Сўнгги кунларда буғдой, маккажўхори ва соя нархи жаҳон глобал молиявий инқирозга юз тутган 2008 йил даражасидан ошиб кетди. Бу ҳақда экспертларга таяниб, The Guardian ёзмоқда.
Нархларнинг ошиши Украинадаги воқеалардан олдин ҳам иқлим ўзгариши ва коронавирус пандемияси фонида кузатилган.
Бироқ энг йирик буғдой экспортчиларидан бири — Украинада энди экин мавсуми хавф остида. Агар Ғарб санкцияларига жавобан Москва буғдой экспортини қисқартирса, Россиядан маҳсулотни етказиб бериш ҳам хавф остида қолиши мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига кўра, Украина буғдой экспорти бўйича бешинчи ўринни эгаллаб, жаҳон бозорида унинг улуши қарийб 10 фоизни ташкил этади. Шунингдек, у энг йирик маккажўхори экспортчиларидан бири ҳисобланади — жаҳон экспортидаги улуши 15 фоиз атрофида.
Россия ҳам жаҳон бозорида қарийб 17 фоиз улуши билан буғдой экспорти бўйича дунёда етакчилардан ҳисобланади, кунгабоқар уруғи етказиб бериш бўйича эса иккинчи ўринда туради.
Изоҳ (0)