• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Зузуни кўргани келаётганлар кўпайди». Қизчага зарар етказмагани ортидан машҳур бўлган айиқ ҳақида

    Тошкент ҳайвонот боғида 28 январь куни она 3 ёшли қизини Зузу лақабли айиқ қафасига ташлаб юборди. Ҳатто ўз болаларини еб қўйиши ёки ўлдириши мумкин бўлган йиртқич, чангалига тушган қизчани ғажиб ташламади, унга тегмади. Эсласангиз, «Маша ва айиқ» мультфильми қаҳрамони айиқ қизчага меҳрибонлик кўрсатиб, боланинг шўхликларини кўтаради. Бугун ҳаётда ҳам биз йиртқич дея атайдиган айиқ қаҳрамонга айланди. У ожиз ҳолда қолган инсон боласига ҳамла қилмади. «Дарё» нашри меҳрибон Зузу ҳақида репортаж тайёрлади.

    Ҳайвонот боғининг Йиртқичлар бўлими мудири Нодир Баҳромовнинг айтишича, Зузу кавказ қўнғир айиғи турига киради. У 2016 йилда туғилган. Тошкентга 4 йил аввал Озарбайжондаги Боку ҳайвонот боғидан олиб келинган.

    «Ҳайвонот боғимизга 2017 йилда Зузу (эркак) ва бир урғочи айиқ насл олиш учун олиб келинган. Бу айиқлар энди вояга етди. Жорий йилнинг ёзида иккисини бирга қўшиб юбориш ниятимиз бор.

    Зузу лақабли айиғимизнинг озиқ-овқат рационига асосан, сабзовот, мева, гўшт, балиқ ва каша маҳсулотлари киради. Гўшт маҳсулотларидан мол гўштини балиқ билан қайнатиб кашасига қўшиб берамиз. Зузу энг яхши кўрган маҳсулот — пиширилган гўшт ҳисобланади.

    Ўзбекистон ёввойи табиатида оқ тирноқли айиқлар кўп учрайди. Унинг илмий номи — Тяншан айиғи. Лекин иккиси ҳам қўнғир айиқ турига киради. Айиқлар кўп умр кўрадиган жонивор бўлиб, 25-30 йилгача яшайди. Бундай турдаги айиқларнинг табиатдаги умри қисқароқ, ҳайвонот боғида боқилганда узоқроқ давом этади. Айиқ ухлаши учун иккита сабаб керак: совуқ тушиши ва ейдиган озуқаси камайиб кетиши», — деди ходим.

    Зузу лақабли айиқ.

    Зузу лақабли айиқ.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Айни пайтда қизча билан содир бўлган воқеа сабабли ҳайвонот боғига келувчилар сони ошган. Кўпчилик Зузуни ўз кўзи билан кўриш иштиёқида. Нодир Баҳромов боғ очилганидан бери (24 йил ичида) бу каби хавфли вазият юз бермаганини айтди. Ҳозирда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, йиртқич ҳайвонлар тўсиқларини инсон бўйи етмайдиган даражага кўтарилмоқда. Зузунинг қафаси ҳам аввалгидан юқорига жойлаштирилди.

     

    Зузунинг волери четидаги тўсиқлар баланд қилиб ўрнатилмоқда.

    Зузунинг волери четидаги тўсиқлар баланд қилиб ўрнатилмоқда.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Қизча билан содир бўлган воқеа аслида жуда мудҳиш. Лекин ҳайвонот боғимизга ташриф буюрувчиларнинг кўп қисми Зузу айиғини ўз кўзи билан кўриш учун дам олиш ва душанба кунлари келди. Бизда ҳайвонот боғи ходимлари йиртқич ҳайвонлари билан алоқа (контакт) ўрнатмайди ва бу мумкин эмас.

    Айиғимизнинг қизчага тегмагани бизнинг ҳам, унинг ҳам бахти. Хавфсизлик чораларини кўрган эдик, лекин бунақа ҳолат бўлишини ўйламагандик. Эндиликда шундай хавфларнинг олдини олиш учун йиртқичлар тўсиқларини одам бўйи етмайдиган баландликка кўтаряпмиз. Авваллари ҳайвонлар ташқарига чиқмаслиги учун қафасларининг тўсиқларини қилган бўлсак, энди инсонлар қафасга ўтмаслиги учун қафасдаги қияликни ташриф буюрувчилар тарафга қийшайтирдик», — деди ҳайвонот боғи бўлим мудири.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Нодир Баҳромовнинг таъкидлашича, ҳайвонот боғида йиртқич ҳайвон инсонга қаттиқ зарар етказса ёки ўлдирса, укол билан ухлатилиб, ўлдирилади.

    «Йиртқичлар инсон гўштини ейдиган бўлса, унга ўрганиб қолади ва ҳайвон гўштини емай қўяди. Кейин у одамлар яшайдиган жойга бориб уларни ейишни бошлайди. Шунинг учун ҳайвонот боғлари ва циркларда йиртқич одам гўштини еган тақдирда ухлатилади», — дея қўшимча қилди боғ ходими.

    Айиқ қафасига ташлаб юборилган қизча воқеаси

    Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида аёл омма олдида ўз қизчасини айиқ қафасига ташлаб юборгани, 5 метр чуқурликдаги зовурга йиқилган бола бошидан жароҳатлангани, айиқ уни ҳидлаб кўргани ва зарар етказмай нари кетгани хабар қилинганди. Кейин бола ҳайвонот боғи ходимлари томонидан волердан олиб чиқилган ҳамда шифохонага олиб борилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизалоқ касалхонада барча зарур тиббий кўриклардан ўтказилганини маълум қилган. «Қизча енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида», — дейилганди ССВ хабарида.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент ҳайвонот боғида аёл 3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаб юборгани видеоси тарқалди
    • «Ўз болаларини ўлдириши мумкин бўлган айиқ боши қонаб ётган қизчага тегмади». Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳолат бўйича қўшимча тафсилотлар берилди
    Мазкур ҳолат юзасидан айбдорга нисбатан ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдиришга суиқасд қилишда ифодаланган ва Жиноят кодексининг 25- ҳамда 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Ҳайвонот боғи вакиллари ҳолат юзасидан қўшимча изоҳ бериб, аслида эркак айиқ ҳатто ўз болалари учраганда еб қўйиб, ўлдирадиган даражада бўлиши, аммо қизчани боши қонаган ҳолатда ҳам айиқ унга тегмагани чинакам мўъжизалигини таъкидлаган.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, аёл турмушдаги келишмовчиликлар сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани учун боласини йиртқич қафасига ташлаб юборган.

    Айни пайтда қизчанинг аҳволи яхши ва унинг даволаниши учун тиббий харажатлар ҳайвонот боғи ҳисобидан тўланмоқда. Қолаверса, қизча ва унинг акасига Тошкент ҳайвонот боғига бир умр бепул кириш имконияти берилган.

    04.02.2022, 14:24   Изоҳ (0)   44379
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Икромжон Каримов 75 ёшида вафот этди

    04.02.2022, 14:10

    «Ўзгидромет» дам олиш куни об-ҳаво кескин ёмонлашишини маълум қилди

    04.02.2022, 13:27

    Сенаторлар «прописка» сўзини қонунчиликдан бутунлай чиқаришни маъқуллади

    04.02.2022, 13:11

    Юнусободда таги бетонлаб ташланган дарахтлар ҳудуди кун-у тун назоратга олинадиган бўлди

    04.02.2022, 12:45

    «Футбол клуб очадиган даражага етиб келмадик». Комил Алламжонов «Навбаҳор» клубидан ўз логосини алмаштиришни сўради

    04.02.2022, 12:26

    Фирдавс Абдухолиқовга қўзғатилган маъмурий иш бўйича суд унинг соғлиғи ёмонлашгани сабаб қолдирилди

    04.02.2022, 11:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга асосан неча ёшдаги туристлар келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:58

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    “Бизни душмандан ҳимоя қиладиган қуроллардан воз кечмаймиз” — “Ҳизбуллоҳ” Исроилга жавоб қайтарди

    Дунё | 26 август, 17:40

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:25

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Кино | 26 август, 17:10

    Японияда полициячилар ноҳақ айбланган одамнинг қабрига бориб, узр сўради

    Дунё | 26 август, 16:50

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    Миграция агентлигининг икки ходимига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 26 август, 16:37

    Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозирда қандай ҳаёт кечирмоқда?

    Лайфстайл | 26 август, 16:35

    Илон Маск Apple ва OpenAI компанияларини судга берди

    Дунё | 26 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 16:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.