Ушбу егулик байрам дастурхони учун айни муддао.
Керакли маҳсулотлар:
- қизил балиқ – 500 грамм;
- картошка – 400 грамм;
- қат-қат хамир – 260 грамм;
- зайтун ёғи – 3 ош қошиқ;
- тухум сариғи – 1 дона;
- туз ва зираволар.
- Картошка тузли сувда қайнатиб олинади. Пишгач пюре тайёрланади.
- Балиқ гўштига зайтун ёғи, туз ва зираворлар сепилади.
- Товада икки томони қизаргунча қовурилади.
- Хамир ёйилиб, дастлаб пиширилган балиқ қўйилади.
- Устидан пюре бир текисда солинади.
- Хамирнинг икки чет қисми кесилиб, балиқ усти ўрам шаклида ёпилади.
- Тухум сариғи суртилиб, 180 даража печга 20 дақиқага қўйилади.
Изоҳ (0)