ЖЧ—2022 учун қуръа ташлаш маросимида қайси жамоалар 1-саватчадан жой олиши маълум бўлди.
Португалия терма жамоасининг плей-офф финалида Шимолий Македония устидан қозонилган ғалабасидан сўнг 1-саватчадан кимлар жой олиши аниқ бўлди. Таркиб қуйидагича бўлади: Қатар (мезбон), Бразилия, Бельгия Франция, Аргентина, Англия, Испания, Португалия.
Шу тариқа Германия, Нидерландия, Дания, Швейцария ва Уругвай 2-саватчадан жой олади. Ушбу саватчадаги қолган жойларни кимлар эгаллаши ҳозирча ноаниқ. Шимолий Америкадаги саралаш якунлангандан сўнг маълум бўлади. Агарда АҚШ ва Мексика мундиалга йўлланмани қўлга киритса, иккаласи ҳам иккинчи саватчадан жой олади.
3-саватчадан Сенегал, Эрон, Жанубий Корея, Марокаш, Польша, Сербия ва Япония жой олади. Канада ЖЧ—2022 саралашининг сўнгги ўйинида Панамани мағлуб этган тақдирдагина ушбу саватчадан ўрин олади. Агар бундай бўлмаса, Тунис 3-саватчага, Канада 4-саватчага жойлашади.
4-саватчадан эса Гана, Камерун, Саудия Арабистони, Эквадор, Европа плей-офф босқичи ғолиблари (Шотландия, Украина ёки Уэльс) ва қитъалараро плей-оффда ғалаба қозонган терма жамоалар жой олади.
ЖЧ—2022 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 1 апрель, жума куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)