бу тезроқ тикланиш учун керак.

    Фото: Twitter/@realmadrid

    Фото: Twitter/@realmadrid
    «Реал» ҳақида

    Ҳеч ким клубдан юқори бўла олмайди. Нима бўлишидан қатъи назар «Реал» мавжуд бўлиб қолади.

    Клуб эмблемаси ва либоси учун минг бор қон тўккан бўлардим.

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun
    Лионель Месси ҳақида

    Аргентинанинг энг яхши футболчиси — Лионель Месси. У Диего Марадонани ортда қолдирган. Лео ажойиб ва ​​бетакрор футболчи. Йиллар давомида ундан азият чекдик. Агар Месси «Барселона» таркибида бўлмаганида, кўпроқ совринлар қўлга киритишимиз мумкин эди.

    Кумирлари ҳақида

    Шундай футболчилар борки, уларнинг майдон ва унинг ташқарисидаги хатти-ҳаракатлари кишини илҳомлантиради. Болалигимда Паоло Мальдини, Фернандо Ерро, кейинчалик эса Карлес Пуйолнинг ҳаракатларидан ҳайратланганман.

    VAR ҳақида

    Видеотакрорлар тарафдориман. Ўйиндан ташқари ҳолатдан гол уриб, ғалаба қозониб бўлмайди. Ноҳақ белгиланган пенальти билан ҳам. Бу борада ушбу тизим ёрдам бериши мумкин. Тўлиқ ва тўғри фойдаланишни ўрганиб бўлганимиздан кейин жараён тезлашади.

    Мақсади ҳақида

    Мақсадим — отамнинг кўзидаги ғурурни кўриш.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Голларини кимга бағишлаши ҳақида

    Марказий ҳимоячи учун кўп гол ураман. Ҳар бир голимни менга азиз инсонларга бағишлайман.

    Омад ҳақида

    Омад ҳар куни меҳнат қилишга одатланган, борини ишга бағишлаганларга кулиб боқади. Сиз биладиган ва севадиган Серхио Рамос бўлиш учун кўп нарсани қурбон қилишимга тўғри келган. Аввало — болалигимни.

    Оиласи ҳақида

    Мен учун оила биринчи ўринда туради. Оиламга ҳеч ким билмайдиган томонларим маълум. Оилам ва дўстларим ёнимда бўлса, ўзимни бахтли ҳис қиламан. Улар билан қувончни баҳам кўришдан яхшироқ нарса йўқ.

    Таслим бўлмаслик ҳақида

    Тажрибам шуни кўрсатадики, ҳеч қандай ҳолатда таслим бўлмаслик керак. Хотиржамликни сақлашимиз ва ишлашда давом этишимиз лозим.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА
    Қўпол ўйнаши ҳақида

    Майдонда рақибларимга қарши жуда қаттиқ ўйнай оламан. Оёғимни яширмайман, тўқнашувлардан қўрқмайман. Лекин негадир ҳакамларда мен ҳақимда ғалат фикр бор. Улар бошқа ўйинчиларга ҳатто оғзаки огоҳлантириш берилмайдиган жойда Рамосга карточка кўрсатаверади.

    «Олтин тўп» ҳақида

    Фаолиятим давомида жуда кўп ютуқларга эришдим ва агар улар мени «Олтин тўп» билан тақдирлашса, бу тарихий лаҳза бўларди.

    Ҳакамлик ҳақида

    Ҳакамлик ҳақида қанча кўп гапирсак, у шунчалик ёмонлашиб бораверади.

    Танқидлар ҳақида

    Ҳаммага ҳурмат билан қарайман ва ҳар қандай танқидни қабул қиламан — бу мени янада кучлироқ қилади, олдинга юришимга туртки бўлади.

    Мавзуга доир:

    •  «Реал» навбатдаги афсонасига чиқиш эшикларини кўрсатди. Серхио Рамос ва Флорентино Перес ўртасидаги узоқ йиллик «уруш» ҳақида
    • Қадрланмаган садоқат: «Реал»дан қувилган афсоналар ҳақида

    30.03.2022, 23:47   Изоҳ (0)   42644
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Златан Ибраҳимович Швеция терма жамоасидаги келажаги ҳақида: «Битта мағлубият кетишимга сабаб бўлолмайди»

    30.03.2022, 22:19

    Сенегал мухлислари мисрлик футболчиларига қарата шиша ва тош улоқтирган, автобусга ҳужум уюштирган. Миср бу борада ФИФАга шикоят билан чиқди (фото)

    30.03.2022, 21:01

    ЖЧ—2022 қуръаси олдидан. Терма жамоалар қайси саватчалардан жой олади?

    30.03.2022, 20:16

    Хоан Лапорта: «УЕФА билан ҳамкорлик қиладиган айрим клублар истаган ишини қилмоқда»

    30.03.2022, 18:51

    Карлуш Кейруш Миср терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

    30.03.2022, 17:33

    Шаҳрам Ғиёсов ва Элнур Абдураимов «Канело — Бивол» бокс оқшомида жанг қилади

    30.03.2022, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.