• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда «аҳолини бой қилиш мақсадида» арзон кредит эвазига қурилган иссиқхоналар биринчи қордан кейиноқ қулаб тушди

    Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида кам даромадли оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуриб берилган иссиқхоналар ҳеч қанча вақт ўтмай қулаб тушган, аҳоли эса бирор фойда келтирмаган иссиқхона учун кредит тўловларини амалга оширишга мажбур бўлмоқда.

    Нишон туманидаги Таллимаржон шаҳарчасида яшовчи Комил Бекмуродов «Дарё» мухбири билан суҳбатда маълум қилишича, 2019 йил баҳорида у ва бошқа маҳалладошлари ҳокимликка чақирилиб, уларга «аҳолини бой қилиш мақсадида имтиёзли тарзда иссиқхоналар қуриб берилаётгани» айтилган. Шундан сўнг у ҳам ўша вақтда вақтинча ишсиз бўлган рафиқаси номига 15 миллион сўмлик кредитни уч йил муддатга олиб, иссиқхона қурилишига рози бўлган.

    Комил Бекмуродов.

    Комил Бекмуродов.
    Фото: «Дарё»

    Унинг таъкидлашича, иссиқхона бошидан сифатсиз қурилган. У бу ҳолат устидан масъулларга шикоят қилганида иссиқхонани қуриб бераётган «Нишон юлдузи томорқа хизмати» компанияси вакиллари: «Оилангиз номига кредит чиқиб кетган, илтимос, ишни ортга сурманг, сифатли қилиб топширамиз», деб ваъда берган. «Иссиқхона талабга жавоб берса бўлди, дея уларнинг илтимосига хўп дедим. Афсуски, 2020 йил ноябрь—декабрь ойида қуриб битказилган иссиқхоналар ўша йил 26—27 декабрь кунлари ёғган қор оқибатида қулаб тушди», — дейди Комил Бекмуродов.

    Оила бошлиғи ҳодиса юз берган вақтдаёқ туман ҳокимлиги, ИИБ ва прокуратурасига мурожаат қилган. Дастлаб маҳалла раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ келиб, вазиятни ўрганган ва Бекмуродовдан ташқари яна 12 та хонадонга қуриб берилган иссиқхоналар яроқсизлиги, аҳоли ундан даромад ололмаётгани ҳақида далолатнома тузган. Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов эса 2021 йил февраль—март ойларида йўллаган жавоб хатларида фуқаронинг иссиқхоналар яроқсиз чиққани юзасидан судга мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтирган.

    Туман прокурори Хидир Каримов имзоси 2021 йилнинг 27 апрель куни чиқарилган хатда «Нишон юлдузи томорқа хизмати» компанияси мансабдори Ғ.П.га ўзига ишониб топширилган ўзганинг маблағларини ишлатиб юбориб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда айбланаётгани, ушбу ҳолатлар юзасидан 2021 йил 15 март куни жиноят иши қўзғатилгани, фуқаронинг шикояти ҳам шу жиноят ишига қўшилган ҳолда ўрганилаётгани таъкидланган. Аммо прокурорнинг 2021 йил 11 октябрдаги жавоб хатида иссиқхона қуриб берувчилар иши туман ИИБ томонидан 2021 йил сентябрь ойида ёпилган.

    Фуқаро Бекмуродов март ойида мавжуд бўлган жиноят аломатлари қандай қилиб сентябрь ойига келиб йўқ бўлиб қолгани, иш қандай қилиб ёпиб юборилганини тушунолмай ҳайрон. «Биз бой бўламиз деб иссиқхона қурдириб, бор-будимизни ҳам шу натижасиз кредитга сарфлашга мажбур бўляпмиз», — дейди фуқаро.

    Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, юқорида зикр этилган муаммо ечими билан туман ҳокимлиги ва туман Халқ қабулхонаси шуғулланмоқда ва тез орада муаммо ечими ҳақида батафсил маълумот берилади.

    Китоб туманида истиқомат қилувчи эр-хотин Саид Таваккалов ва Шарофат Юнусова ҳам иссиқхона орқасидан даромад топиш таклифига рози бўлганлардан. «Халқ учун ажратилган кредитдан олгандик. Иссиқхона қуриб берувчиларга бу ишни яхши тушунмаслигимизни айтиб, инсоф билан қуриб беришларини сўрадик. Аммо иссиқхонамиз биринчи қордаёқ қулаб, экилган экинларимиз нобуд бўлди», — дейди Шарофат Юнусова.

    Саид Таваккалов.

    Саид Таваккалов.
    Фото: «Дарё»

    Саид Таваккалов нафақат туман, балки вилоят ташкилотларига ҳам шикоят қилиб борган, «аммо натижа йўқ». «Иссиқхона талабга жавоб бермайди. Барча экинларимизга куйдик. Туман прокуратурасига мурожаат қилдик — келишмади. Вилоят ташкилотларига ҳам мурожаат қилдик, аммо ҳеч қандай натижа йўқ», — деди отахон «Дарё» мухбири билан суҳбатда.

    Мазкур муаммо билан боғлиқ маълумотлар бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда эълон қилинган эди. Шундан сўнг Китоб тумани ҳокимлиги ва ушбу оилага иссиқхонани қуриб берган «Китоб юқори дарвоза» компанияси вакиллари шикоят эгаларининг хонадонида бўлган.

    «Таъминотчи компания раҳбарияти айбини тан олди ва фуқарога иссиқхона учун 25 миллион сўм кредитни ўз ҳисобидан тўлайдиган, шунингдек, фуқаронинг 2 миллион сўмлик зарарини ҳам қоплайдиган бўлди», — деди Китоб тумани ҳокимлиги матбуот котиби Қаҳрамонжон Оқилов.

    07.12.2021, 15:11   Изоҳ (0)   21684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Афғонистондаги вазият бўйича қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди» — Абдулазиз Комилов

    07.12.2021, 14:36

    Жиззахда маҳкум ўзини Президент Администрацияси ходими деб таништириб, жиноят содир этди

    07.12.2021, 14:05

    «Ўзгидромет» 8 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    07.12.2021, 13:50

    Ўзбекистонда фойдаланилган вакциналар сони 35 млн дозадан ошди

    07.12.2021, 13:08

    Тошкентдаги чегара божхона постида юк контейнерига яширилган 200 млн сўмлик электромобиль аниқланди

    07.12.2021, 12:48

    Тошкентдаги «Қўйлиқ» деҳқон бозори йўл кенгайтирилиши сабаб бошқа жойга кўчирилади

    07.12.2021, 12:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.