• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Менинг оловли норозилигим қалбим фарёдидир». Дунё матбуоти ва сиёсат тарихида бурилиш ясаган мақола — «J’Accuse…»

    «Тўртинчи ҳокимият»нинг бир бўлаги бўлмиш матбуотда адолат ва ҳақиқатни талаб қилувчи, жамият фаровонлигига ҳисса қўшган минглаб мақолалар эълон қилинган. Энг қизиғи, ўша матнлар ўтмишда шахслар номидан-да машҳур, довруғи баланд. Жаҳон матбуоти тарихида чинакамига бурилиш ясаган, уни янги босқичга олиб чиққан «J’Accuse...» — «Мен айблайманки...» мақоласи замонаси учун том маънода адолат бонги бўлган эди.

    Мақола нега ёзилди?

    Фото: «exler.ru»

    1894 йили Франция Республикасининг контрразведка хизмати бўлмиш Статистика ва ҳарбий разведка бошқармаси мамлакатдаги немис ҳарбий атташеси фон Шварскоппен номига ёзилган, Франция армиясига доир баъзи маълумотлар келтирилган имзосиз хатни қўлга киритади. Ушбу хатда француз артиллериясига доир махфий маълумотлар ёзилган бўлиб, разведка зудлик билан бундай маълумотга ким эга бўлиши мумкинлиги ва ёзуви хатдаги ёзувга ўхшаш ҳарбийлар рўйхатини тузади.

    Рўйхатга ўн икки офицер киритилиб, француз ҳарбий раҳбарияти улар орасидан асли элзаслик (бу вилоят Франция ва Германия ўртасидаги талаш ҳудуд саналиб, уни 1871 йили Германия Франциядан тортиб олганди) яҳудий Альфред Дрейфусни айғоқчи деб топади. Бироқ ҳақиқий айбдор Дрейфус эмасди. Ўша даврларда француз жамиятида ҳукм сурган антисемитизм (яҳудийликка қарши ҳаракат) қарашлари сабаб Дрейфусга етарли исбот ва далилларсиз айбдор тамғаси ёпиштирилади.

    1895 йили Дрейфус жосуслик ва давлатга хиёнатда айбланиб, кўплаб ҳарбийлар иштирокида шармандали равишда унвонидан маҳрум этилади. Сиёсий жазоларга нисбатан ўлим жазосининг бекор этилгани учун у Иблис оролига умрбод сургун қилинади. Полковник Пикар Дрейфуснинг айбсизлиги ҳақида оммага билдирганда, уни ҳам қамоққа оладилар.

    Альфред Дрейфус

    Альфред Дрейфус
    Фото: LiveJournal

    1897 йили Альфреднинг укаси Мэтью Дрейфус акасининг айбдор эмаслигини айтиб, хат муаллифи бош майор Эстерхази эканини ошкор этади ва унга расмий айблов қўяди. Ҳарбий суд эса Эстерхазини айбсиз деб топади. Сирлари ошкор бўлиб, шарманда бўлишдан қўрққан француз ҳарбий раҳбарияти ҳатто гумонланувчининг уйини тинтув ҳам қилмайди.

    Бу воқеалардан сўнг француз ва бутун Европа жамияти иккига бўлинади. Кўплаб зиёлилар Дрейфуснинг айбсизлигига ишонади, аммо бунга қаршилар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Француз ёзувчи ва журналисти Эмиль Золя ҳам Дрейфуснинг айбсизлигига, Франция ҳарбийлари мағрурлик сабаб ўз айбини тан олмаётганига амин бўлади.

    1898 йилнинг 13 январида Золя билан ҳамфикр бўлган Жорж Клемансога (1906–1909 ва 1917–1920 йиллари Франция ҳукуматини бошқарган) тегишли «L’Aurore» газетасида адибнинг «J’Accuse…(Мен айблайманки…)» очиқ хати босилиб чиқади. Хат Франция президенти Феликс Фор (бу пайтда Франция парламент республикаси эди, мамлакатни бош вазир бошқарарди) номига ёзилган бўлиб, Золя унда ҳукумат ва ҳарбий раҳбариятни антисемитизм, нохолис қарор чиқаришда айблайди.

    «J’Accuse…» нима учун муҳим ва машҳур?

    Фото: «france24.com»

    Мақола жаҳон матбуоти тарихида бурилиш ясайди. Золянинг хати Дрейфус ишидаги қарама-қаршиликни кучайтиради. Бутун дунё нигоҳи Дрейфус ишига қаратилиб, муҳокамаси сира тинмайди. Масалан, рус шоири Лев Толстой бу машмашанинг алоҳида эътиборга арзимаслиги, ундан-да муҳим ишлар борлигини таъкидлаб, ишни «француз матбуоти томонидан бўрттирилган воқеа» деб атайди.  Антон Чехов эса ўзининг Эмиль Золя тарафида эканини ёзади.

    Францияда эса Золянинг китоблари антидрейфусчилар томонидан кўчаларда ёқиб юборилади. Адибга нисбатан суд иши очилади ва бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Золя бу жазодан Англияга қочибгина қутулади.

    Дрейфус иши суд жараёни

    Дрейфус иши суд жараёни
    Фото: Yandex Dzen

    Кураш кескин давом этади ва иш шу даражага бориб етадики, Шварскоппеннинг ўзи ҳам ҳеч қачон Дрейфус билан ҳамкорлик қилмаганини тан олади. Бу француз ҳукумати, айниқса, ҳарбийлари учун қаттиқ тарсаки бўлади. Ниҳоят 1906 йили Франция ҳукумати ва ҳарбий раҳбарияти рад этиб бўлмас далиллар асосида капитан Альфред Дрейфуснинг айбсизлигини эълон қилади ва уни вазифасига тиклайди. Француз илғор жамоатчилиги ва матбуотининг ўн йиллик кураши ортидан адолат ва ҳақиқат тикланади. Жаҳон тарихида илк бор матбуот ва жамоатчилик ҳукумат-у ҳарбийлар устидан ғалаба қозонади. «Дрейфус иши» ва «J’Accuse…» дунё журналистикасини янги босқичга олиб чиқади.

    Машҳур «J’Accuse…» мақоласидан парчаларни тақдим этамиз:

    «Франция Республикаси президенти жаноб Феликс Форга мактуб.
    Суд ҳарбий кенгаши Эстерхазини оқлашга журъат этди. Бу бутун ҳақиқат ва адолат учун қаттиқ зарбадир. Бу Франциянинг юзидаги доғга айланди.
    Улар журъат қилгани учун мен ҳам журъат этаман. Мен фақат ҳақиқатни айтаман, чунки адолатсизликка йўл қўйилса буни айтишга ваъда берганман. Менинг вазифам гапириш, ноҳақликка шерик бўлишни хоҳламайман. Йўқса, тунларим ўзи қилмаган жинояти учун азоб чекаётган, энг даҳшатли қийноқларни бошдан кечираётган бегуноҳларнинг шарпаси билан тўлади.
    Бу тўғрими? Европага ўт қўйиши мумкин бўлган ва хавфли ҳақиқатларни ёпиқ эшиклар ортида эҳтиёткорлик билан кўмиб ташлаш керакми? Йўқ!
    Оҳ, бу айбловнинг асоссизлигига қаранг! Бирор кишини бу иши учун жазога ҳукм қилиш — қонунсизликнинг мўъжизасидир. Мен ҳақиқатпарвар инсонларни ушбу ишни ўқишга чақираман, токи уларнинг юраклари ғазабга тўлиб, қўзғолон ҳақида қичқирмасдан, Иблис оролида азоб-уқубатларни бошдан кечираётган маҳбус ҳақида ўйласин.
    Бу даҳшатли вазиятнинг «гўзал» натижаси шундаки, у ерда ўз вазифасини бажарган ҳалол инсон — полковник Пикар қурбонга айланади ва ҳақоратланиб, жазога тортилади. О, адолат, нақадар қўрқинчли умидсизлик юракларни эгаллаб олмоқда.
    Ҳарбийларнинг қон-қонига сингиб кетган олий интизом ғояси уларнинг адолатли ҳукм чиқаришига умидни сўндирмайдими? Интизом деганда биз итоаткорликни назарда тутамиз. Улар (ҳарбийлар) ҳаётининг ҳукмдори бўлган уруш вазири ҳукмнинг ҳақлигини айтганда ҳарбий суд уни бекор қила оладими? Ҳарбий бўйсуниш жиҳатдан бу ақлга сиғмайдиган нарса.

    Француз адиби ва публицист Эмиль Золя

    Француз адиби ва публицист Эмиль Золя
    Фото: Wikipedia
    Улар газеталарга пул бериб, ўзларини Парижнинг ғазабланган аҳолиси ёрдамида ҳимоя қилишмоқчи бўлишди ва бу билан жиноятга қўл уришди. Улар бу билан адолатни енгишди ҳамда жим туришга мажбур қилишди. Яна улар жамоатчилик фикрини заҳарлаб, ғазабга тўлган халқни ўзларининг ёлғон ишларига қўшдилар.
    Нафратга хизмат қилувчи ватанпарварликдан фойдаланиш жиноятдир.
    Ҳақиқат ер остига кўмилгач, у ерда шундай портловчи куч тўплайдики, у портлаган куниёқ ҳамма нарсани ўзи билан бирга портлатиб юборади.
     Мен подполковник Пати де Кламни (Дрейфуснинг қўл ёзувига асосланиб, уни хатни ёзган айғоқчи деб топган француз армияси графологи (ёзуви мутахассиси)ни адолатсизликнинг иблисона яратувчиси бўлганликда айблайман!

    Генерал Мерсени ҳеч бўлмаганда журъатсизлик туфайли асрнинг энг катта адолатсизликларидан бирига шерик бўлганликда айблайман!

    Генерал Биллотни Дрейфуснинг айбсизлиги ҳақидаги ишончли далилларни яширганликда, шу билан жамият ва адолатга катта зиён етказганликда айблайман!

    Генерал де Буадефра ва генерал Гонзни бу мудҳиш жиноятга шерик бўлганликда айблайман!

    Генерал де Пеле ва майор Раварини ғаразли тергов, яъни айбдорликка мойиллик руҳи билан суғорилган тергов ўтказганликда айблайман!

    Уч графолог: Белҳом, Варикар ва Куарни агар улар кўриш ва фикрлаш қобилиятига зарар етказувчи бирон касаллик билан оғримаса, ёлғон ва сохта ҳисобот тақдим этганликда айблайман!

    Ҳарбий раҳбариятни «L’Eclair» ва «L’Echo de Paris» газеталари орқали жамоатчилик фикрини чалғитиш ва унинг эътиборини ўзларининг жиноий фаолиятидан бошқа томонга қаратиш учун уюштирилган ифлос кампанияни амалга оширганликда айблайман!

    Юқоридаги айбловларни илгари сурар эканман, менга 1881 йил 29 июлдаги Матбуот тўғрисидаги низомнинг ёлғон ва туҳмат тарқатганлик учун жавобгарликка тортишни назарда тутувчи 30–31-моддаларини қўллаш билан таҳдид қилинишини яхши биламан. Мен онгли равишда ўзимни адолат қўлига топшираман!

    Айбловлар қўйилган одамларга келсак, мен уларни танимайман, уларни ҳеч қачон кўрмаганман ва шахсан ўзимда уларга нисбатан нафрат ҳам йўқ. Мен учун улар шунчаки умумлаштирилган тушунчалар, ижтимоий ёвузликнинг тимсоли. Бу мактубни газетага жойлаштириш орқали қўйган қадамим эса ҳақиқат ва адолат ғалабасини тезлаштириш учун қилинган кескин чорадир.
    Ягона истагим: зулматда сақланаётган, жуда кўп азоб-уқубатларга дучор этилган ва аслида бахтли ҳаётга ҳақли бўлган инсонларга адолат шуъласини етказиш. Оловли норозилигим қалбимнинг фарёдидир. Шундай экан, мени судга беришсин ва суд ёруғ кунда бўлсин. Мен кутаман.

    Чуқур ҳурмати ила сэр Эмиль Золя.

    «J’Accuse» Дрейфус ишидан сўнг ҳам ўз қадрини йўқотмади ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида журналистларни адолат талаб қилувчи мақолалар ёзишга илҳомлантириб келди. Эмиль Золянинг ушбу мақоласи номи билан Альфред Дрейфус иши ҳақида ҳикоя қилувчи «J’Accuse» фильми ҳам суратга олинган.

    07.02.2022, 21:38   Изоҳ (0)   51173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.