• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сув тошқинлари ва аҳолининг кўчирилиши: Индонезия пойтахти нима учун бошқа оролга кўчирилмоқда?

    Аҳолиси йилига 22 кунни тирбандликларда ўтказадиган шаҳар – Жакарта бир неча ўн йилликлардан кейин сув остига ғарқ бўлиши мумкин.

    Жакарта ҳудудларидан бирининг кўриниши.

    Жакарта ҳудудларидан бирининг кўриниши.
    Фото: Иля Варламов

    17 январда Индонезия ҳукумати 2024 йилга бориб мамлакат пойтахти Жакартадан жануби-шарқдаги Калимантан оролига кўчирилишини эълон қилди. Янги пойтахт Нусантара сўзи архипелаг, яъни ороллар мажмуйи маъносини беради. Барча зарур ўзгаришларни амалга ошириш учун бюджетдан 32,5 миллиард доллар ажратиш режалаштирилган.

    Янги пойтахт Яван денгизидаги бошқа бир оролда бўладиИндонезиянинг янги пойтахти шарқий қисмлари Малайзия ва Брунейга ҳам тегишли бўлган Калимантан оролида жойлашган. Калимантаннинг бошқа бир номи Борнео ва бутун дунёдаги энг катта ороллар орасида учинчи ўринда туради, майдони – 743 минг квадрат километр.

    Индонезия президенти Жоко Видодо пойтахтни кўчириш бўйича режа тақдимотида ушбу ҳудуднинг бежиз танламаганини қайд этди. Калимантан зилзилалар, цунами, вулқон отилишлари ва бошқа табиий офатлар хавфидан нисбатан холи орол.

    Бу борадаги устунликлар шунинг ўзи билан тугамайди: Жакартадан оролгача самолётда икки соатлик йўл. Орол яқинида Самаринда шаҳри (Шарқий Калимантан провинциясининг маъмурий маркази) ва Баликпапан порт шаҳри жойлашган.

    Стратегик жиҳатдан орол жуда қулай жойлашувга эга – у Индонезия марказида ва бошқа шаҳарларга яқин. Жакартада вазият анча оғир, сабаби шаҳар ҳам маъмурий, бизнес, молиявий ва савдо маркази.

    Жоко Видодо, Индонезия президенти
    Аҳоли сонининг ортиб бориши ва шаҳарнинг сув остида қолаётгани пойтахтнинг бошқа ҳудудга кўчирилишининг энг асосий сабабларидан
    • Жакартада 10,5 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, бир қатор йўлдош-шаҳарларга эга Жабодетабек ареалининг аҳолиси 30 миллиондан ошади. Бу бутун дунёдаги энг катта агломерациялардан бири. Oxford Economics илмий-тадқиқот институти прогнозларига кўра 2030 йилга бориб Жакарта 37 миллион аҳоли билан энг кўп одамлар яшайдиган шаҳарга айланиши мумкин.
    • Шунингдек, Жакарта дунё бўйича жуда тез сув остига кириб бораётган шаҳарлардан ҳисобланади. Мамлакат ҳукумати пойтахтнинг янги жойга кўчирилиши экологик юкламани камайтиришига умид қилмоқда.
    • Прогнозлар бўйича 30 йилдан кейин шаҳар маркази сувга тўлиқ чўкади. Уни қутқариб қолишнинг ягона йўли ўта улкан денгиз деворини қуриш.
    • Олимлар Жакартанинг сув остига чўкиб бораётганининг асосий сабабларидан бири шаҳарнинг денгиз ва 13 та дарё яқинида ботқоқлик устига бунёд қилингани, уларнинг шаҳар тагидан оқиб ўтиши билан изоҳлаган. Мазкур бир нечта омил туфайли мегаполисда ёмғирлардан кейин мунтазам равишда сув тошқинлари юз беради.

    Фото: The Guardian
    • Индонезия ҳукумати, шунингдек, Жакарта жойлашган Ява оролидаги юкламаларни ҳам камайтирмоқчи. Uber ҳамда Boston Consulting Group таҳлилларига кўра, Жакартада ҳайдовчилар йилнинг 22 кунини тирбандликларда ўтказади.
    • Ҳозирда Ява оролида 145 миллионлик мамлакат аҳолисининг 60 фоизи яшайди. Шунинг учун ҳам пойтахтда доимий равишда тирбандликлар кузатилади, ҳукумат аҳолини бошқа ҳудудга кўчириш орқали мазкур муаммолардан қутулмоқчи.

    Индонезия пойтахтида аҳоли ёмғирлар туфайли кузатилган тошқинлардан азият чеккан.

    Индонезия пойтахтида аҳоли ёмғирлар туфайли кузатилган тошқинлардан азият чеккан.
    Фото: AP Photo

    Шунингдек, Индонезия ҳукумати мамлакатда ижтимоий тенгсизлик ва қашшоқлик даражасини камайтиришни режалаштирган. Чунки давлат иқтисодиётининг асосий қисми ҳам Жакартада, ишлаб чиқаришни бошқа ерга кўчириш янги иш ўринлари яратилиши ва ходимлар яшаш шароитларининг яхшиланишига олиб келади. Ҳукумат ва маъмурий бошқарув тизими ҳам Калимантан оролига кўчирилади, лекин Жакарта барибир мамлакатнинг тижорат ҳамда молия маркази бўлиб қолаверади.

    Маҳаллий аҳоли ва экология фаолларида пойтахтнинг кўчирилишидан хавотирлар борЯнги пойтахтни шакллантириш учун ҳукумат 256 минг гектар майдонни тайёрлаб қўйган. Атроф-муҳит ҳимоячилари аҳолини янги ҳудудга кўчириш ифлослантириш даражасини ошириши, орангутанлар, малай айиқлари ва узунбурун маймунлар яшайдиган тропик ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келишидан хавотирда. Индонезия ҳукумати бу каби танқидларга жавобан янги шаҳар қурилиши экотизимга салбий таъсир кўрсатмаслигини таъкидлаган.

    Калимантан оролидаги қўриқхона ходимлари орангутанларни кўрикдан ўтказмоқда

    Калимантан оролидаги қўриқхона ходимлари орангутанларни кўрикдан ўтказмоқда
    Фото: The Jakarta Post

    Калимантандаги туб аҳоли ҳам кўплаб қишлоқлар ва аҳоли пунктлари йўқ бўлиб кетишини қайд этган. Кўп қаватли уйлар ва маъмурий бинолар қурилиши қишлоқлардаги оқсоқоллар барпо эрган хонадонларнинг бузилишига сабаб бўлади, кексаларнинг асосий иши мевалар сотиш, янги пойтахтда бу ишни қилиш зарурати мавжуд эмас.

    20.01.2022, 07:46   Изоҳ (0)   32381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пашинян Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида Арманистонга қарши ишда ютиб чиқди

    19.01.2022, 21:27

    АҚШда Tesla ҳайдовчиси биринчи бор автопилот иштирок этган ва ўлим билан якунланган ЙТҲ учун суд олдида жавоб беради

    19.01.2022, 20:54

    Эрдўғон Путин ва Зеленскийни «ихтилофларни бартараф этиш учун» Туркияга таклиф қилди. Кремль таклифни рад этди

    19.01.2022, 18:51

    АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини КХДРнинг ракета учиришларини кўриб чиқишга чақирди

    19.01.2022, 18:11

    Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти Ryanair’нинг Минскга фавқулодда қўндирилиши бўйича ҳисобот тайёрлади. Унда Беларусь ҳукуматининг кўрсатмаларида асоссиз маълу...

    19.01.2022, 17:21

    Мадагаскарда сув тошқинлари туфайли 10 киши ҳалок бўлди (фото)

    19.01.2022, 17:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.