• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ҳилол Насимов билан фильмларини «стол устида суратга олиши», китоб ўқимайдиган режиссёрлар ҳамда «хонтахта» сериаллар ҳақида интервью (видео)

    «Дарё» нашри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр ва актёр Ҳилол Насимов билан суҳбат уюштирди. Ижодкор суҳбат давомида ўзбек киносидаги муаммолар, фильмларини суратга олиш жараёнида учрайдиган қийинчиликлар ҳақида гапирди.

    «Уруш вақтида ўғлим солда оқиб келган»  

    —Ўтган йили ватан сарҳадларининг дахлсизлигини кўрсатиш мақсадида «Ватан остонаси» номли фильмни суратга олишга қарор қилдик. Фильм сценарийсини яратишдан аввал бутун Ўзбекистон бўйлаб сафарга чиқдим ва чегаралардаги шарт-шароитларни ўргандим. У ердаги вазиятни ўз кўзим билан кўрганим учун бу ҳақида фильм суратга олишга тайёрлигимни ҳис қилдим. Тан олиш керак, биздаги мудофаа тизими ҳавас қилгудек, ҳатто чегараларимиздан сўроқсиз бирорта қуш ҳам учиб ўтолмайди.Фильмнинг бир қисми Сурхондарёдаги Афғонистон билан чегарадош ҳудудда суратга олиниши керак эди. Аммо ўша вақтда қўшни республикада нотинчлик ҳукм сураётганди. Шеробод билан Мозори Шариф у қадар бир-биридан узоқ эмас. Снаряд овозлари эшитилиб турарди. Жуда ваҳимали вазият эди. Эндигина 20 ёшни қаршилаган йигитлар ҳадик билан у ердан бу ерга қочаётгани ҳеч эсимдан чиқмайди. Бу воқеаларни кўриш тугул эслаш ҳам қалбимга қўрқув солади. Энг ёмони, фильм сюжетига кўра ўғлим Фотиҳ сувдаги сол устида оқиб келиши керак эди. Шу пайт афғонистонлик мансабдор шахс ёнимга келиб, «Тезроқ бу ердан кетинг», деб хавфдан огоҳлантирди. Аммо ҳаётий кадрларни қўлдан бой бергим келмай, суратга олишни давом эттирдим. Чегарадаги талатўп вазиятлар кўрсатилган кадрлардаги айрим йигитлар ҳақиқатан ҳам урушга отланишганди. Улар тасодиф сабаб кадрга тушиб қолишган. Энг алам қиладигани, минг машаққат билан суратга олган фильмни ҳам «қайчилашади».

    Мен бир неча йилдан буён мудофаа вазирлигининг жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритаман. Бизга мудофаа тизимидаги ислоҳотларни халққа етказиш вазифаси юклатилган. Халқ давлат чегаралари қанчалик мустаҳкам эканлигини билиши шарт. Бу қайсидир маънода одамлардаги ватанпарварлик руҳиятининг янада ошишига, ички хотиржамликни таъминлашга сабаб бўлади.

    «Съёмка вақтида ҳақиқий қуроллардан фойдаланишим рост» 

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мен билан бир вақтда иш бошлаганларнинг фильмларидан кўра, анчагина тежамкор фильм суратга оламан. Буни қўлимдаги ҳужжатлар ҳам исботлай олади.  Чунки мен Равил Ботиров, Қамара Камолова ва Шуҳрат Аббосовдек режиссёрлар қўлида оддий ассистент, картина директори бўлиб ишлаганман. У ерда фильм бюджетини қандай тежаш ва керак бўлмаган кадрларга вақт сарфламасликни ўрганганман. Фильм стол устида суратга олинади, деб бежиз айтишмайди. Чунки режиссёрда аниқ режа бўлмаса, вақт ва маблағдан ютқазиши аниқ. Ҳар бир ўқ, автомат ёки портловчи мосламалар жуда катта маблағни талаб этади. Агар улар ўз ўрнида ишлатилмаса, бу саҳнани компьютер графикасида бойитиш жуда қимматга тушади. Баъзан «Фильмларда ҳақиқий мосламалардан фойдаланиш шарт эмас», деган гаплар  қулоғимга чалинади. Тўғри, бу ишни компьютер графикаси орқали қилса бўлади. Аммо у ўзбек киносига энди кириб келяпти ва бизда ҳали ривожланмаган. «Ватан остонаси» фильмида энг яхши компьютер графикаси усталари билан ишладик. Улар келишилган вақтдан бир ярим ой ўтиб ишни якунлашди.

    Одатда актрисанинг ёнида ҳақиқий портловчи модда ишга туширилса, унинг ҳолати ҳам шунга мос бўлади. Яъни бундай саҳна таъсирлироқ чиқади. Шу боис фильмларни суратга олишда ҳақиқий қурол ва портловчи мосламалардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Бу компьютер графикасига нисбатан анча арзонга тушади. Яширмайман, фильмларни суратга олишимда Мудофаа вазирлиги кўмак беради. Аммо уларнинг ҳам ишончини суиистеъмол қилишга ҳаққим йўқ.

    «Ўзбеккино» биносида фильм эмас, хўжалик совуни ишлаб чиқариларди

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ўзбек киносида муаммолар борлигини рад этмайман, аммо ўсиш ҳам бор. Баъзан кино нима эканлигини билмайдиган инсонлар бу соҳани танқид қилишса, «Режиссёрлар қаерда хато қиларкан?» деб кавлашга чўпларини тайёрлаб туришса, ҳайрон қоламан. Бир пайтлар «Ўзбеккино» биносида кинодан бошқа ҳамма нарса ишлаб чиқариларди. Ишонасизми, киноижодкор ижод қилиши керак бўлган бино хўжалик совунидан тортиб «брусчатка» ишлаб чиқарувчилар учун арендага берилганди. Чунки 60 йил ичида бирор марта таъмирланмаган бинода ижод қилиш ҳам мушкул эди. Захдан ўпирилган деворлар, елвизак хоналарнинг аянчли аҳволини таърифлаш мушкул. Президентимиз Шавкат Миромонович «Ўзбеккино»га ташриф буюргач, вазият тубдан ўзгарди. Ишлаб чиқариш цехлари бир кундаёқ бу ердан кетиб, таъмирлаш ишлари бошланди. «Ўзбеккино» биноси Ўрта Осиёда ягона, ишонаманки, тез орада у томонидан яратилган фильмлар ҳам биринчиликни қўлга киритади.

    «Китоб ўқимайдиган, аммо сериал суратга оладиган режиссёр»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Илгари хусусий киностудиялар томонидан «хонтахта» фильмлар суратга олинарди. Аммо орадаги узилиш сабаб фильм премьералари тўхтатилди ва хусусий киностудиялар сериал суратга олишга ўтиб кетди. Илгари бир серияни аранг суратга олишган бўлса, энди 150 қисмли сериални суратга олишяпти. Шу боисдан сериалларнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашяпти. Мен Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида имтиҳон комиссиясининг раиси бўлиб ишлайман. Ўтган йили ижодий имтиҳонларни олаётган пайтим ғалати воқеа содир бўлди. Режиссёр бўлишга талабгор абитуриентдан қайси китобни ўқиганлигини сўрадим. Ундан «Китоб ўқишга вақтим йўқ», деган жавобни олдим. Ҳеч бўлмаса, охирги кўрган бадиий фильмини таҳлил қилишни сўрадим. Бу саволга ҳам тайинли жавоб ололмадим. Аммо у гап орасида 140 қисмли сериални суратга олган режиссёр эканлиги ва сценарийни ҳам ўзи ёзганини қистириб ўтди. Кинодраматургияга қизиқса керак, деб «Рихсивой Муҳаммаджонов ким?» деган савол бергандим, елкасини қисди. Китоб ўқимайдиган, бадиий фильмни таҳлил қилолмайдиган ва машҳур ўзбек драматургини танимаган бола қандай сериал суратга олди экан, деб ҳайрон бўлдим. Телеканаллар ҳам сериалнинг режиссёри кимлигига қизиқмай, улар билан шартнома тузяпти. Жабрини эса томошабин тортяпти.

    Илгари «хонтахта» фильмлар бўлган бўлса, бугунги кунга келиб «хонтахта» сериаллар кўпайиб кетди. Улар лабини шиширган, улама киприкли қизлардан 3-4 сўм пул олиб, ишини битиряпти. Бу жуда ачинарли ҳол. Бунга қарши жиддий чора кўрилиши керак.

    Режиссёр билан тўлиқ суҳбатни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Яна бир тарихий фильм катта экранларга чиқиш арафасида
    • Ҳабибулла Низомов: Ҳилол Насимов оламдан ўтса, жанозасига бормайман
    • Ҳилол Насимов Сурхондарёда 2002 йилда юзага келган таҳликали вазият ҳақида кино ишламоқда
    • Ҳилол Насимовнинг «Ўзбекфильм»дан кетиш сабаби маълум қилинди

    16.03.2022, 18:49   Изоҳ (0)   29114
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    BAFTA-2022 мукофоти ғолиблари аниқланди (видео)

    16.03.2022, 11:54

    Кўп марта кўрган бўлсангиз ҳам севимли мультфильмларингиздаги сиз пайқамаган ҳолатлар (фото)

    12.03.2022, 13:32

    «Осмондаги болалар» фильмидаги Наргиз ҳозир қаерда? У нега кинодаги фаолиятини давом эттирмади? (видео)

    11.03.2022, 14:21

    Ўзини жаҳон юлдузига айлантирган фильмларда иштирок этишни истамаган актёр ва актрисалар (фото)

    09.03.2022, 13:08

    Маҳатма Гандидан малика Дианагача: Афсонавий шахслар ҳақида ҳикоя қилувчи 5 та биографик фильм (видео)

    05.03.2022, 20:32

    Машҳур мультфильмлардаги саҳналаштиришда турли қийинчиликларни келтириб чиқарган анимацион саҳналари (видео)

    04.03.2022, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.