Аббосжон Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» хабар қилди.
Қайд этилишича, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Нодирбек Сайфуллаев ушбу лавозимдан озод қилинган.
Аббосжон Мирзораҳимов 1997—2001 йиллар Термиз давлат университети (бакалавр), 2001—2003 йиллар Ўзбекистон Миллий университети (магистр), 2006 йил Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти (аспирантура), 2011—2012 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Тарих фанлари номзоди.
2016 йилда у Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари этиб тайинланган. Аббосжон Мирзораҳимов вазир ўринбосари лавозимига тайинланишидан аввал Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)