Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ушбу егулик байрам дастурхони учун айни муддао.

Фото: «Hi-chef.ru»

Фото: «Hi-chef.ru»

Керакли маҳсулотлар:

  • қизил балиқ – 500 грамм;
  • картошка – 400 грамм;
  • қат-қат хамир – 260 грамм;
  • зайтун ёғи – 3 ош қошиқ;
  • тухум сариғи – 1 дона;
  • туз ва зираволар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Картошка тузли сувда қайнатиб олинади. Пишгач пюре тайёрланади.
  2. Балиқ гўштига зайтун ёғи, туз ва зираворлар сепилади.
  3. Товада икки томони қизаргунча қовурилади.
  4. Хамир ёйилиб, дастлаб пиширилган балиқ қўйилади.
  5. Устидан пюре бир текисда солинади.
  6. Хамирнинг икки чет қисми кесилиб, балиқ усти ўрам шаклида ёпилади.
  7. Тухум сариғи суртилиб, 180 даража печга 20 дақиқага қўйилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар