Ўзбекистон ва дунё бўйлаб 3 декабрь куни олинган сара суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Калкутта шаҳрида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунида имо-ишора тилида мулоқот қилаётган аёл.

Фото: EPA

Кипрга ташриф буюрган Рим Папаси Франциск.

Фото: «ТАСС»

Дизайнер Алексия Хеншнинг Рио карнавал либослари Франциянинг Мулен шаҳридаги Миллий саҳна либослари марказидаги кўргазмада намойиш этилди.

Фото: AFP

Тошкент шаҳри, Нурафшон айланма кўчаси, Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси биноси олдидаги чорраҳада тиланчилик қилаётган опа-ука.

Фото: «Дарё» / Умиджон Мамарасулов

Ростов ҳайвонот боғидаги шимолий кул ранг кенгурулар.

Фото: «ТАСС»

Онаси билан сайрга чиққан қизалоқ.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Мексика Миллий гвардияси ходимлари Канкун курортидаги пляжларда патруллик қилмоқда.

Фото: EPA

Хўжакентдан «Салар» темир йўл бекатига келиб тўхтаган поезд ёнида қолдирилган сут идишлари.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Ханойдаги Ветеринария клиникасида муолажа олаётган ит.

Фото: EPA

Тошкент шаҳридаги машиналар ҳаракат қилаётган бир вақтда йўлнинг қатнов қисмини супураётган ободонлаштириш ходими.

Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

АҚШнинг Массачусетс штати Труро шаҳрида балиқчи кемаси қирғоққа чиқиб қолди.

Фото: «ТАСС»

Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган «Akay City» биноси деворларида илинган туман ФВБ нинг «Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг» сўзлари ёзилган баннерлари.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Кузбасс аҳолиси «Листвяжная» конида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Фото: «ТАСС»

Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирида сайр қилиб юрган одамлар.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Санкт-Петербургда 2 декабрдан 3 декабрга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати кескин совиди.

Фото: EPA

Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчаси бўйлаб сайрга чиққан икки аёл ҳамда ёши улуғ отахон.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Санта Клаус либосларини кийган жанубий кореялик ғаввослар анъанавий сувости шоусини намойиш этди.

Фото: EPA

Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалардан бирида жойлашган футбол майдончасига синган тўсиқлар орасидан кириб олган мактаб ўқувчилари.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Байрутда жойлашган Fransbank филиали олдидаги намойишда ҳарбийга қаршилик кўрсатаётган банк мижози. Мижозлар Ливан фунти АҚШ долларига нисбатан ўз қийматининг 90 фоизига яқинини йўқотган пайтида музлатилган омонатларни олишга рухсат беришни талаб қилмоқда.

Фото: EPA

Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида хонадони деразаларини артиб тозалаётган аёл.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Германияда Ангела Меркель билан канцлерлик лавозимидан тантанали хайрлашув маросими бўлиб ўтди.

Фото: EPA

Новосибирск вилоятида сноукитинг мусобақалари бўлиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

Брюсселдаги Etterbeek-Ixelles касалхонаси шифокорлари

Фото: EPA

Рим Папаси Франциск Никосиядаги GSP стадионига келишидан олдин суратга олаётган руҳоний.

Фото: Reuters