Афтидан, хонанда Женнифер Лопес ва Бен Аффлек муносабатларида ҳамма нарса жиддийга ўхшайди. Машҳур жуфтлик Калифорниянинг Бел-Эйр шаҳрида баҳоси 50 миллион долларлик уй сотиб олишга қарор қилди. Ҳашаматли саройнинг майдони 20 000 квадрат метрдан ортиқ, деб ёзади People Talk.
Женнифер ва Беннинг янги уйи катта оила учун мўлжалланган. Уйда 10 та ётоқхона ва 17 та ҳаммом мавжуд бўлиб, бу ерда Жей Лонинг болалари яшаши аниқ. Эҳтимол, Бен Аффлекнинг собиқ рафиқаси ҳам фарзандларига дам олиш кунлари дадасининг олдига келишга ва у билан қолишга рухсат берар.
Эслатиб ўтамиз, 2004 йилда ажрашган Лопес ва Аффлек 2021 йил май ойида муносабатларини қайта тиклади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)