• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай август ойида «Толибон»ни Кобулга чақиришига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди

    «Толибон» ҳаракати вакиллари 2021 йил 15 августда собиқ президент ҳамид Карзайнинг таклифига кўра Афғонистон пойтахти Кобулни эгаллаган. Карзай бу ҳақида АP нашрига интервью берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ҳамид Карзай 2001–2014 йилларда Афғонистон ҳукуматини бошқарган, у 2004 йилгача президент вазифасини бажарувчи, қолган йилларда эса мамлакатнинг сайланган президенти мақомида фаолият олиб борган. Толиблар ҳокимият тепасига келгунига қадар икки йил давомида «Толибон» билан Афғонистонда жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, урушга барҳам бериш борасида махсус делегация таркибида музокаралар ўтказган. Август ўрталарида толиблар Кобулга кирган вақтда ҳам Карзай пойтахт ҳудудида бўлган.

    АP’га берган интервьюсида у ўша вақтда амалдаги президент ҳисобланган Ашраф Ғанининг мамлакатдан чиқиб кетганини эшитгач, ўзи аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида «Толибон»ни Кобулга чақиргани ҳақида сўзлаб берди.

    «Ўша вақтда пойтахтда ҳеч ким қолмаганди: расмий ҳукумат вакиллари ҳам, полиция бошлиқлари ҳам, ҳарбий қисмлар командирлари ҳам. «Толибон»дан шаҳарга келиш, аҳолини ҳимоя қилиш, мамлакатни ва унинг ҳудудларини инқироздан олиб чиқишга чорладим, акс ҳолда бошқа жангари гуруҳлар мамлакатни, дўконларни ўмариши мумкин эди. Яъни бу чорасиз қолган паллада топилган автоматик ечим», — деган Афғонистон собиқ президенти.

    Эслатиб ўтамиз, «Толибон» Кобулни 15 августдан 16 августга ўтар кечаси ўз назорати остига олганди.

    Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби «Америка овози»га Пентагон учун Кобулнинг бу даражада тез қулаши, Афғонистон хавфсизлик кучлари ҳамда Ашраф Ғанининг қочиб кетиши кутилмаган ҳодиса бўлганлигини маълум қилганди.

    Айни вақтда Ашраф Ғани оила аъзолари билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди. У ҳанузгача расман президентлик лавозимидан истеъфо берганлигини эълон қилмаган. Аммо Афғонистон вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ ўзини президент вазифасини вақтинча бажарувчи деб эълон қилган, у ҳам мамлакат ҳудудидан ташқарида.

    Карзай ҳали ҳам Кобул ҳудудида яшайди. У ва Тинчлик ўрнатиш бўйича олий кенгашнинг собиқ раҳбари Абдулла Абдулланинг уй қамоғида сақланаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

    Карзай ҳамда Абдулла бу борадаги хабарларга муносабат билдиришмаган. «Толибон» расмийлари эса мазкур ахборотларни инкор этган. Карзай ҳам тез-тез журналистлар ҳамда хориж дипломатлари билан учрашиб турибди.

    16.12.2021, 19:55   Изоҳ (0)   29267
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Осиё йўлбарси»нинг отаси. Оддий инсон ҳам орзуларига эриша олишини амалда исботлаган мураккаб шахс — Маҳатхир Муҳаммад

    16.12.2021, 18:08

    Филиппинга кучли тайфун яқинлашмоқда: минглаб одамлар эвакуация қилинган

    16.12.2021, 16:10

    Amnesty International инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Афғонистондаги ҳарбий жиноятларни тергов қилишга чақирди

    16.12.2021, 13:46

    Қирғизистон МСК сайловлар натижасини эълон қилди: парламентга 6 та партия ўтган

    16.12.2021, 11:41

    АҚШ Кеннедининг ўлдирилишига боғлиқ 1,5 мингга яқин янги материалларни эълон қилди

    16.12.2021, 11:08

    «Листвяжная» кўмир кони эгаси 51 кишининг ўлимига оид иш бўйича икки ой муддатга ҳибсга олинди. У — Россиянинг энг бадавлат инсонларидан бири

    16.12.2021, 10:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.