Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Рустам Обидов 2 январь куни 72 ёшида Қариялар уйида вафот этди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Рустам Обидов 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1973 йилдан «Фан ва турмуш» журналида иш бошлаган. Ушбу журнал Рустам Обидовни илмий журналист, мистика ва сир-синоат, парапсихология илмининг тадқиқотчиси сифатида Ўзбекистонга танитган. Ўзбекистонда саргузашт асарларнинг ва фантаст ёзувчиларнинг кенг миқёсда танилиши ҳам айнан «Фан ва турмуш» журнали, айнан Рустам Обид ҳиссасига тўғри келади.

Журналистнинг ўтган асрда Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган «Оламга саёҳат» кўрсатуви ҳам томошабинлар эътиборини қозонган. Узоқ Шарқ, Владивосток шаҳри, Япон, Баренс денгизлари, Кола яримороли, Шимолий Кавказ, Ставропол ўлкаси, Кабардин Болқор, Қорачой-Черкес, Шимолий муз океани ва бошқа ҳудудлардан тайёрланган кўрсатувларнинг ҳар бири Рустам Обидни тележурналист сифатида ҳам машҳур қилган.

Рустам Обидов 2000 йилда «Ўзбекис­тонда хизмат кўрсатган журналист» унвонига сазовор бўлган.

У 9 йилдан буён Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида истиқомат қилаётганди. «Xabar.uz»нинг ёзишича, журналист оиласи билан келишолмай ажрашганидан сўнг 20 йил кўчада, ижара уйларда яшашига тўғри келган. Сўнг Қорақамишдаги шу пансионатга жойлашган. 2020 йилнинг декабрида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева унинг ҳолидан хабар олиб, молиявий ёрдам кўрсатганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганлар учун ёрдам қабул қилинмоқда
Шоу-бизнес
Қашшоқ оилада туғилган бўлса ҳам, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишни уддалаган Голливуд юлдузлари (фото)
Дунё
“Сталиндан кейинги иккинчи одам” — Маленковнинг ҳокимиятдан четлатилиши, боши танасидан жудо этилган Шотландия қироличаси ва Канадада тўқнашган икки поезд. Кун хро...