• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Россияда дефолт юз берса нима бўлади?

    Украинада «ҳарбий операциялар» бошланганидан сўнг Россия Банкининг чет элдаги халқаро захираларининг катта қисми блокланди. 

    Молия вазирлиги раҳбари Антон Силуановнинг сўзларига кўра, Россия деярли 300 млрд долларлик маблағлардан маҳрум бўлган – бу олтин-валюта захираларининг деярли ярми дегани. 

    Шундан сўнг президент Владимир Путин Россияда яшовчи кредиторлар ва санкцияларга қўшилмаган бошқа мамлакат кредиторлари қарз мажбуриятлари бўйича тўловларни махсус рухсатнома билан рубль ёки долларда олишлари мумкин бўлган фармонни имзолади. 

    Россияга нисбатан санкцияларда қатнашувчи мамлакатлар кредиторлари эса тўловларни рублда, шу билан бирга, Россия банкларининг махсус ҳисоб рақамлари орқали тўлашлари мумкин бўлади.

    Россиянинг олтин-валюта захиралари музлатилганлиги сабабли тўловларни валютада амалга ошириш «маълум қийинчиликлар»ни юзага келтириши мумкин, деди Силуанов 14 март куни. 

    Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Россия қарз мажбуриятларини бажариш тартибига кўра, вазирлик агент-банкларга тўловларни облигацияларни чиқариш шартларида назарда тутилган муддат ва валютада тўлаш ҳақидаги тўлов топшириқномаларини беради. 

    Халқаро рейтинг агентликлари бундай вазиятда Россиянинг ташқи мажбуриятларни тўлаш имкониятини салбий баҳолади. S&P, Moody’s ва Fitch агентликлари мамлакат рейтингини олдиндан дефолт даражасига туширди, Fitch эса дефолт яқин эканлигини айтди.  

    Мамлакатга нима учун дефолт хавфи яқин келмоқда? 

    Баъзи суверен облигациялар бўйича купон тўловлари рублда амалга оширилиши мумкин, аммо юридик шартномага мувофиқ 117 млн долларлик қарз мажбуриятлари долларда тўланиши керак, дейди Россия иқтисодиёт мамлакати ректори Рубен Ениколопов. 

    Валюта қарзларини рублда ёпиш шартнома шартларини бузиш ва автоматик тарзда техник дефолт деб баҳоланади, дейди у.

    Агарда тўловлар 15 апрель санасигача тўланмаса, Россиянинг техник дефолти ҳақиқий деб топилади. 

    Бундан ташқари, бунинг оқибатида Россияга кросс-дефолт (қимматли қоғозлар эгалари барча облигацияларни бирданига ва шу заҳоти тўлашни талаб этиши) хавфи яқин келмоқда, бу жами 40 млрд долларни ташкил қилади, дейди Марказий банк собиқ раҳбари Сергей Дубинин.

     Захиралар «музлатилиши»гача бу тўловлар Россия иқтисодиётига катта хавф туғдирмаётган эди. Айни вазиятда эса бу – «форс мажор», деб қўшимча қилади у. 

    Шу билан бирга, чет эллик сармоядорлар облигация даромадларини қарз валютасида олиш имконияти билан чекланади. 

    АҚШ Молия вазирлигининг OFAC санкция бўлими 2022 йилнинг 25 майгача Марказий банк, Россия Молия вазирлиги ва Россия миллий фаровонлик жамғармасининг қимматли қоғозлари бўйича тўловларни қабул қилиш учун транзакцияларни амалга оширишга рухсат берувчи лицензияни берди. 

    Аммо бундай «имконият»дан фойдаланиш мумкинми ёки йўқ ҳали номаълум. 

    Фикримча, бундай мақсадлар учун «музлатилган» активлардан фойдаланишга рухсат олиш мумкин эди. Бундан-да яхшироғи, келишиб олиш ҳам мумкин эди, аммо бу ерда ҳаммасини сиёсий қарор  ҳал қилади, — деб ҳисоблайди мутахассис. 

    Оқибатлар 

    Ҳукумат ва банк сектори учун бўладиган иқтисодий оқибатлар узоқ муддатни кўзда тутади: мамлакат дефолтдан сўнг ишончсиз қарз олувчига айланиб, натижада ташқи қарзлар нафақат ҳукумат, балки маълум компаниялар учун ҳам «ўта юқори» ставкаларни ташкил қилади, дейди Ениколопов. 

    Компаниялар хориждан ҳеч қандай кредит олмайди. Бироқ бу жараён ҳозирнинг ўзидан бошланиб бўлган, барча инвестициялар ташқаридан тўхтаган, – деб таъкидлайди у.

    Мутахассиснинг фикрига кўра, дефолт санкциядан кўра узоқроқ давом этувчи оқибатларни келтириб чиқаради.

    Кросс-дефолт юзага келса, иқтисодий нуқтаи назардан вазиятнинг ўзгариши амримаҳол, деб давом эттиради Дубинин. 

    Россия банклари бу ҳолатда инқирозга учрамайди – Марказий банк уларнинг ликвидлигини сақлаб қолиш учун қўлдан келган ҳамма нарсани қилади. 

    Рубль девальвацияси аллақачон юз берди. Бундан кейин у давом этади ёки регулятор курсни белгилаб қўяди. Кейинчалик инфляция кучайиши ва бюджет тақчиллиги ўсиши мумкин. Аммо 1998 йилдаги каби мислсиз оқибатлар кузатилмайди. Энг ёмони ўтиб кетди, — деб давом эттиради Марказий банк собиқ раҳбари. 

    Дефолтнинг ўзи ҳаммаси тугади дегани эмас, балки бор-йўғи юридик тушунча бўлиб, эмитент томонидан облигациялар чиқарилишининг бузилиши, дейди йирик инвестиция компанияларидан бирида фаолият юритувчи таҳлилчи исмини сир тутишларини сўраб.

    Дефолт кросс-дефолт ва келгуси реструктуризацияга олиб келади, аммо оқибатларнинг қандай бўлишини олдиндан айтиш жуда қийин. Евро облигацияларни чиқаришнинг ярмидан кўпи – россиялик маҳаллий эгалар қўлида, дейди у.

    Айни вазиятнинг 1998 йилдагидан фарқи шундаки, Россия ўз ташқи қарзларини мунтазам равишда тўлаган, дефолт эса ички мажбуриятларга кирган, аммо ҳозирги вазият аксинча тус олиши мумкин. 

    Бундан ташқари, эҳтимолий дефолт сунъий чекловлар туфайли юзага келади ва бу фақат санкциялар натижасидир, дея давом этади таҳлилчи. 

    Шундай экан, барча иқтисодий ҳодисалар бўлиб ўтди. Бундан ташқари, 1998 йилнинг ҳозирги вазиятдан шуниси билан ажралиб турадики, у пайтда Россия дунёдан ажратилмаган ва 2002 йилга келибоқ у ўз иқтисодий аҳволини тиклаб олган эди. Ҳозирда эса бу жараён анчайин кўп вақтни талаб этиши мумкин, — деб хулоса қилади у. 

    Аввалроқ Россиянинг дефолт бўлиши мумкин бўлган учта сценарийси ҳақда хабар берилган эди.

    16.03.2022, 20:20   Изоҳ (0)   43742
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия буғдой экспортини чеклади. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

    15.03.2022, 18:28

    «Биз учун ҳозир яхши имконият» — нима учун ва қандай Ўзбекистон россиялик IT-мутахассисларни ўзига жалб қилишни бошлади?

    15.03.2022, 17:58

    Жаҳон озиқ-овқат тизими барбод бўлиш хавфи остида — Bloomberg

    15.03.2022, 17:12

    Уруш оқибатлари — дунёда халқаро парвозлар давомийлиги сезиларли ошди

    14.03.2022, 21:25

    Россияликларнинг Ўзбекистонга кўчиб ўтишга бўлган қизиқиши кескин ошди

    14.03.2022, 19:28

    Хитой Россиянинг Марказий Осиёдаги ўрнини эгаллаши мумкин — TIME

    14.03.2022, 12:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путин билан 15 август куни Аляскада учрашади

    Дунё | 9 август, 09:10

    Ўзбек блогерларининг реклама нархлари: кимга қанча тўлайсиз?

    Маданият | 9 август, 08:30

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.