Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фильмнинг асосий қаҳрамонлари Эмма Уотсон, Дэниэл Редклифф ёки Руперт Гринт каби машҳур актёрлар ҳақида гапирмаймиз. Улар деярли ҳар доим омма эътиборида ва кўплаб Поттер мухлислари уларнинг ҳаёти ҳақида билишади. Мақолада «Гарри Поттер» фильмларида кичик, аммо жуда муҳим ролларни ўйнаган актёрларнинг тақдири ҳақида маълумот берамиз.

Жейми Уэйлетт

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Жейми Уэйлетт фильмда Драконинг дўсти — Винсент Кребб ролини ўйнаган. Бироқ у поттерианнинг сўнгги қисмида рол ўйнай олмади, чунки Жейми жамоат тартибини бузгани сабабли қамалганди. Ҳибсга олинаётганда Уэйлеттнинг уйидан тақиқланган моддалар ҳам топилган, шунинг учун актёрга икки йиллик қамоқ жазоси берилди.

Эванна Линч

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

11 ёшида Эванна Жоан Роулингга хат ёзиб, «Гарри Поттер»да рол ўйнашни орзу қилишини айтади ва қизга омад кулиб боқади. У муаллиф билан ёзишмалар орқали боғланади. Ўша пайтда Линч анорексия билан оғриб, касалхонада ётганди.

Қиз минглаб рақобатчиларини мағлуб этиб, кастингдан ўтади. Линч Полумна Лавгуд ролини ижро этган. Шундан сўнг унинг карьераси тез ривожлана бошлади. Эванна яна бешта фильмда ўйнайди, «Юлдузлар билан рақс» шоусида қатнашади. Ҳозирда актриса хайрия ва жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этмоқда.

Гарри Меллинг

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Гарри Меллингнинг бобоси актёр, аммо унинг фильмдаги Дадли Дурсли ролини ўйнашига бунинг ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Мазкур рол болакайнинг кейинги фаолиятини белгилаб берди.

Меллинг драма мактабини ҳамда Лондон мусиқа ва санъат академиясини тамомлагач, спектакль ва фильмларда рол ўйнай бошлади. Айтганча, 18 ёшида актёр шунчалик вазн йўқотдики, кўплаб мухлислар уни дарҳол таний олмадилар.

Бонни Райт

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Болалигида акаси Боннига унинг ташқи кўриниши Жинни Уизлига жуда ўхшашлигини айтиб юрарди. Қизча кастингда ўз омадини синаб кўришга қарор қилади ва синовлардан ўтади. Шундан кейин Райтнинг карьераси илдамлаб кетди.

У фильмларда фаол рол ўйнай бошлади. Кейинчалик ўзини режиссёр, продюсер ва сценарий муаллифи сифатида ҳам синаб кўради. Бундан ташқари, Бонни хайрия ишларида фаол иштирок этади ва доимий равишда бунга маблағ ажратади.

Жеймс ва Оливер Фелпс

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Эгизаклар болалигидан Гарри Поттер ҳақидаги китобларни завқ билан ўқишган. Улар бунгача бошқа фильмларда рол ўйнамаган. Лекин онаси кинода рол ўйнашни орзу қилган болаларини кастингга олиб боради.

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Натижада олти босқичли кастингдан ўтгандан сўнг, эгизаклар Фред ва Жорж Уизли ролини ўйнашди. Ўшандан бери ака-укалар биргаликда ва алоҳида бўлиб фильмларда рол ўйнай бошлади. Шунингдек, улар голф ўйнашни ҳам яхши кўради ва хайрия ишлари билан шуғулланади.

Шон Bigгерстафф

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Шон фильмга Алан Ракман ёрдами билан келган, у болани Гриффиндорнинг квиддич жамоаси сардори Оливер Вудс ролига тавсия қилади. Бундан олдин Bigгерстафф Рикманнинг «Қишки меҳмон» номли фильмида ҳам рол ўйнаган эди. Поттериандан кейин Шон актёрлик фаолиятини давом эттиради ва бир нечта фильмларда рол ижро этади.

Люк Янгблад

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Йигитча фильмда квиддич ўйинларини шарҳлайдиган Ли Жордан ролини ўйнайди. Люк ўттиздан ортиқ фильм ва телесериалларда суратга тушган. Буларнинг ичида «Хор», «Мени алда» ва «Галавант» фильмлари унинг учун энг омадлиси бўлган. Бундан ташқари, Янгблад театрда ишлайди ва қўшиқ айтади.

Метю Льюис

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Бола фильмда рол ўйнашни шунчалик хоҳлайдики, онасини уни кастингга олиб боришга кўндиради ва олти соатдан кўпроқ навбатда туришади. Бироқ бу шунга арзирди: натижада унга Невилл роли берилади.

Шундан сўнг йигит тез-тез киноларда ўйнашни бошлайди. Бундан ташқари, у жуда ўзгаради — вазн йўқотади, спорт билан шуғулланади. Ҳозирда «Гарри Поттер»даги кулгили ва меҳрибон семиз болани зўрға таниш мумкин, у кўплаб қизлар учун ҳақиқий кумирга айланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)