• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Австралияда муайян шахсларга қарши санкциялар қўллаш бўйича янги қонун қабул қилинди

    Австралия федерал парламенти мамлакатда инсон ҳуқуқларини бузиш, кибержиноятчилик ва коррупцияда гумон қилинганларга қарши шахсий санкциялар қўллаш имконини берувчи янги қонунни икки ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пейнга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Қайд этилишича, «Магнитский актига асосланган қонун» деб ном олган қонун лойиҳаси Сенатда маъқуллангандан сўнг дарҳол Вакиллар палатаси томонидан ҳам бир овоздан қабул қилинган. Бу мамлакат расмийларига нафақат «инсон ҳуқуқларининг жиддий ва қўпол бузилишида, коррупцияда ва хакерликда» айбдор деб ҳисобланган шахсларни ўз ҳудудига киритмаслик, балки уларнинг маҳаллий активларини мусодара қилиш имконини беради.

    Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пейннинг сўзларига кўра, янги қонунчилик, шунингдек, ҳукуматга «қаерда юзага келишидан қатъи назар, халқаро аҳамиятга молик масалаларга ўз вақтида жавоб бериш» имконини беради.

    «Ушбу жиноятларда айбдорлар ва улардан манфаат кўрувчиларнинг мамлакатимизга ва иқтисодиётимизга киришини тўсиб қўйиш орқали биз улар демократиямиз тақдим этган эркинликлардан фойдалана олмаслигини ва Австралия бундай одамлар ва ташкилотлар учун бошпана бўлиб қолмаслигини таъминлаймиз», — деди Пейн.

    Шунингдек, янги қонун Американинг «Магнитский акти» тамойилларига асослангани, бироқ австралиялик қонунчилар унда «Австралия манфаатларига дахлдор зарарли киберфаолият билан шуғулланувчи шахслар»га қарши санкциялар қўллаш имкониятини ҳам қамраб олгани хабар қилинган. Сенатор Кимберли Китчингнинг сўзларига кўра, энди «қандай одамлар ёмонлик қилиши ҳақида тушунча мавжуд» экан, «ноқонуний даромадларини ҳимоя қилиш учун демократик институтлардан фойдаланишга интилаётган»ларга ҳукумат санкциялар қўллашдан тортинмаслиги керак. Келаси ҳафта парламентнинг ҳукуматга «бошқа мамлакатлар санкциялари остида бўлган шахсларнинг ишларини ўрганиш ва Австралия ҳам уларга чекловлар киритиши керакми ёки йўқлигини аниқлаш бўйича таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

    «Сергей Магнитский номидаги қонун устуворлиги ва жавобгарлик тўғрисидаги акт» АҚШда 2012 йилда қабул қилинган. Унда Вашингтон наздида мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилишида айбдор бўлган Россия расмийларига нисбатан бир томонлама санкциялар қўлланилиши назарда тутилган. 2016 йилда Қўшма Штатлар «Инсон ҳуқуқлари тўғрисида Магнитский номидаги глобал акт»ни қабул қилди, у «Магнитский қонуни»ни нафақат Россияга, балки бошқа мамлакатларга ҳам қўллаш имкониятини кўзда тутади.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Рамзан Қодиров доирасидаги одамларга нисбатан Магницкий қонуни бўйича санкция қўллади
    • Швейцария 10 йил давом этган суриштирувдан кейин «Магницкий иши»ни ёпди
    • Британия Магницкий иши бўйича 14 нафар россияликка қарши санкциялар киритди

    03.12.2021, 06:26   Изоҳ (0)   16795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алишер Усмоновга тегишли USM компанияси VK’даги акциялари улушини сотди

    02.12.2021, 23:29

    Жаҳон банки Афғонистонни қўллаб-қувватлаш учун 280 млн доллар маблағ ажратади

    02.12.2021, 22:31

    БМТ бош котиби коронавируснинг «омикрон» штамми туфайли чегаралар ёпилаётганини танқид қилди

    02.12.2021, 20:56

    Эрон—Афғонистон чегарасида толиблар хатоси туфайли тўқнашув содир бўлди

    02.12.2021, 15:35

    АҚШ КХДР томонидан баллистик ракеталарнинг ишлаб чиқарилиши минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришини маълум қилди

    02.12.2021, 13:58

    АҚШда илк бор коронавируснинг «омикрон» штамми қайд этилди

    02.12.2021, 12:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.