Мадагаскар соҳилларига келиб урилган «Бацираи» бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди, 55 минг аҳоли эвакуация қилинган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берган.
Аввал БМТнинг расмий вакили табиий офат оқибатида 600 минггача аҳолига зиён етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. Бўрон ўн минглаб одамларни бошпанасиз қолдирган «Ана» тропик бўронидан бир неча кун ўтгач оролга келиб урилган.
БМТ ташкилотнинг ижтимоий ҳамкорлари бўрон оқибатларини бартараф этиш ва аҳолига ёрдам бериш учун кўмак беришга тайёрлигини хабар қилган.Аввал Франция телеканалларида Мадагаскар маҳаллий аҳолисининг бўрон бошланиши олдидан хонадонларини мустаҳкамлаётгани ёки океан яқинидаги уйларидан чиқиб кетаётгани ҳақида телелавҳалар эфирга берилган.
Изоҳ (0)