Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Сиз билан учрашганимиз тарихда қолади». Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашди.

Президент Олмалиқ шаҳридаги 20-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан мулоқот қилди. Давлат раҳбари болалардан келажакда ким бўлиши ҳақида иншо ёзиб, президентга йўллашини сўради.

«Булар ўзбек тилида ‘Эртанги кунда ким бўламан?’, ‘Олийгоҳга киришга ҳаракат қиламан, президентга ваъда бердим’ деб яхши иншо ёзиб жўнатса, мен улар билан шу иншо орқали чуқурроқ танишардим», – дейди давлат раҳбари.

Президент ўқувчиларга юзланиб, бу учрашув тарихда қолишини айтди.

«Маъқулми сизларга? Яхши ёзиб берасизларми? Шу иншоларинг орқали ўзимнинг ниятларимни ёзиб юбораман. Ана шунда сизлар билан дўст бўлиб, вояга етгунингизча сизларга алоҳида эътибор қилишга ваъда бераман», – деди Шавкат Мирзиёев ўқувчиларга.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига боргани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди