Мадагаскарда кучли ёмғир сув тошқини ва кўчкиларни келтириб чиқарди, камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Floot List хабар берди.
BNGRC табиий офатлар бўйича миллий агентлик Мадагаскар пойтахти ва унинг атрофидаги ҳудудларга катта зарар етганини хабар қилди.
Пойтахт Антананаривуда бир кун ичида 75 миллиметрдан ортиқ ёғингарчилик қайд этилган. Сисаони дарёсининг сатҳи ярим соат ичида 68 сантиметрга кўтарилган.
Уйлар ва кўприклар қулаб тушди, инфратузилмага зарар етди, қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолди. Ўн киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, 500 га яқин одам эвакуация қилинди, дейилади хабарда.
Мадагаскар Сув хўжалиги вазирлиги мамлакатда хавфнинг «қизил» даражасини эълон қилди.
Аввалроқ Франция жануби-ғарбида кучли ёмғирлар оқибатида катта сув тошқинлари кузатилганди, табиий офат оқибатида бир нафар аёл ҳалок бўлган.
Шунингдек, Эронда йирик сув тошқинлари оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани, Бразилияда сув тошқинлари туфайли 100 та шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилингани, Малайзияда йирик сув тошқинлари юз бериб, 25 мингдан ортиқ одам эвакуация қилингани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)