Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда автомобиль саноатига бағишланган топшириқ ва вазифалар берилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланган.

Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилган.

«Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилган.

Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:

  • таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;
  • 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (Tracker, Onix ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати