Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2021 йилда камчиликка йўл қўйган 220 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилиб, 19 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилган. Бу ҳақда Судьялар Олий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Жалилов 28 март куни Судьялар Олий кенгаши мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Таъкидланишича, 2021 йилда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар фаолияти ўрганилиб, камчиликка йўл қўйган 220 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари 19 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг биринчи чорагида эса 22 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилган бўлса, интизомий жавобгарликка тортилганлар 80 нафарни ташкил этади.

«Шунингдек, 2021 йилда ваколат муддати тугаган 12 нафар, 2022 йилнинг биринчи чорагида 4 нафар судья навбатдаги муддатга нолойиқ деб топилган. Бундан ташқари, 2021 йилда одил судловга аралашиш билан боғлиқ 4 та ҳолат бўйича хизмат текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича Судьялар олий кенгаши раиси томонидан бош прокурорга ўз вақтида тақдимномалар киритилган», — дейди Судьялар Олий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Жалилов.

Маълум қилинишича, айбдор шахсларга нисбатан 2 та жиноят иши ва 2 та маъмурий иш қўзғатилган.

«2022 йил биринчи чорагида судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашиш бўйича ҳолат қайд этилмади. Бироқ судьялар дахлсизлигига таъсир ўтказиши эҳтимоли юз берган ҳолатлар бўйича Кенгаш матбуот хизмати томонидан 3 марта баёнот берилиб, воқеликка муносабат билдирилди», — дейди Судьялар Олий кенгаши раиси ўринбосари.

Таъкидланишича, World Justice Project ташкилотининг 2021 йилги Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги натижаларида COVID-19 пандемияси сабаб 74,2 фоиз мамлакатда ҳуқуқ устуворлиги кўрсаткичлари пасайгани кўрсатилган. Ўзбекистонга берилган баҳолар эса 4,1 фоизга ошиб, 139 та давлат орасида 85-ўринни эгаллаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда