Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 март ҳолатига кўра, 35,3 млрд долларни ташкил этди. Улар февраль ойига нисбатан 0,9 млрд долларга ошган.

Фото:AFP / Getty Images

Фото:AFP / Getty Images

Захиралар, асосан, олтин ва хорижий валюталардан иборат. Биринчиси, 20,7 млрд долларга, иккинчиси эса 13,5 млрд долларга баҳоланмоқда. Яна 1,1 млрд доллар халқаро захира активидир (Халқаро валюта жамғармаси).

Олтин миқдори 10,9 млн троя унциясини (тахминан, 339 тонна) ташкил этади.  Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.

 

Захиралар 2022 йил бошидан 221,4 млн долларга ёки 0,6 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1903,3 долларгача ўсишининг таъсири 1,1 млрд долларни ташкил қилди.

Олтин захиралари нима учун керак?

Оддий тил билан айтганда, бу суғурта, давлатнинг «хавфсизлик ёстиғи». Захиралар дунёнинг деярли барча мамлакатларида фавқулодда вазиятлар учун мавжуд.

Захиралар одатда юқори ликвидли, яъни тез сотиладиган активларда сақланади. Олтин ва хорижий валюта ушбу талабларга жавоб беради — улардан исталган вақтда қарз тўлаш ёки инвестициялар учун фойдаланиш мумкин.

2017 йилгача Ўзбекистон захиралари тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилинмас эди. Ўша йилнинг ноябрь ойида захиралар 26 миллиардни ташкил этиши маълум бўлган. Ўшандан бери улар деярли 10 миллиард долларга ўсган.

Захиралардан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин ва ўрни қандай тўлдирилади?

Захиралардан турли мамлакатларда турлича фойдаланилади. Бу одатда тўлов баланси тақчиллигини молиялаштириш, валюта бозорида интервенсиялар ўтказиш, миллий валюта курсини ушлаб туриш, ташқи қарзларни қоплаш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

Захиралар мамлакатда қазиб олинган олтин, халқаро бозорга қимматли қоғозлар чиқарилиши, савдо баланси профицити ва бошқалар ҳисобига тўлдирилади.

Масалан, Ўзбекистонда захиралар, жумладан, ОКМК ёки НКМК томонидан қазиб олинган олтин ҳисобига тўлдирилади. Олтин четга сотилганда мамлакатдаги захиралар ҳам камаяди.

35 миллиард доллар — бу кўпми ёки кам?

Ривожланаётган мамлакатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам халқаро ташкилотлар уч ойлик импортни молиялаштириш учун етарли бўлган захираларни сақлашни тавсия қилади.

35 миллиард доллар ҳозир Ўзбекистонга 15 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун етарли. Бундай кўрсаткич ишончли ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди