• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон президенти депутатларнинг маошини қисқартириб, хизмат машиналаридан маҳрум қилди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Юқори Кенгаш (парламент) депутатларининг маошини қисқартирди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Кengash.kg»

    Фото: «Кengash.kg»

    2 декабрь куни имзоланган «Республика бюджети харажатларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга кўра, парламент раиси учун маош 30 минг сом (353 доллар), вице-спикерларга 27 минг сом (318 доллар), парламент фракциялари раҳбарлари ва қўмита раисларига 26 минг сом (306 доллар), депутатларга 25 минг сом (295 доллар) этиб белгиланди.

    Бундан ташқари парламент аъзоларинининг техник харажатлари ҳам қисқартирилди. Аввал Юқори Кенгаш халқ депутатларига уй-жой учун компенсация тўланар эди. Энди улар бекор қилинди, «мавжуд хизмат хонадонлари эса уй-жойи бўлмаган депутатлар ўртасида тақсимланади». Шунингдек, депутатларга хизмат автомобиллари ажратилмайди, дейилади хабарда.

    «Президентнинг фармони янги бюджет сиёсати – давлат маблағларини ҳокимият томонидан оқилона тежашга асос бўлди. Бюджет соҳасидаги вазиятни яхшилаш механизмини ҳаммага маълум бўлган ‘Давлат ўз имкониятлари доирасида яшаши зарур’ тамойили билан тавсифлаш мумкин. Бошқача айтганда, бу давлат аппаратини ушлаб туриш учун кетадиган давлат бюджети харажатларинининг умумий тежалишидир. Ушбу механизм мураккаб иқтисодий ислоҳотлар даврида турли мамлакатларда доимо муваффақиятли қўлланилган. ‘Ўз имконияти доирасида яшаш’ шиори остида Болтиқбўйи давлатлари, Шарқий ва Марказий Европада (Эстония, Латвия, Польша, Чехия, Венгрия) давлат бошқаруви ислоҳотлари амалга оширилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

    Қирғизистон раиси, унинг ўринбосарлари ва оддий депутатларнинг маоши аввал қанча бўлганига президент маъмурияти аниқлик киритмаган, бироқ депутатларнинг ўзлари 2020 йилда нафақасиз халқ депутатининг маоши ўртача 25-30 минг сомни ташкил этганини маълум қилганди.

    Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Қирғизистонда Олий Кенгашга сайловлар бўлиб ўтди. Парламентнинг янги таркиби 120 эмас, 90 нафар халқ депутатидан иборат бўлади. Мамлакат Конституциясига жорий йил 11 апрелда ўтказилган референдумда қабул қилинган ўзгартиришларга мувофиқ депутатлар сони қисқартирилди.

    2020 йилги республика бюджетида Юқори Кенгаш таркиби учун 786,6 миллион сом (9,27 миллион доллар) ажратилган. «24.kg» ахборот агентлиги журналистларининг ҳисоб-китобларига кўра, парламентнинг бир нафар депутатига кетадиган харажат бир ойда ўртача 330 минг сом (3890 минг доллар)ни ташкил қилади. Улар қонунчилик соҳасига ва тиббиётга сарфланган харажатларни солиштирган. Жумладан, 2020 йилнинг 6 ойи давомида парламент учун бюджетдан 320 миллион сомдан ортиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигига эса қарийб 1 миллиард сом сарфланган. Аммо мамлакатда бор-йўғи 120 депутат, қарийб 62 минг шифокор бор эди, яъни ҳар бир депутатга ғазнадан 2,7 миллион сом, тиббиёт ходимига эса бор-йўғи 16 минг сомдан ажратилган.

    Бундан ташқари, ҳар бир депутат ҳар ойда қўшимча депутатлик жамғармаси – 40 минг сом олади, ундан уяли алоқа, бензин, автомашинасини таъмирлаш ва офис жиҳозлари учун тўлайди. «Шифокорлар бундай имтиёзларга эга эмас. Ғазна томонидан депутатларга тўланадиган барча харажатлар тиббиёт ходимлари кам маош олиши ҳисобига қопланади. Натижада коронавирус ва пневмония авж олган даврда уяли алоқа, озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар фуқаролик фаоллари ва тадбиркорлар томонидан етказиб берилди», — дейилади «24.kg» нашрида.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистон президенти Вазирлар Маҳкамасини истеъфога чиқарди
    • Қирғизистонда номаълум шахслар мухолифатчи партия раҳбарига ҳужум қилди
    • Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси парламент сайловлари натижаларини эълон қилиш вақтида МСК сайтидаги узилишларни техник хато деб атади

    03.12.2021, 08:21   Изоҳ (0)   22359
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австрия собиқ канцлери Себастьян Курс сиёсатдан бутунлай кетишга қарор қилди. У октябрда коррупцияда айбланиб истеъфога чиққанди

    03.12.2021, 07:51

    ОАВ: Эммануэль Макрон Британия бош вазири Борис Жонсонни масхарабоз деб атади

    03.12.2021, 07:06

    Австралияда муайян шахсларга қарши санкциялар қўллаш бўйича янги қонун қабул қилинди

    03.12.2021, 06:26

    Алишер Усмоновга тегишли USM компанияси VK’даги акциялари улушини сотди

    02.12.2021, 23:29

    Жаҳон банки Афғонистонни қўллаб-қувватлаш учун 280 млн доллар маблағ ажратади

    02.12.2021, 22:31

    БМТ бош котиби коронавируснинг «омикрон» штамми туфайли чегаралар ёпилаётганини танқид қилди

    02.12.2021, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.