• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мурод Хонтўраевдан Жамшид Кенжаевгача. Сўнгги 3 йилда вафот этган ўзбекистонлик спортчилар

    Эслатма: Ушбу материал биринчи марта 2021 йил 24 августда чоп этилган ва йилнинг эътиборга молик материаллардан бири сифатида, айрим тўлдиришлар билан, такроран эълон қилинмоқда
    Ортда қолаётган 2021 йилда спортчиларнинг бевақт вафоти билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар кузатилди. Сўнгги йилларда бир қанча спортчилар қотиллик, хасталик ёки бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди. «Дарё» ушбу саҳифада сўнгги 3 йилда фожиали ўлим топган спортчилар ҳақида сўз юритади.

    Самандар Йигиталиев

    Фото: «Навбаҳор»

    2021 йил 29 декабрь куни Наманганнинг «Навбаҳор» футбол клуби аъзоси Самандар Йигиталиев автоҳалокат оқибати ҳаётдан кўз юмди. «Навбаҳор U-18» ҳимоячиси 29 декабрь куни содир бўлган ЙТҲда олган тан жароҳати оқибатида вафот этган.

    Диёр Раҳимқулов

    Диёр Раҳимқулов

    Диёр Раҳимқулов
    Фото: «Бунёдкор»

    «Бунёдкор» футболчиси Диёр Раҳимқулов 2021 йил 11 декабрь куни автоҳалокат оқибатида вафот этди.

    19 ёшли Диёр Раҳимқулов 2021 йилги мавсумда «Андижон» клубида ижара асосида тўп сурганди. Унинг трансфер ҳуқуқи «Бунёдкор»га тегишли. Диёр Тошкент жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.

    Николай Ширшов

    Фото: «Ростов»

    Ўзбекистонлик собиқ футболчи Николай Ширшов 2021 йил 28 декабрь куни вафот этди. 47 ёшли Ширшовнинг ўлимига қон томирларидаги тромбнинг бехосдан ёрилиб кетиши сабаб бўлган.

    Маълум бўлишича, Ширшов Ростов вилоятининг Новошахтинск шаҳрида истиқомат қилган ва мураббий сифатида фаолият юритган.

    Камолиддин Расулов

    Камолиддин Расулов.

    Камолиддин Расулов.
    Фото: Марҳум яқинларининг шахсий архивидан

    2012 йилда ўтказилган самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13 сентябрь куни қасддан ўлдириб кетилди. Спортчининг ўлимига сабаб бўлган Ш.Т. ҳам миллий кураш ва дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлиб, ўзбек миллий кураши бўйича биринчи жаҳон чемпиони — Тоштемир Муҳаммадиевнинг жияни бўлган.

    Камолиддиннинг таниши бўлган Ш.Т. кечки пайт унга қўнғироқ қилиб, харид қилиб олган «Humo Троп» витаминини тавсиясига кўра истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни Учтепа тумани, 14-мавзедаги уйи олдига чақирган. Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

    Расулов ўлими юзасидан Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Кейинчалик ушбу жиноятда бир неча кишининг қўли борлиги ва уларнинг ҳаракати ўша атрофдаги камера тасвирига тушиб қолгани маълум бўлди.

    Элбек Раҳимов 

    Элбек Раҳимов. (Чапда)

    Элбек Раҳимов. (Чапда)
    Фото: Telegram

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ушу-санда бўйича жаҳон чемпиони, MMA жангчиси Элбек Раҳимов 17 август куни соат 09:45 да ўлдириб кетилди. Раҳимов аввалига роса дўппосланган. Сўнгра пичоқланиб, яримжон ҳолатда машинага тиқиб олиб кетилган. Марҳумнинг жасади Чироқчи туманининг Еттитом қишлоғидан топилган.

    Қотиллик бўйича гумон қилинган 7 нафар йигит Чироқчи тумани ва Қарши шаҳри ҳудудида қўлга олинган. Олий суд раиси чемпион ўлимида гумонланаётганлар иши очиқ судда кўрилишини, жараённи ёритиш учун ОАВ вакилларига шароит яратилишини маълум қилди.

    Мурод Хонтўраев

    Фото: Instagram

    2021 йилнинг 19 июль санасида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ҳамда BMW X5 русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида BMW X5 русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган. BMW X5 машинаси ичида Ўзбекистон MMA ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев бўлган. MMA жангчиси воқеа жойида вафот этган. Кейинчалик ушбу ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди, айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: Путин ва Назарбоев олдида жанг қилган, UFC билан шартнома имзолаган ва MMA’даги барча жангини муддатидан аввал якунлаган Мурод Хонтўраев ҳақида

    Асадбек Тўраев 

    Фото: UzNews

    Қашқадарёлик 17 ёшли футболчи Асадбек Тўраев 2021 йил 6 июль куни соат 13:00—14:00 орасида дўстлари билан Чимқўрғон сув омборига чўмилишга борган ва чўмилиш пайтида чўкиб кетган. Дўстлари унинг жасадини қирғоққа олиб чиққан.

    Асадбек Тўраев тумандаги 83-мактабнинг 11-синф ўқувчиси бўлган. У тумандаги «Қамаши» футбол клуби ярим ҳимоячиси ҳисобланган. Жамоаси билан биргаликда 12−15 июнь кунлари бўлиб ўтган ДХХ раиси Кубогида чемпион бўлганди.

    Гўзал Исматова

    Фото: ЎзА

    Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби, кўп карра Ўзбекистон чемпиони Гўзал Исматова 2021 йилнинг февраль ойида 25 ёшида вафот этади. Спортчининг ўлимига саратон хасталиги сабаб бўлгани айтилганди.

    Тимур Бердиев 

    Фото: ПФЛ

    2021 йил 28 февраль куни футзал бўйича ОКМК футзал жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди. Тимур 2021 йил 27 февраль, шанба куни Андижондан Тошкентга Matiz автомашинасида йўловчи сифатида қайтаётган бўлган. Қамчиқ довонида эса Matiz, Nexia ва Tico автомобиллари йўл транспорт ҳодисасини вужудга келтирган. Ушбу тўқнашув оқибатида футзалчи вафот этган.

    Бекзод Нурматов 

    Фото: Instagram

    MMA жангчиси Бекзод Нурматов 2019 йил 7 октябрь куни Чеченистоннинг Грозний шаҳрида ўтказилган АCА 100 мусобақасидан сўнг вафот этди. 4 октябрь куни Нурматов мазкур мусобақа доирасида Беслан Исаевга қарши октагонга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра жангни бой беради.

    Жангдан сўнг Бекзод Нурматов ҳушини йўқотган ва кома ҳолатига тушиб қолган. Шифокорлар унда инсульт (мияга қон қуйилиши) юз берганини маълум қилган. Икки кунлик комадан сўнг 7 октябрь санасида спортчи шифохонада вафот этган.

    Муслимбек Омонов 

    Фото: «Vesti.uz»

    2019 йил 11 сентябрь куни MMA жангчиси Муслимбек Омонов муштлашувда олган жароҳати оқибатида вафот этди.

    11 сентябрга ўтар кечаси соат тахминан 00:50 да Юнусобод туманида жойлашган кафеларнинг бирида бир-биридан алоҳида икки даврада ўтирган йигитлар ўртасида можаро келиб чиққан.

    Томонлар кўчага чиқиб, Шайхонтоҳур туманига қараб йўл олган ва у ерда муштлашув келиб чиққан. Натижада уч киши тан жароҳатлари билан касалхонага мурожаат қилган, улардан бири — 23 ёшли Муслимбек Омонов шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.

    Отабек Алиев 

    Фото «Stadion.uz»

    Аралаш жанг санъати жангчиси, халқаро мусобақалар ғолиби шаҳрихонлик Отабек Алиев 2018 йил 18 сентябрда рўй берган пичоқбозлик оқибатида вафот этган.

    Отабек А.А. исмли шахс билан бир кун аввал жанжаллашиб қолади, жанжал эса муштлашувга айланади. Эртасига улар кўчада кўришиб қолади. Сўнг орани очиқ қилиш учун Отабекнинг Cobalt русумли машинасига ўтириб тумандаги «Саидхон фаровонлиги» МЧЖ қошидаги автотранспорт воситаларига метан-газ қуйиш шохобчасига йўл олади.

    Орани очди қилиш ҳақоратга уланиб, шу пайтда А.А. ёнида бўлган хўжалик пичоғи билан қасддан Отабек Алиевнинг қорин қисмига бир маротаба уриб, унинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир шикаст етказади. Отабек Алиев оғир тан жароҳати олиб, 19 сентябрь куни шифохонада вафот этади.

    Жамшид Кенжаев 

    Фото: Instagram

    2018 йил 9 август куни соат 00:25 ларда Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клуби олдида жанжал оқибатида эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси 25 ёшли Жамшид Кенжаев оламдан ўтади.

    Кенжаев билан низолашиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган Шодали Қиличовга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини қаттиқ тартибли колонияда, Саидазим Камолдинов, Алижон Хамраев ва Жаҳонгир Ёрқуловнинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзилли колонияда ўташ белгиланган.

    31.12.2021, 22:34   Изоҳ (0)   55740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишсизлик нафақаси олувчидан UFC чемпионлигига қадар. Конор Макгрегорнинг MMA’даги «қонли йўли»

    31.12.2021, 19:31

    «Уриниб кўрсам, итимга ҳам гроссмейстерликни олиб беришим мумкин». Шахматдаги қинғирликлар, даражаси тушиб кетган унвон ва 12 ёшли гроссмейстерлар ҳақида

    31.12.2021, 17:29

    Уйига қайтган Роналду, Мессини узоқ куттирган соврин, икки фронтда курашаётган УЕФА ва дунёни ваҳимага солган Эриксен. Жаҳон спортида йил якунлари

    31.12.2021, 15:06

    ДХХ раисидан бош вазир ўринбосарларигача. Спорт ташкилотларига ҳам раҳбарлик қилаётган ўзбек амалдорлари

    31.12.2021, 13:34

    Ривалдо, Вильянуэва, Черан ва бошқалар. Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши легионерлар

    31.12.2021, 11:33

    Навбатдаги мундиалдан қуруқ қолган Ўзбекистон терма жамоаси, боксдаги муваффақиятсизлик, Суперлигадаги жанжаллар ва бевақт вафот этган афсоналар. Ўзбек спортида йи...

    31.12.2021, 09:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.