Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида маҳкумни озодликка чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, Давлат хавфсизлик хизмати ва туман ички ишлар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.А. манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ф.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимдаги танишлари орқали озодликка чиқариб беришини айтиб, эвазига 10 минг доллар талаб қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, у келишилган пулнинг 5 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни 70 минг доллар эвазига қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Жиззахда маҳкум ўзини Президент Администрацияси ходими деб таништириб, жиноят содир этгани, Навоийдаги қамоқхонада «Ҳизб ут-Таҳрир» тарафдори маҳкумларга террористик ғояларни тарғиб қилгани маълум қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь
Дунё
Байден: «Путин Украинадаги урушни тугатишга қизиқиш билдирса, у билан гаплашишга тайёрман»