• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Деразадан кўриб турибман: ташқарида бомба портламоқда». Украинада яшаётган ўзбекистонликлар билан суҳбат

    Россия 24 февраль тонгида Украинада «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Донбассда ўзини мустақил деб эълон қилган давлатларни ҳимоя қилиш мақсадида бошланган операция Украинанинг бошқа ҳудудларига ҳам кўчди.

    Украина дарҳол ўз ҳаво ҳудудини ёпди, шу сабабли Ўзбекистон фуқароларини Украинада самолётларда эвакуация қилиш имкони бўлмади.

    24 февраль куни кечга яқин Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлиги, уларнинг рўйхати янада аниқлаштирилаётганини маълум қилди. 25 февраль куни эса элчихона Ўзбекистон фуқароларини Польша орқали эвакуация қилиш режасини эълон қилди.

    «Дарё» Украинада яшаётган ўзбекистонликлар билан боғланиб, мамлакатда бўлаётган воқеалар уларнинг ҳаётига қанчалик таъсир кўрсатаётгани ва улар нималарни ҳис қилаётгани ҳақида суҳбатлашди.

    Украинадаги ўзбекистонликлар билан суҳбат 25 февраль куни бўлиб ўтган.

    Украина ҳарбий техникаси Киевдаги Мустақиллик майдонидан ўтмоқда.

    Украина ҳарбий техникаси Киевдаги Мустақиллик майдонидан ўтмоқда.
    Фото: AFP

    Моҳинур Саидмаматова. Полтава давлат тиббиёт университети 2-босқич талабаси

    «Ҳужжатларингиз ёнингизда бўлсин дейишди»

    Ҳозир дўконларда ҳеч нарса қолмаган. Банклар пул бермаяпти. Кассалари бўш, ҳамма жой ёпиқ. Соат 22:00 дан 6:00 гача кўчага чиқиш тақиқлаб қўйилди.

    Ҳозир ётоқхонамиз олдида танклар пайдо бўлган. Шаҳарни ҳам портлатишади, дейишяпти. Сув ва ҳужжатларингиз ёнингизда бўлсин, деб айтишди. Сиренa овозини эшитсак, ертўлага тушарканмиз.

    Полтавада ўзбек талабалари кўп, мен ўқийдиган университетда ҳам, тахминан, 30 нафар ўзбекистонлик бор.

    Ўзбекистонга қайтиш учун элчихонанинг электрон почтасига маълумотларимизни юбордик. Бирор янгилик йўқ. Энди эса боғлана олмаяпмиз.

    Моҳинур Саидмаматованинг хонасидан олинган суратда зирҳли техникани кўриш мумкин

    Шодиёр Сайдаматов. Одесса шаҳрида яшайди

    «Польшага кетиш ниятидамиз»

    Ҳозир шаҳар тинч, лекин тинмай ракета овозлари эшитиляпти. Дўконларда маҳсулотлар қолмаган. Аксарият украинлар чегара томон қочяпти. Айтишларича, Польша қочоқларни қабул қилаётган экан. Биз ҳам шу ерга кетиш ниятидамиз.

    Исмини ошкор қилишни истамаган талаба қиз. Харьков шаҳрида ўқийди

    «Кечаси бомба овозидан уйғониб кетдик»

    24 февралга ўтар кечаси бомба овозидан уйғониб кетдик. Талабаларни ерости йўлига олиб кетишди. Тунни метрода ўтказдим. Адашмасам, 3:00 дан эрталаб 7:30 гача отишма бўлди. Эрталаб ётоқхонага қайтдик. 14:30 дан яна отишма бошланди. 22:00 дан 06:00 гача комендантлик соати эълон қилинди.

    Дўконлар 16:00 гача ишлади. Кўчага чиққанимиз йўқ. Ҳозир талабалар турар жойидаман. Айни пайтда қор ёғяпти. Отишма ҳам давом этяпти. Қалбимдан нималар ўтаётганини айтиб беролмайман. Ҳеч ким нима бўлишини билмаяпти. Ҳозир бизни қўриқлаб турган қоровуллар ертўлага тушишимизни сўраяпти.

    24 февраль куни Украинада одамлар беркинган метро бекати.

    24 февраль куни Украинада одамлар беркинган метро бекати.
    «Дарё»га тақдим этилган сурат

    Фазлиддин Фахриддинов. Кировоград вилоятида учувчиликка ўқийди

    «Эртага тирик қолармикинман, деган хавотир бор»

    2021 йил августда ўқиш мақсадида келгандим. Ўшанда ҳаммаси яхши, ҳеч қандай муаммолар йўқ эди. Лекин вазият ўзгариб кетди. Уруш бўлади деб сира ўйламагандим.

    Тушунарсиз вазиятлар ичидаман. Эртага тирик қолармикинман, деган қўрқув бор. Чунки ҳар беш дақиқада тепамиздан ҳарбий самолётлар учяпти. Бомбамасмикин, деб ўйлаб қоламан. Мен ҳозир Кропивницкий шаҳрида жойлашган талабалар ётоқхонасидаман. Ўқишимиз апрелгача онлайн қилиб қўйилди.

    Уруш бошланган кундан бизни шаҳарга Киев, Одесса, Харьковдан одамлар эвакуация қилинди.

    Ҳозир бизда озиқ-овқат етарли эмас. 2–3 кунга етадиган маҳсулотлар бор. Дўконларда расталар бўшаб қолган. Банклар ҳам ишламаяпти. Уйдагиларим пул жўнатган тақдирда ҳам ололмайман.

    Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлиб, элчихонага қўнғироқ қилганимда рақамлари ўчиқ эди. Энди буёғи Худодан...

    Фазлиддин Фахриддинов ётоқхонасидан олинган расм

    Муҳаммаджон Маҳмудов. Киев шаҳрида ишлайди

    «Паспортларимиз билан ишхонамизга беркиндик»

    2021 йил июль ойидан бери Украинада автосервисда ишлардим. 24 февралдан ишларимиз тўхтаган. Эрталабдан ҳарбий самолётлар учяпти, сиреналар янграяпти. Ҳамма саросима, қўрқувда қолган. Имкони борлар Европага чиқиб кетяпти, асосан, Польшага. Қолганлардан метрога тушишларини сўрашяпти. Мен билан бирга яна тўрт нафар ўзбекистонлик бор. Метро узоқлиги учун биз паспортларимиз билан ишхонамизга беркиндик.

    Караматулло Ҳакимов. Киев шаҳрида яшайди

    «3–4 кунга етадиган озиқ овқатимиз бор, холос»

    Шаҳарда дадам, поччам, жияним, тоғам, янгам оилавий яшаймиз. 2020 йил ноябрдан бери шаурмахонада ишлардим. Ҳозир кўп жойлар ёпилган. Кеча дўконларда нархлар икки баробар ошиб кетди. 3–4 кунга етадиган озиқ овқатимиз бор, холос.

    Кўпчилик метрода, лекин уй хавфсизроқ. Биз ҳаммамиз уйдамиз. Бугун ташқарига чиқмадим. Кўчага фақат деразадан қараб турибман. Ташқарида бомба портламоқда. Давлатимиз бизни олиб кетиш учун самолёт юборармикан?

    Нозимжон. Харьков шаҳрида яшайди

    «Битта нон 5 доллардан сотилмоқда»

    Украинада 8–9 йилдан бери яшайман. Шу ерда ўқишни битириб, уйланганман. Харьков ва Киевда кичик бизнесим бор. Бир неча кун аввал оиламни Польшадаги қариндошимнинг уйига ташлаб келгандим. Ишимни юргизиб турай, деб ортга қайтгандим. Кутилмаганда уруш бошланиб кетди, билганимда ўзим ҳам оилам билан қолардим. Энди кетолмай турибман: йўллар ёпиқ.

    Одамлар сал ваҳима қиляпти. Тинч аҳолига зиён етгани йўқ. Лекин битта нон 5 долларга кўтарилиб кетди. Ҳозир уйимда ош қиляпман.

    Харьков шаҳрида қор ёғмоқда.

    Харьков шаҳрида қор ёғмоқда.
    Фото: Нозимжон

     Акбаржон Набижонов. Суми шаҳрида ишлайди

    «Тинч аҳолига тегишгани йўқ»

    24 февраль куни яхшигина уруш бўлганди. Бизда ҳолат яхши. Тинч аҳолига тегишгани йўқ. Фақат шаҳар четидаги ҳарбий зоналарда уруш бўляпти.

    Уруш бошланган куниёқ бензин шохобчалари, банкларда навбатлар кўпайди. Қўрққанлар ўз машинасида, йўқлари кўчадан тўхтатиб, аллақачон Украинани тарк этди.

    Қолганлар шу ерда. Кўп қаватли уйларда яшайдиганлар ертўлага тушиб кетяпти.

    Акбаржон Набижонов юборган сурат

    Биз дўстимизнинг уйида турибмиз. У биринчи қаватда яшайди. Ён атрофида ҳарбий бўлинмалар йўқ.

    Давлат дўконлари соат 8:00 дан 20:00 гача ишлаяпти. Керакли маҳсулотларни сотиб оляпмиз. Сув, электр, газ, интернетдан узилишлар бўлгани йўқ. Мамлакатда «Киев Стар» SIM-картасида интернетдан фойдаланиш текин қилиб қўйилди.

    Кундузи умуман уруш бўлгани йўқ. Фақат кечаси бўляпти. 20 га яқин ўзбек йигити билан кундузи шаурмахонага йиғилиб, биргаликда овқатланиб, гаплашиб ўтирибмиз.

    Кўпчилик давлатларнинг элчихонаси урушдан олдин огоҳлантириш бериб «чиқиб кетинглар» деди. Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон элчихоналари эса умуман алоқага чиқмади. Telegram’да қандайдир гуруҳга қўшишди. Ҳозир у ерда ўзимиз ёзиб ўтирибмиз.

    Уйдагиларимизни хавотирга қўймаслик учун ҳаммаси яхши, деяпмиз. Энди нима бўлади, Худо билади.

    P/S: Суҳбат чоп этилгунга қадар ТИВ Украинадаги Ўзбекистон фуқароларининг эвакуацияси юзасидан қўшимча ахборот берди. Хабарда элчихона ўзбекистонликларни эвакуация қилишни ташкил этиш бўйича кучайтирилган тартибда ишлаётганини, бироқ Украина шаҳарлари ўртасидаги автомобиль ва темир йўл алоқалари бутунлай фаолиятини тўхтатгани боис мамлакатнинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишнинг вақтинча имкони бўлмаётганини маълум қилган.

    Айни пайтда дипломатик муассаса ертўлаларга эвакуация қилинган фуқароларга иссиқ овқат ташкил этиш масалаларида тун-у кун ишламоқда.

    Шунингдек, ТИВ хавфсизлик нуқтаи назаридан, иложи бўлса, жанговар ҳаракатлар содир бўлиши мумкин бўлган жойларда кўчага чиқмасликни ва ваҳимага тушмасликни сўраган.

    «Львовга темир йўл орқали келганлар диаспорамиз вакили Маъруф Солиевга мурожаат қилишлари мумкин. Йиғилиш жойининг фотосурати ва локациясини юбормоқдамиз. Қўнғироқлар ва хабарлар жуда кўп, ҳар бирига жавоб беришга ҳаракат қиляпмиз. Агар вақтида жавоб бера олмасак, олдиндан узр сўраймиз. Кейинроқ сиз билан боғланишга ҳаракат қиламиз», — дейди элчихона ўз ахборотида. 

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди

    Муҳаррир: Дилшод Шарипов

    26.02.2022, 21:57   Изоҳ (0)   150788
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «40 йил пахта билан шуғулланиб, одамларни қашшоқ қилиб юбордик» — Шавкат Мирзиёев

    26.02.2022, 21:38

    Эргаш Солиев Жиззах вилояти маҳаллий бюджетидан Тахтакўпир туманини ривожлантириш учун 30 миллиард сўм ажратилишини маълум қилди

    26.02.2022, 20:46

    Украинадаги барча Ўзбекистон корхоналари ҳарбий ҳаракатлар сабаб ўз фаолиятини тўхтатди

    26.02.2022, 20:22

    Алишер Қодиров: «Бировнинг ватанига бостириб бориш — сабаби нима бўлишидан қатъи назар, нотўғри!»

    26.02.2022, 19:52

    Киевдаги Ўзбекистон элчихонаси ватанга қайтмоқчи бўлганлар учун Польша чегарасини кесиб ўтиш тартибини тушунтирди

    26.02.2022, 17:54

    Риштон тумани прокурори Олтиариққа ҳоким этиб тайинланди

    26.02.2022, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.