Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Турк актёри Керем Бурсиннинг Испанияга ташрифи кутилмаган воқеаларга бой бўлди, деб ёзади «Rusturkey.com».

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Маълум бўлишича, актёр «Малага» кинофестивалининг иштирокчиси сифатида Испанияга сафар қилган. Актёр эфирга узатилган «Эшигимни қоқ» сериали кўрсатилиши ортидан ушбу мамлакатда ҳам машҳурликка эришган.

Турк актёри Керем Испанияда бўлган вақтида «Зорро афсонаси» юлдузи Антонио Бандерас иштирокидаги мюзиклда қатнашди. Шундан сўнг актёрлар бирга суратга тушди. Бандерас ушбу суратни ижтимоий тармоқларда баҳам кўриб, Керемнинг Испанияда ҳам қанчалик машҳурлиги ҳақида ёзди.

https://www.instagram.com/p/CbVGdHXAu6g/

Керемнинг мухлислари ушбу постдан хурсанд бўлиб, Бандерас уларнинг севимли актёрига мухлислик қилганини ёзиб қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Керем Бурсин дунё бўйлаб машҳурликка эришган «Эшигимни қоқ» телесериалида иштирок этган. Лойиҳа 90 дан ортиқ мамлакатларда намойиш этилган ва муваффақиятга эришиш бўйича тарихий «Муҳташам юз йил» сериали билан ҳам таққосланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзбекистон темир йўллари» талабалар учун чипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилди
Дунё
Байден ва Макроннинг кечки овқати Оқ уйга ярим миллион долларга тушди (видео)
Кино
«Маликанинг кундалиги», «Форсаж», «Жокер» — давоми экранларга чиқиши кутилаётган севимли фильмлар