• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда фарзанди хусусий боғча ва мактабларга борадиган фуқароларга солиқ имтиёзи берилади

    Ўзбекистонда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналар даромад солиғидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасида сўз боради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тараққиёт стратегиясида таълим сифатини ошириш бўйича 2022 йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар ҳам мавжуд. Хусусан, 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади.

    Фармон лойиҳасида Молия вазирлигига Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритишни назарда тутувчи лойиҳаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш юкланган.

    Шунингдек, ўрта таълим тизимини замон талабларига мослаштириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш дастурини амалга ошириш учун давлат бюджетидан 605 миллиард сўм ажратилади. Бундан ташқари, 141 мингта янги ўқув ўринлари яратилиб, уларнинг сони 2026 йил якунига қадар 1,2 миллионгача етказилади.

    Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича давлат буюртмаси асосида умумтаълим мактаблари касб ўрганиш истагидаги битирувчиларини давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизим жорий этилади.

    Шунингдек, 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида келтирилишича, 2022 йил якунига қадар 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга етказилади. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қуйидаги гуруҳлар ташкил қилинади: тўлиқ кунлик гуруҳлар; қисқа муддатли гуруҳлар; мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари.

    Мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини жалб қилиш орқали янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади. 2022 йилда давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги 1300 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади.

    Бундан ташқари, Мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш ҳам кўзда тутилган. Боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ва маҳоратини ошириб боришнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилади. Мактабгача таълим тизими ходимларининг малакасини ошириш шакл ва методикалари халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқилади.

    Ҳудудларда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларининг кредит-модуль тизимига асосланган узлуксиз малака ошириш тизими жорий этилади. Мактабгача таълим тизими бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрь ойида Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри аҳоли билан учрашувда пойтахт мактабларидаги таълим сифати ва болалар тарбияси масаласига тўхталиб ўтганди. Ўшанда давлат раҳбари айрим шаҳар мактабларида битта синфда 45-50 тагача бола ўқиётганидан, давлат боғчасига фарзандини бераман деб, ойлаб, ҳатто йиллаб навбат кутаётган оилалар ҳам борлигидан яхши хабардор эканини маълум қилган. Шу сабаб Шавкат Мирзиёев президентлик дастури доирасида фарзандларини хусусий боғча ва мактабга берган ота-оналарга енгилликлар бериш таклифини билдирган эди.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига етарли даражада тайёр бўлмаган 931 та хусусий боғча вақтинчалик ёпилган
    • Ўзбекистонда «темир дафтар»даги оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун 500 минг сўмдан берилади

    03.01.2022, 18:42   Изоҳ (0)   59841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда онасига бақирган укаси билан жанжаллашиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ака 10 йилга қамалди

    03.01.2022, 18:28

    Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналиши бўйича «Афросиёб» поездлари қатнови биттага кўпайди

    03.01.2022, 17:58

    Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига янги ректор тайинланди

    03.01.2022, 17:12

    Фарғонадаги барча туман ва шаҳар ҳокимларига Ялтадаги санаторийда соғлиғини тиклаш имконияти берилди

    03.01.2022, 16:26

    Ўзбекистонни қўшни давлатлар билан тўғридан-тўғри боғлайдиган туристик автобуслар ва темир йўл қатнови йўлга қўйилади

    03.01.2022, 15:56

    «Ҳаммомдан чиқмоқчи бўлиб турганимизда портлаш бўлди, кейин билсам, икки шеригим вафот этибди». Фарғонадаги портлашдан жабрланганлар воқеа ҳақида

    03.01.2022, 15:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сўнгги 6 ойда 23 мингдан ортиқ фуқарода ўткир юқумли ичак касалликлари аниқланди — Санэпидқўмита

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:28

    “Манчестер Юнайтед”га “Ювентус” футболчисини таклиф қилишди

    Спорт | 15 июл, 09:27

    АҚШ Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олмоқчи 

    Дунё | 15 июл, 09:08

    Кадрорти сирлар: қадрдон фильмларни суратга олиш жараёнидаги кутилмаган воқеалар

    Маданият | 15 июл, 08:58

    “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги икки мавсумида 823 та маҳалла иштирок этмайди

    Ўзбекистон | 15 июл, 08:45

    Владимир Зеленский Украина мудофаа вазирини ўзгартириш ниятида

    Дунё | 15 июл, 08:25

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.