• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Убайдулла Омон, Шафоат Раҳматуллаева, Жаноб Расул ва Тошкентда яшамай, санъатда муваффақиятга эришган бошқа машҳурлар (фото)

    Одатда санъат соҳасига қадам қўяётган инсонларнинг кўпчилиги тезроқ танилиш ва жўшқин ижод қилиш истагида Тошкент шаҳрида қолишга интилади. Аммо ўзи туғилиб, вояга етган вилоятда яшаб, ижод намуналари орқали бутун мамлакатга танилган соҳа вакиллари ҳам йўқ эмас. «Дарё» ана шундай таниқли санъаткорларни бир саҳифага жамлади.

    Шафоат Раҳматуллаева

    Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева 21 йилдирки, Қўқон мусиқали драма театрида фаолият юритади. Актриса «Масхарабоз», «Севгинатор», «Ўзимдан ўзимгача» каби кўплаб кино ва сериаллардаги роллари билан шуҳрат қозонган.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    «Кўп йил Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ишладим. 2000 йили раҳматли онам касал бўлиб қолгани боис Қўқонга қайтдим ва уларни ёнида туриб, парваришладим. Волидам вафот этганидан кейин Қўқон театрига ишга кирдим. 21 йилдан бери шу даргоҳдаман.

    Довон ошиб, пойтахтга бориб-келишдан завқланаман. Тошкентда кечган съёмка жараёнларини жуда тез соғинаман ва қўмсайман. Режиссёрлар  шунчалик ҳурмат қилиб чақиришса, қандай йўқ дейишим мумкин?», — дейди Шафоат Раҳматуллаева.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    80 ёшли актриса театрда ишлаш билан бирга, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида ҳам фаолият юритади.

    Убайдулла Омон

    Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон талабалик бахтига эришгунча, яъни 1958—1966 йилларда Бухоро вилоят мусиқали драма театрининг эски биносида ижод қилган. Ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битиргач, ўша пайтдаги «Ёш гвардия» театрида режиссёр сифатида фаолият бошлайди. Ёш оилага Тошкентдан икки хонали уй берилади, икки қизи ҳам пойтахтда дунёга келади.

    Фото: Instagram

    «Аммо бир куни нохуш хабар келди: ‘Қайнотанг оламдан ўтдилар’. Бухорога келиб, дафн маросимида қатнашдик. Қайнотамни сўнгги манзилга кузатгач, отам мени ёнларига чақириб, ‘келиннинг етти нафар укаси қолди. Уларнинг ҳаммаси мактаб ўқувчиси. Онаси ногирон. Энди сен бу оилага бош-қош бўлишинг керак. Бухорога қайтинглар. Ўғлим, бу Яратганнинг синови, бундан обрў-иззат билан чиқишинг керак’, деди.

    Шундай қилиб, биз Тошкентдан Бухорога қайтдик ва аввал ишлаган театримга ишга бордим, рафиқам эса шу яқин атрофдаги туғруқхонага ишга жойлашди. Шу тариқа Бухорода қолиб кетдим», — дейди устоз санъаткор.

    Убайдулла Омон рафиқаси Нилуфар Шерова билан

    Убайдулла Омон рафиқаси Нилуфар Шерова билан
    Фото: «Дарё»

    Убайдулла Омон айни пайтда Бухоро вилоят мусиқали драма театри режиссёри сифатида ишлайди. Клип, кино ва сериаллардаги роллари билан томошабинларнинг севимли актёрига айланган санъаткор турли ижодий лойиҳалар сабаб тез-тез Тошкентга келиб кетади.

    Муҳаммадсоли Юсупов

    Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсуповга «Темир хотин» спектаклидаги Қўчқор роли машҳурлик олиб келган. 67 ёшли актёр узоқ йил Фарғона вилояти мусиқали драма театрида ишлаб, юзлаб спектаклларда роллар ижро этган, бош режиссёр сифатида ҳам меҳнат қилган. 2018 йили театрдан кетган актёр Фарғона шаҳридаги ихтисослашган санъат мактабида ёшларга сабоқ бериб келмоқда.

    Фото: УзА

    «Ижодий фаолиятим давомида бир неча бор Тошкентда ижод қилиш таклифи тушган, рад этганман. Сабаби, менга шунча имкониятлар яратган, барча ютуқларимнинг асосий сабабчиси — Фарғонадаги театрни ташлаб кетишга ҳаддим сиғмайди. Шунга қарамай, тошкентлик ҳамкасбларим билан муносабатларим жуда яхши. ‘Ўзбекфильм’ ва театрлар билан ҳамкорликни жуда яхши йўлга қўйганман. Гап қаерда ишлашда эмас, ишни қай даражада бажариб беришда, деб биламан», — дейди Муҳаммадсоли Юсупов.

    Санобар Раҳмонова

    Оддий чўпон оиласида туғилиб, ўқувчилик давридаёқ машҳурликка эришган хонанда Санобар Раҳмоновани, асосан, катта авлод вакиллари яхши танийди.

    Фото: Санобар Раҳмонованинг шахсий архивидан

    13 ёшида «Устозлар», «Қишлоқларимдан» сингари тароналари билан тингловчилар қалбига кириб борган Санобар Раҳмонова ҳалигача Андижон вилоятининг Асака туманида яшаб, ижод қилади.

    Оиласи туфайли маълум муддат ижодда танаффус қилган хонанда пойтахтда яшаб, фаолият юритмаслигига ҳам сабаб шахсий ҳаёти эканлигини таъкидлайди.

    «Оилани азиз ва улуғ эканлигини англаб, санъатни шахсий ҳаётимга алмаштирдим. Кўпроқ вақтимни фарзандлар тарбияси билан ўтказдим. Турмуш ўртоғим оилада саккиз фарзанднинг кенжаси. Кексайиб қолган қайнонам ва қайнотамнинг ёнларида бўлиб, уларнинг дуоларини олишга қарор қилганмиз. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, уларнинг дуоларини олиб, кам бўлмадим. Тўрт фарзандни тарбиялаб, вояга етказдик. Умр йўлдошим Илҳом ака Жўраев ва кенжа ўғлим Ихлосбек ҳамкасбим. 2006 йилда оилавий гуруҳ ташкил этдик.

    Санобар Раҳмонова умр йўлдоши Илҳом Жўраев ва кенжа ўғли Ихлосбек Жўраев билан

    Санобар Раҳмонова умр йўлдоши Илҳом Жўраев ва кенжа ўғли Ихлосбек Жўраев билан
    Фото: Шахсий архив

    Талабалик давримизда турмуш ўртоғим иккимизга пойтахтда ўқиб, ижод қилиш таклифи тушган. Лекин юқорида айтганимдек, биз қайнона-қайнотамни ёлғиз қолдиргимиз келмасдан, рози бўлмаганмиз», — дейди Санобар Раҳмонова.

    Отабек Муҳаммадзоҳид

    Жонли ижродаги қўшиқлари билан кўпчиликнинг меҳрини қозонган хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид Фарғона шаҳрида яшаса-да, Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ўз мухлисларига эга. У ҳам давлат тадбирлари ва тўй хизматлари сабаб Тошкент шаҳри ҳамда бошқа вилоятларга тез-тез бориб туради.

    Фото: Instagram

    Хонанда айни пайтда Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилоят бўлими раҳбари лавозимида ҳам фаолият юритади.

    Тўлқин Жабборов

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов ҳам вилоятда яшаб, элга танилган санъаткорлардан. У пойтахтда бўлиб ўтадиган турли давлат тадбирларида Хоразм вилояти вакили сифатида иштирок этиб келади.

    Фото: Instagram

    Тўлқин Жабборов воҳада истиқомат қилса-да, Халқлар дўстлиги санъат саройида концерт дастурларини намойиш қилади.

    Жаноб Расул

    Фото: Instagram

    «Ёмонсан», «Captiva», «Тамара» каби ёшларбоп тароналари билан танилган Жаноб Расул Қорақалпоғистоннинг Беруний шаҳрида яшайди. Тошкент шаҳрига тез-тез келиб турадиган хонанданинг қўшиқлари, асосан, интернет орқали оммалашган.

    Фарғоналик машҳурлар

    Коллаж: «Дарё»

    «Сени соғинмоқ», «Талабалик даврим менинг», «Аскар» каби қўшиқлари орқали танилган Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, «Мен ўзимни севаман», «Масхарабоз», «Зебожон» сингари қўшиқлар ижрочиси, хонанда Тоҳир Маҳкамов, «Ўшал дамлар» таронаси орқали машҳурликка эришган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов ва унинг акаси Муҳсинбек Мўминов ҳамда «Кечиккан севгим», «Гўзалим, бир кеча» каби ҳит қўшиқлар куйчиси Абдужалил Қўқоновни нафақат водийда, балки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ўз мухлислари бор.

    Тошпўлат Маткаримов

    90 йилларда «Санамжон», «Армон», «Оқ тулпор» каби қўшиқлари билан шуҳрат қозонган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов Тошкент вилоятида яшаб, танилган.

     

    Фото: Instagram

    У ҳозирда Оҳангарон шаҳридаги «Қурама» фолклор-этнографик халқ ансамбли раҳбари сифатида меҳнат қилмоқда.

    Ёқуб Аҳмедов

    «Ўгай она», «Турист», «Салом севги, хайр севги», «Заҳарли томчилар», «Бахт овчиси» каби ўнлаб кино ва сериаллар орқали актёр сифатида танилган Ёқуб Аҳмедов Наманган шаҳрида яшайди.

    Фото: Instagram

    Таниқли футболчи Одил Аҳмедовнинг акаси ҳисобланган Ёқуб Аҳмедов, асосан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. У Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати ҳамдир.

    Миролим Исажонов тайёрлади

    Мавзуга доир:

    • Полиглот машҳурлар: Ўзбек шоу-бизнесининг бир нечта тилда эркин гаплаша оладиган вакиллари (фото)
    • Депутат мақомига эга ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    10.01.2022, 14:40   Изоҳ (0)   79290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хонанда Равшан Намозов оғир аҳволда гематология шифохонасида даволанаётгани маълум қилинди

    07.01.2022, 21:56

    «Одамлар айтишга одатланиб қолган ‘ўйинчи’ эмасман». Балет раққоси Улуғбек Олимов билан суҳбат

    02.01.2022, 20:28

    «Саратон — ҳаммаси тамом, дегани эмас». Қўрқинчли касалликни енгган ўзбекистонлик машҳурлар тарихи

    02.01.2022, 14:32

    Буюк Миязаки мультфильмлари ёрдамида ҳал қилиш мумкин бўлган болалардаги муаммолар

    02.01.2022, 11:29

    Амир Олимхон саройида раққосалик қилган, 11 ёшида мажбуран турмушга узатилган актриса — Марям Ёқубова ҳақида

    02.01.2022, 10:49

    2021 йилда вафот этган Ўзбекистон маданияти ва санъати вакиллари (фото)

    31.12.2021, 13:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.