• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти Ryanair’нинг Минскга фавқулодда қўндирилиши бўйича ҳисобот тайёрлади. Унда Беларусь ҳукуматининг кўрсатмаларида асоссиз маълумотлар борлиги қайд этилган

    Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ICAO) Ryanair авиакомпаниясининг 2021 йил май ойида Минск аэропортига фавқулодда қўндирилганлиги юзасидан суриштирув ҳисоботини тайёрлади. 17 январь куни ҳужжат ICAO’га аъзо 193 та мамлакатга юборилган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Ryanair 2021 йил 23 майда Минск аэропортига фавқулодда қўндирилганди.

    Ryanair 2021 йил 23 майда Минск аэропортига фавқулодда қўндирилганди.
    Фото: Reuters

    Ҳисоботда ҳодисанинг техник тафсилотлари, хусусан, «эксплуатацион тафсилотлар ва қабул қилинган чора-тадбирларнинг таҳлили» акс этган. 31 январда ICAO ҳисоботни муҳокама қилади ва кейинчалик қандай ишларни амалга ошириш борасида бир қарорга келади.

    Ҳисоботнинг бир нусхасига эга «Новая газета» нашри ICAO тергов гуруҳининг Беларусь ҳукумати томонидан самолётнинг фавқулодда қўндирилишига сабаб бўлган аноним хат ҳақидаги кўрсатмаларда асосланмаган маълумотлар борлигини аниқлаган. Мактубда Ryanair рейсининг миналаштирилгани хабар қилинган.

    Портлаш хавфи мавжудлиги ҳақидаги электрон хат Минск аэропортига маҳаллий вақт билан соат 12:56да келиб тушган ва бу вақтда самолётни фавқулодда қўндириш ишлари аллақачон бошланганди. Бироқ Минск халқаро ташкилотга мактубнинг соат 12:25 да келиб тушганлиги ҳақидаги скриншотни тақдим этган. Скриншот билан реал метамаълумотларни текширишнинг имкони йўқ, дея қайд этилган ICAO ҳисоботида.

    Ташкилот берган маълумотларга кўра жами олтита мактуб ҳаммаси деярли бир хил таҳдидлар билан Вильнюс, Минск, София, Бухарест, Киев ва Афина аэропортларига юборилган. Украина ва Греция пойтахтларига мазкур аноним мейл хабарнома етиб ҳам бормаган. Литвадаги Рига аэропорти расмийлари якшанба куни почтани текширмаганликлар учун ушбу хатни воқеанинг эртасига, 24 май, душанба куни кўришган. Самолётнинг қўндирилишини бошқарган Беларусь диспетчери Ryanair экипажига соат тахминан 12:30 ларда турли аэропортларга юборилган электрон хатлар ҳақида гапирган. Унинг бу ҳақда қаердан билгани номаълумлигича қолмоқда.

    «Новая газета»нинг ёзишича ICAO ҳисоботида Минск аэропортининг бир нечта авиажараёнлар стандартларига риоя қилмагани келтириб ўтилган. Масалан, самолёт портлаш хавфи остида қолганида экипаж ва йўловчилар хавфсизлик қоидаларига кўра бортдан тезкорлик билан чиқишлари лозим. Аммо Ryanair экипажи баёноти бўйича самолёт ерга қўнгач, Минск аэропорти расмийлари учувчилар ва бошқа борт аъзоларидан тинтув вақтида ичкарида қолишни талаб қилди. Шунингдек, Беларусь махсус хизматлари бортда бомба борлиги ҳақидаги хабарга қарамай аэропортда аксилтеррорчилик операцияси тартибини жорий қилмаган, дейилган ҳисоботда.

    Беларусь президентлигига собиқ номзод, мухолифат етакчиси Светлана Тихановскаянинг маслаҳатчиси Франак Вячорка «Дожд» телеканалига берган интервьюсида ICAO ҳисоботида воқеа-ҳодисаларнинг техник тафсилотлари хронологиясини келтириши, ҳодиса айбдорларини жазога тортмаслиги ва уларга қўшимча тавсиялар бермаслиги ҳақида гапирган. Унинг айтишича, ҳисоботдаги маълумотларнинг аксар қисми аввал махфий ҳисобланган, бироқ бу амалда ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

    «31 январда ҳаммаси батафсил муҳокама қилинишига ва тергов яна давом этишига умид қиламиз. Шунингдек, биз сиёсий қарор қабул қила оладиган бошқа инстанциялар, мазкур ҳисоботга халқаро судлар юристлари ҳам эътибор қаратиши ҳамда Лукашенко режимига қарши суриштирув бошлашига қизиқиш билдиришидан умидвормиз. Айнан шу ҳисобот бу каби суриштирув ҳаракатларига асос бўлиб хизмат қилади», — деган у.

    Ҳисоботда ICAO самолёт зўравонлик билан эгаллангани, куч ишлатиб, таҳдид воситасида қўндирилгани ёки МиГ-29 самолётидан алоқага чиқиб йўналиш ўзгартирилгани ҳақида ахборот бермаган, дейди мамлакат транспорт вазирлиги авиация департаменти раҳбари Артём Сикорский.

    «Экипаж кабинасидаги музокаралар ёзувида Минск қарорига бўйсуниш тўғрисида хулоса қилингани ҳақида гап-сўзлар йўқ, лекин самолёт Минск аэропортида турган вақтида экипаж автоматик ёзиб олиш функциясини ўчириб қўймаган», — дея унинг сўзларини келтиради «ОНТ» телеканали.

    Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Беларусь ҳукумати Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга учаётган самолётини бортда бомба бор деган хабар билан шошилинч равишда Минскка қўнишга мажбур қилганди. Самолёт йўловчилари орасида Роман Протасевич ҳам бор эди. Протасевич ва унинг севгилиси — Россия фуқароси Софя Сапега аэропортда қўлга олинган. Беларусда «Nexta» собиқ бош муҳаррири тартибсизликлар уюштирганликда айбланган.

    25 июнга қадар Протасевич ва Сапега қамоқда эди, аммо кейин улар тергов билан келишувга эришиб уй қамоғига ўтказилди. 8 декабрь куни Сапегага ижтимоий адоват ва нифоқ қўзғатиш, ахборот хавфсизлигига қарши жиноят, шахсий маълумотлар билан ишлаш қоидаларини бузиш ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига таҳдид қилиш моддалари бўйича якуний айблов қўйилди.

    Аудиоёзув эълон қилинишидан олдин The New York Times манбаларига таяниб, берган хабарига кўра, самолётни Минскка фавқулодда қўндирган диспетчер буни Беларусь махсус хизмати томонидан уюштирилган операция деб айтган.

    Кейинчалик Беларусь Тергов қўмитаси Минскка мажбурий қўндирилган Рйнаир самолётининг учувчиси ва диспетчер ўртасидаги суҳбат аудиоёзувини монтаж деб атаган.

    19.01.2022, 17:21   Изоҳ (0)   16837
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мадагаскарда сув тошқинлари туфайли 10 киши ҳалок бўлди (фото)

    19.01.2022, 17:06

    Литва россиялик ҳарбийларнинг Беларусга келишини тўғридан-тўғри таҳдид сифатида баҳолади

    19.01.2022, 16:22

    Чехияда карантин қоидаларини бузган фуқаро уч йилга қамалиши мумкин

    19.01.2022, 15:20

    WSJ: АҚШ Украинадаги «россияпараст айирмачилар»га қарши молиявий санкциялар тайёрламоқда

    19.01.2022, 14:50

    Ангела Меркелга БМТда ишлаш таклиф этилди

    19.01.2022, 13:59

    Россия Қозоғистондан тинчликпарвар кучларини олиб чиқишни якунлади

    19.01.2022, 13:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.