• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳаммомдан чиқмоқчи бўлиб турганимизда портлаш бўлди, кейин билсам, икки шеригим вафот этибди». Фарғонадаги портлашдан жабрланганлар воқеа ҳақида

    Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 2021 йилнинг 31 декабрь куни ҳаммомдаги газ портлаши оқибатида уч киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. «Дарё» мухбири ушбу ҳодисага гувоҳ бўлган фуқаролар ва масъуллар билан суҳбатлашиб, воқеа жойидан репортаж тайёрлади.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, портлаш содир бўлган Учкўприк туманининг «Наврўз» МФЙ Қораянтоқ қишлоғидаги бинода умумий фойдаланишдаги ҳаммом, ошхона ҳамда чойхона фаолият кўрсатган. Бино табиий газ тармоғига уланган ва «Ҳудудий газ таъминоти» корхонасининг Бувайда тумани филиали томонидан газ билан таъминланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 31 декабрь куни, тахминан, соат 17:00 да ҳаммомда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши юз бериб, бинонинг том қисми қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида уч киши воқеа жойида ҳалок бўлган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «2021 йилнинг 31 декабрь куни соат 17:00 ларда Учкўприк тумани Қораянтоқ қишлоғида жойлашган ҳаммомда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши юзага келган. Чақнаш оқибатида ҳаммомнинг том қисми қулаб тушган. Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан жалб этилиб, тонгга қадар қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман шифохонасига жойлаштирилган. Ҳозирда фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, прокуратура ва бошқа тегишли хизматлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Аҳлиддин Алижонов.

    Фото: «Дарё»

    Портлаш оқибатида бинонинг томи ва деворлари қулаганини, эшик ва ромлари кўчиб тушганини, ойналари бутунлай синганини кўриш мумкин. Шу маҳаллада яшовчи Иминжон Раззоқовнинг айтишича, у портлаш овозини эшитган ва ҳаммом томондан тутун чиқаётганини кўриб, ҳодиса жойига биринчилардан бўлиб етиб келган. Ёрдам сўраб бақираётган бир кишини қутқарган ва бино ичкарисига йўл очиш учун махсус техникаларни олиб келишга кўмаклашган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳодиса, адашмасам, соат 16:00 лар атрофида содир бўлди. Уйимизда меҳмонлар бор эди. Уларга овқат ташкиллаштириб, ҳовлида тургандим. Бирданига кучли овоз эшитилди ва ҳаммом томонда тутун кўринди. Шунда бу ерга қараб югуриб келдим. Ҳаммомнинг орқа тарафида бир йигит ёрдам сўраётганини кўриб, уни қутқаришга ҳаракат қилдим. Ҳаммомнинг томи тушиб кетган экан, қулаган плиталарни қўл билан олиш ва бино ичкарисига йўл очишнинг иложи бўлмади. Шунинг учун мен кран чақиргани кетдим. Қайтиб келиб, бир киши ҳалок бўлганини кўрдим», — дейди Иминжон Раззоқов.

    Фото: «Дарё»

    Samsung махсус техникаси ҳайдовчиси Бекзод Қодировнинг маълум қилишича, у тунги соат икки яримгача бино ичкарисига йўл очиш ва қидирув-қутқарув ишларида фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларига ёрдам берган.

    «Қўшни қишлоқда яшайман, Samsung махсус техникам бор. Ҳаммомда шунақа иш бўлди, деб ёрдамга чақиришди. 17:30—18:00 ларда келдим. Бинонинг орқа томони қулаб тушган, ҳамма нарса сочилиб, майдаланиб кетган экан. Кечаси соат икки яримгача катта кранга ичкарига кириши учун йўл очиб бердик», — дейди Бекзод Қодиров.

    Фото: «Дарё»

    Портлаш вақтида бино ичкарисида бўлган, тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган беморлар билан суҳбатлашиш учун Учкўприк туман тиббиёт бирлашмасига бордик.

    Баҳодир Эргашев.

    Баҳодир Эргашев.
    Фото: «Дарё»

    «Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига 31 декабрь куни Қораянтоқ қишлоғида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган икки нафар фуқаро мурожаат қилди. Уларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб, бўлимга жойлаштирдик. Ҳозирда беморлар — Шукрулло Ўсаров ва Муроджон Абдулҳамидовнинг ҳолати яхши, уларда жиддий тан жароҳатлари йўқ. Қўл ва юз соҳаларида тилинган ва лат еган жойлари бор, шифокорлар назоратида белгиланган тиббий муолажаларни олишяпти. Икки-уч кунда уйларига кетишга рухсат берилади», — дейди Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими травматолог-шифокори Баҳодир Эргашев.

    Портлаш оқибатида жароҳатланган Муроджон Абдулҳамидовнинг айтишича, у 31 декабрь куни 15:30 да уч нафар таниши билан ҳаммомга борган. Икки шериги ҳодиса жойида вафот этган, ўзи эса енгил тан жароҳати олган.

    Муроджон Абдулҳамидов.

    Муроджон Абдулҳамидов.
    Фото: «Дарё»

    «Ўша куни 15:30 ларда ўртоқларим билан ҳаммомга чўмилишга боргандик. Чўмилиб бўлиб, чиқмоқчи бўлиб турганимизда портлаш юз берди. Ҳушимдан кетиб, йиқилиб тушдим. Ўша ерда 5-10 дақиқа ётдим. Ўзимга келиб, ўрнимдан туриб, ташқарига югуриб чиқдим. Бошида нима бўлганини тушунмадим. Тезда одамлар тўпланди. Мен шифохонага келдим. Кейин билсам, мен билан бирга ҳаммомга борган икки шеригим вафот этибди. Худога шукур, ҳозир анча яхшиман. Қолган ўртоқларим ҳам яхши экан. Бир-икки кунда тузалиб, чиқиб кетамиз», — дейди Муроджон Абдулҳамидов.

    Шукрулло Ўсаров ҳам ҳодиса юз берган вақтда ҳаммом ичида бўлган.

    Шукрулло Ўсаров.

    Шукрулло Ўсаров.
    Фото: «Дарё»

    «31 декабрь куни соат 15:30—16:00 лар атрофида чўмилгани ҳаммомга бордим. У ерга кирдим, 10 дақиқача чўмилдим. Чўмилиб бўлиб, ташқарига чиқиб, кийинаётган пайтимда орқадан бир нарса гумбурлади. Ўшанда йиқилдим. Туриб қараганимда портлаш бўлганини билдим. Кейин ташқарига югуриб чиқдим. Ташқарига чиқиб қўлимдан қон кетаётганини кўрдим. Биринчи ёрдамни кўрсатиб, қўлимни билак қисмидан боғлаб, қонни тўхтатишга ҳаракат қилдим. Кейин ўзимнинг машинамда шифохонага келдим. Ҳаммомнинг мен кирган хонасида яна уч киши бор эди», — дейди Шукрулло Ўсаров.

    Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг маълум қилишича, ҳозирда тан жароҳати олган уч нафар беморнинг ҳолати яхши, бир кишининг ҳолати эса ўрта оғир даражада, айни пайтда у жонлантириш бўлимида қолмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • «Қонга беланган бир аёл ва эркак бақириб ёрдам сўрарди». Деновдаги даҳшатли портлаш жойидан репортаж
    • «Газ ҳиди чиқса, сезардик». Деновдаги кучли портлаш жабрланувчилари билан суҳбат
    • Деновдаги портлашда 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон деворлари эса ёрилиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди

    03.01.2022, 15:26   Изоҳ (0)   184323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФВВ Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

    03.01.2022, 15:10

    Қашқадарёда Cobalt бетон тўсиққа урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

    03.01.2022, 14:55

    Ўзбекистонда 2022 йилда 14 та фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади

    03.01.2022, 14:24

    «Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    03.01.2022, 14:09

    Жиззахда 2 млрд сўмдан ортиқ қарзини қайтармаган корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

    03.01.2022, 13:23

    Ўзбекистонда фуқарони текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилинади

    03.01.2022, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.