Хитой халқ-озодлик армияси 14 март куни Тайван соҳилларига ҳарбий ҳаво кучларининг 13 та самолётини йўналтирди. Бу ҳақда Тайван Мудофаа вазирлиги хабар берган.
Самолётлар орол шимолидаги Таоюань шаҳридаги ҳарбий захира аскарлари ўқув машғулотларини ўтказаётган ҳудуд устидан учиб ўтган.
Тайван мудофаа идорасининг Twitter’даги баёнотида орол ҳудудига 13 та жанговар самолёт киргани, улар орасида 7 та Ж-10 ва 5 та Ж-16 қирувчи самолётлари борлиги қайд этилган.
Вазирлик Хитойнинг Тайван ҳаводан ҳимоя тизимини ўрганиш учун деярли ҳар куни ҳарбий ҳаво кучларининг самолётларини оролга учираётгани, бироқ ушбу парвозлардаги учоқлар сони суткасига 5 тадан ошмаганини билдирган.
Аввал Хитой АҚШдан Тайванга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишни талаб қилгани ва АҚШни Тайван мустақиллигини рағбатлантириш ҳарбий зиддиятга олиб келиши ҳақида огоҳлантиргани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)