Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида «Тошкент халқаро марафон тадбири» ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Қайд этилишича, 25 март куни соат 16:00 дан 27 март куни соат 18:00 гача Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача ҳаракат чекланади. Шунингдек, 27 март куни соат 05:00 дан 18:00 гача:

  • И.Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача;
  • Ш.Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
  • Шаҳрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;
  • Афросиёб кўчаси: Шахрисабз кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
  • Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;
  • Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;
  • А.Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача.
«Ушбу кўрсатилган вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Яшнобод туманининг Ўш кўчаси бўйлаб Қорасув канали устидан ўтувчи автомобиль йўли кўприги реконструкция қилинади. Шу сабабли Ўш кўчаси «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи кўприги билан кесишмасидан Бойсун кўчаси кесишмасигача ва ундан Ўш 1-тор кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқ 2022 йилнинг 11 февралидан март ойи охиригача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ТҲАЙ ва Фарғона йўли кўчаларини бирлаштирувчи иккита йўл таъмирлаш ишлари сабабли 19 март кунидан бошлаб ишлар якунига қадар ёпилади.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди