Шавкат Мирзиёев ҳузурида 14 февраль куни машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Қайд этилишича, сўнгги тўрт йилда тармоқни трансформация қилиш бошланиб, «Ўзавтосаноат»га хорижий мутахассислар олиб келинган. Хорижий компаниялар иштирокида янги корхоналар ташкил этиш ва акциз солиғини бекор қилиш орқали соҳада рақобат муҳити яратилган.
Натижада ўтган тўрт йилда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 баробарга, тармоқ экспорти эса 2,7 баробарга ошган. Шунингдек, 2,6 минг турдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.
UzAuto Motors Fitch Ratings ва Standard and Poor’s халқаро агентликларидан «барқарор» кредит рейтингларини олиб, халқаро молия бозорида 300 миллион долларлик евробонд жойлаштирган.
Изоҳ (0)