Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2021 йилда Ўзбекистон аҳолисининг тегишли қатламини эмлаш учун 39 203 933 доза вакцина қўлланилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, ўтган йилда тўлиқ вакцина курсини олганлар 18 ёшдан катта эмланувчиларга нисбатан 63 фоиздан ёки 13,5 миллион нафардан ошган.

Тўлиқ эмланганларнинг:

  • 852 574 нафари 65 ёшдан ошганлар;
  • 427 833 нафари тиббиёт ходимлари;
  • 431 274 нафари мактаб ўқитувчилари;
  • 167 064 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари;
  • 828 103 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир. Тўлиқ эмланганларнинг қолган қисми бошқа аҳоли вакиллари ҳиссасига тўғри келади.
Коронавирусга қарши тўлиқ эмланган аҳолининг энг катта қисми Самарқанд вилоятида бўлиб, вилоятда 1 765 228 нафар фуқаро тўлиқ эмланган. Коронавирусга қарши тўлиқ вакцина олганлар вилоятда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 74 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

Маълумот учун, мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 2021 йил 1 апрелдан бошланди. Эмлаш ихтиёрий ва бепул, февраль ойида вакцина олишдан бош тортганларга ҳеч қандай чора кўрилмаслиги айтилганди. Июнь охиридан бошлаб эса Тошкентда 18 ёшдан ошганлар коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланган. 28 сентябрдан 12 ёшдан катта болаларни ҳам коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашга рухсат берилганди.

Эслатиб ўтамиз, июль ўрталарида Ўзбекистонда 18 ёшдан ошган 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланди. Улар орасида аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари ҳам бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?