• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «QR-кодли ҳисобварақ-фактураси бўлмаган». Қашқадарё ҳокимлиги Самарқандга олиб кетилаётган чигит нима сабабдан ЙПХ постида тўхтатилганига изоҳ берди

    Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг оғзаки топшириғига биноан вилоят чегараларидаги йўл-патруль хизмати постларидан чигитни Самарқанд вилоятига олиб ўтиш тақиқлангани тўғрисида хабар берилганди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мазкур ҳолатга муносабат билдириб, чигитлар ортилган юк машиналари нима сабабдан тўхтатилганини маълум қилди.

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

    2 январь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова шаҳарда қарийб 100 та иш ўрни яратган Marokand gold oil extraksiya корхонаси муаммога дуч келганини ёзганди. 28 декабрь куни компания раҳбари Сайдин Рўзиев шаҳар ҳокимиятига келиб, товар ва хом ашё биржасидан очиқ савдолар асосида сотиб олинган 100 тонна чигит маҳсулотини Қашқадарёдан Самарқандга олиб кела олмаётганини маълум қилган.

    Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг ёзишича, ҳақиқатан ҳам 2021 йил 28 декабрь куни Чироқчи туманидаги «Умакай» постида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан чигит маҳсулоти ортилган 3 та юк транспорт воситалари тўхтатилган.

    Ички ишлар ходимларига ўзини чигитни олиб кетаётган корхона экспедитори деб таништирган Комил исмли шахс қоғоз шаклидаги 94 тонна чигит маҳсулотини «Оқ сарой кластер» МЧЖдан Marokand gold oil extraksiya МЧЖга жўнатилгани ҳақида қўлда ёзилган (QR-кодга эга бўлмаган) юк хатини тақдим қилган.

    Лекин тақдим этилган ҳужжатлар орасида электрон ҳисобварақ-фактура, биржа савдосидан ютиб олганлиги тўғрисида электрон «Тикет», шартнома ва ишончнома бўлмаган.

    Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори 2-иловаси 67-бандида «Товарлар транспорт воситасида ташилганда электрон шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура QR-кодга эга бўлган электрон тарзда ёки қоғоз нусхаси чоп этилган ҳолда ташувчига тақдим этилиши» белгиланган.

    Marokand gold oil extraksiya МЧЖ олиб кетаётган чигит маҳсулоти бўйича QR-кодга эга бўлган ҳисобварақ-фактура бўлмагани ва тақдим этилган ҳужжатларда шубҳа туғилгани сабабли 3 та юк транспорт воситаларидаги чигит маҳсулотлари қонуний равишда вақтинча сақловга олинган.

    Шундан сўнг, Marokand gold oil extraksiya ходимлари қачонки ички ишлар ходимлари юкни тўхтатиб ўрганишни бошлаганидан 1 суткадан сўнг, яъни 29 декабрь куни соат 17:31 да «Оқ сарой кластер» МЧЖ томонидан расмийлаштирилиб, Marokand gold oil extraksiya’га 98,3 тонна чигит юборилгани, лекин сотиб олувчи томонидан ҳанузгача электрон имзо билан тасдиқланмаган электрон ҳисобварақ-фактурасининг қоғоз нусхасини тақдим этмаган.

    «Республикамизда солиқ қонунчилиги такомиллашиб, Вазирлар Маҳкамасининг 489-сон қарори билан Давлат солиқ қўмитасида қўшилган қиймат солиғидан қочишнинг олдини олиш ва тўғри ҳисоблаш учун электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизими яратилган. Яъни ҳар бир солиқ тўловчи электрон ахборот тизими орқали сотилган товарни харидорга жўнатишдан аввал электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириши, олувчи ҳам электрон имзо билан қабул қилганлигини тасдиқлаши лозим. Бу ҳисобварақ-фактуралар Давлат солиқ қўмитасидаги электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида шаклланади ва қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш учун асос бўлади.

    Электрон ҳисобварақ-фактурасисиз, қўлда ёзилган қоғоз юк хати билан товарларни реализация қилиш шубҳали бўлиб, юк хати фақатгина ортилган товарнинг йўлдаги текширувлари учунгина фойдаланилиб, кейинчалик йўқотилиши орқали солиқдан қочиш эҳтимоли катта», — дейилади муносабатда.

    Ҳозирда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Marokand gold oil extraksiya томонидан «Оқ сарой кластер» МЧЖдан электрон ҳисобварақ-фактураси расмийлаштирмасдан, чигит маҳсулоти олиб кетилгани юзасидан тезкор ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

    «Тезкор қидирув тадбирлари ошкора ва ноошкора усулларда ўтказилгани сабабли айрим ҳолатлар ошкор этилмайди», — дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрида Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг оғзаки кўрсатмасига биноан постлардаги йўл патруль хизмати томонидан пахта чигитини бир вилоятдан бошқа вилоятга олиб ўтиш тақиқланганди. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг аралашувидан сўнг, тақиқлар олиб ташланган эди.

    Маълумот учун, 2021–2018 йилнинг февралидан буён Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Муротжон Азимов президент фармони билан Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

    04.01.2022, 12:49   Изоҳ (0)   24841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири — The Independent

    04.01.2022, 12:21

    Қашқадарёда ҳоким ёрдамчилари дам олиш кунлари ишга чақирилгани айтилмоқда

    04.01.2022, 12:08

    Ўзбекистонда 5 январь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    04.01.2022, 11:11

    Жиззах шаҳри ва Бахмал туманидаги хонадонларда ёнғин содир бўлди

    04.01.2022, 10:56

    Бўстонлиқда камида 50 гектар майдонга киношаҳар қурилади

    04.01.2022, 10:22

    Каттақўрғон ҳокими Қашқадарё вилояти ҳокими устидан шикоят қилди

    04.01.2022, 10:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.