• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғон Путин ва Зеленскийни «ихтилофларни бартараф этиш учун» Туркияга таклиф қилди. Кремль таклифни рад этди

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленскийни «ихтилофларни бартараф этиш учун» Туркияга таклиф қилди. Бу ҳақда Эрдўғоннинг расмий вакили Иброҳим Калинга таяниб, Daily Sabah хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Калин Circle фонди томонидан ташкиллаштирилган «Россия ва Украина ўртасидаги таранглик: Европа ва НАТО учун қандай хавф бор?» номли онлайн вебинарда нутқ сўзлаган.

    «Туркия Россия ва Украина ўртасидаги тарангликни камайтириш учун ҳар қандай ҳаракатга тайёр», — деди Калин.

    Унга кўра, Эрдўғон Путин билан ҳам, Зеленский билан ҳам гаплашди. «У ҳатто икки етакчини агар  юзма-юз учрашиб, муаммолар ва келишмовчиликларини ҳал қилмоқчи бўлса, Туркияга келишни таклиф қилди», — деди Эрдўғоннинг матбуот котиби. У, шунингдек, Эрдўғон яқин бир неча ҳафта ичида Зеленский билан музокаралар ўтказиш учун Украинага боришини маълум қилди.

    «Туркия буни нафақат Россия ва Украинага дўст давлат сифатида, балки НАТО иттифоқчиси сифатида ҳам амалга оширади», — таъкидлади Калин.

    «ТАСС» хабарига кўра, Кремль таклифни рад этган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Эрдўғоннинг таклифига шундай фикр билдирган:

    «Украинадаги вазиятни тартибга солишга ёрдам бера оладиган ҳар қандай давлатнинг саъй-ҳаракатларини шубҳасиз қўллаб-қувватлаймиз. Россия ва Украина ўртасидаги асосий келишмовчиликлар айнан Киевнинг Минск келишувларини бажаришни тўхтатиб қўйгани билан боғлиқ. Агар туркиялик ҳамкорларимиз украиналикларга таъсир ўтказа олса, уларни аввалроқ тузилган келишув ва мажбуриятларни бажаришга ундаса, буни фақат олқишлаш мумкин», — деди у.

    «Айрим мулоқотларнинг қаерда ўтказилиши — иккинчи даражали. Асосийси — якунда Украинага таъсир ўтказиш», — дея қўшимча қилди Песков.

    Мавзуга доир: Эрдўғон Россиянинг Украинага ҳужум қилишига ишонмаслиги ҳақида гапирди

    Бу Эрдўғоннинг Россия ва Украина муносабатларида воситачилик қилиш ҳақидаги биринчи таклифи эмас. 2021 йилнинг ноябрида у Туркия Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни юмшатишда воситачи бўлишга тайёрлигини маълум қилганди. Шундан сўнг Эрдўғон Туркия инқирозни Путин билан муҳокама қилаётганини ва зиддиятнинг ҳар икки томони билан музокараларни давом эттириш ниятида эканини таъкидлаган.

    Аввал ҳам Песков Донбасс бўйича Россия, Украина ва Туркия етакчилари иштирокида саммит ўтказиш мантиққа тўғри келмаслигини, чунки Москва зиддият тарафи эмаслигини айтган. Песковнинг сўзларига кўра, қарама-қарши томонлар Киев ва ўзини республика эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари вакилларидир.

    Мавзуга доир: Эрдўғон БМТда Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олмаслигини билдирди

    19.01.2022, 18:51   Изоҳ (0)   17887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини КХДРнинг ракета учиришларини кўриб чиқишга чақирди

    19.01.2022, 18:11

    Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти Ryanair’нинг Минскга фавқулодда қўндирилиши бўйича ҳисобот тайёрлади. Унда Беларусь ҳукуматининг кўрсатмаларида асоссиз маълу...

    19.01.2022, 17:21

    Мадагаскарда сув тошқинлари туфайли 10 киши ҳалок бўлди (фото)

    19.01.2022, 17:06

    Литва россиялик ҳарбийларнинг Беларусга келишини тўғридан-тўғри таҳдид сифатида баҳолади

    19.01.2022, 16:22

    Чехияда карантин қоидаларини бузган фуқаро уч йилга қамалиши мумкин

    19.01.2022, 15:20

    WSJ: АҚШ Украинадаги «россияпараст айирмачилар»га қарши молиявий санкциялар тайёрламоқда

    19.01.2022, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.