• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда конституцион инқироз содир бўлади, дунёда янги уруш бошланади, инсонлар 25 йил узоқроқ яшашни бошлайди. Saxo Bank 2022 йил учун «ҳайратга солувчи башоратлар»ни эълон қилди

    Даниянинг Saxo Bank инвестиция банки 2022 йил учун «ҳайратга солувчи прогнозлар»ни эълон қилди. 10 та башоратдан иборат жамланмани банкнинг ўзидагилар «молиявий бозорларга катта таъсир ўтказиши мумкин бўлган эҳтимолдан узоқ ҳодисалар» деб атайди. Ҳар йилги прогнозлар 19 марта эълон қилинмоқда. Meduza уларнинг энг эътиборга моликларини тақдим этди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Facebook бумерлар учун платформага айланади

    Facebook «кекса бумерлар» учун платформага айланиб бормоқда — унинг фойдаланувчиларни доим бир хил ёки ёлғон контентни кўришга ундовчи алгоритмлари ёшларни ижтимоий тармоқдан узоқлашишига мажбур қилмоқда. Ижтимоий тармоқ ёшлар ва 40 ёшдан катталар ўртасидаги маданий қарама-қаршилик марказида қоляпти — ёшлар унга худди фейк янгиликлар ва «хасис» корпорация сифатида қарамоқда.

    Инвесторлар Facebook’нинг янги «она» компанияси Меtа — ёш авлодни шиддат билан йўқотаётганини тушуниб турибди, демак бу келажакдаги потенциалнинг йўқотилиши ҳисобланади. Юқорида қолишга бўлган уриниш сабаб Меtа Snapchat ёки TikTok’ни харид қилмоқчи ва миллиардлаб долларларни ўз сервисига ёшларни қайтариш учун сарфлаяпти. Шу билан бир қаторда, у асосий мақсади фойдаланувчилар ҳақида маълумот тўплаш бўлган «метаолам»ни яратиш билан шуғулланмоқда.

    Натижада Меtа ўз қийматининг 30 фоизини йўқотяпти ва унинг хизматларини алоҳида тузилмаларга бўлиш тавсия этилади — Марк Цукербергнинг монополия ҳақидаги орзулари шундай барбод бўлади.

    Умр кўриш давомийлигини 25 йилга ошириш борасидаги тиббиёт ютуғи

    2022 йилда тиббиётда улкан силжиш содир бўлади — ҳужайра даражасидаги жараёнларни бошқариш ва уларнинг умрини узайтириши мумкин бўлган дори воситаларидан коктейл яратилган. Лаборатория сичқонлари устида ўтказилган тажрибалар уларнинг умри давомийлиги 30 фоизга ошганини кўрсатган. Инсонлар учун бу умрнинг 25 йилга узайишини англатади.

    Бундан ташқари, янги дори воситаси қаришни секинлаштиради ва қари ҳужайраларни ёшартиради. ДНКни таҳрирлашнинг янги усуллари ёш билан боғлиқ кўплаб касалликлардан қутулиш имконини беради.

    Ўртача умр кўришнинг истиқболи ҳақиқий ютуқ бўлса-да, ахлоқий ва молиявий муаммоларни келтириб чиқаради. Агар ҳар бир киши ўртача 115 йил яшаса — бу пенсия тизими учун нимани англатади? Шунча одамни боқиш учун озиқ-овқат етадими? Янги доридан ҳамма ҳам фойдалана олиши керакми?

    Гипертовушли технологияларнинг ривожланиши янги совуқ уруш ва космик пойгага олиб келади

    Хитой томонидан гипертовушли ракетанинг синовдан муваффақиятли ўтказилиши АҚШ учун кутилмаган «совға» бўлди, космосга чиқишга қодир гипертовушли аппаратлар Вашингтон ва Пекин ўртасидаги рақобатнинг нафақат иқтисодий, балки мудофаа соҳасининг марказида бўлади. Пойгага илғор ҳарбий технологияларга эга бошқа «ўйинчилар» ҳам қўшилади: Россия, Ҳиндистон, Исроил ва Европа Иттифоқи.

    Гипертовушли технологиянинг ривожланиши совуқ уруш давридан бери мавжуд кўп йиллик «статус-кво»нинг бузилишига олиб келади. Улар ўзаро ишончли ҳалокатнинг асосий принципига таҳдид солади — гипертовушли ракета ёрдамида биринчи ядровий зарба берилган тақдирда, қитъалараро баллистик ракеталарнинг жавоб ҳужумини тўлиқ бартараф этиш мумкин. Шу сабабли пойга оммавийга айланади: ҳеч ким ўзини ортда қолаётгандек ҳис қилишни истамайди.

    Бу гипертовушли қуролларни яратиш билан шуғулланувчи компанияларнинг жадал ўсишига, анъанавий қуролланишга эга ҳарбий кемалар ва самолётлар учун қурилмалар ишлаб чиқарувчи компанияларнинг эса қулашига олиб келади.

    АҚШда конституциявий инқироз бошланади

    Демократлар ва республикачилар ўртасидаги қарама-қаршилик ўз чегарасига етиб бормоқда. Конгресс учун ўтказиладиган оралиқ сайловларда республикачилар ғолиб чиқиш учун барча нарсага тайёр, демократлар қўрқувни уйғотиш бўйича у қадар машҳур бўлмаган кампаниясини олиб боряпти.

    Сайловлардан кейин бир ёки иккала томон ҳам овозлар натижасининг тасдиқланишига қарши чиқиш қилади. Натижада Конгресснинг янги таркибини шакллантириш мумкин эмас ва у режадагидек 2023 йилнинг 3 январидан иш бошлай олмайди.

    Жо Байден мамлакатни президентлик декретлари ёрдамида бошқаришни давом этади. АҚШдаги демократия тўхтатилган — шу сабабли Демократлар партияси сайловлар натижасининг Олий судда кўриб чиқилишига қарши чиқмоқда, чунки унда консерватив судьялар ҳукмронлик қилади. Мамлакатни кенг кўламли конституцион инқироз қамраб олмоқда.

    Америкалик фаоллар ўзгарувчан бўлиб бормоқда, доллар тушиб кетаётган бир вақтда АҚШ облигацияларининг даромадлилиги ортяпти.

    Европа Иттифоқи пенсия жамғармаларидан тўлдириб бориладиган «Суперфонд»ни яратади

    АҚШ томонидан Европага совуқ уруш даврида тақдим этилган «хавфсизлик соябони» йўқолиши мумкин, чунки Вашингтоннинг асосий ҳарбий ва иқтисодий рақобатчисига дунёнинг бошқа чеккасида жойлашган Хитой айланмоқда. Европа Иттифоқи мустақил равишда мудофаани мустаҳкамлаш ва бир вақтнинг ўзида энергия инқирози бошланишидан зарар кўрган иқтисодларга туртки бериш йўлларини қидирмоқда.

    Франция президенти Эммануэль Макрон Италия бош вазири Марио Драги қўллаб-қувватлови остида қиймати 3 триллион евро бўлган Европа Иттифоқи «Суперфонди»ни яратишни таклиф қилмоқда. У мудофаани таъминлаш билан бирга, иқлим ўзгариши муаммолари ва соф энергияга ўтишга ёрдам беради. Европа аҳолисининг қариб бораётгани, шунингдек, солиқларнинг аллақачон юқорилиги ҳисобга олинса, сиёсатчилар даромад солиғини ошириш орқали фондни молиялаш имконсиз бўлишини тушунишади.

    Франция 40 ёшдан катта барча ишчиларнинг пенсия активларининг бир қисмини «Суперфонд»нинг паст даромадли облигацияларига мажбурий ўтказишни таклиф этяпти, бу Евроиттифоқнинг ўзининг облигациялари ҳисобланади. Тизим шу қадар муваффақиятли бўлмоқдаки, Европада даромад солиғи секин-аста камаймоқда.

    Spotify NFT асосидаги мусиқаларни тарқатувчи сервислар сабаб касодга учрайди

    Мусиқачилар стриминг платформалари тингланган мусиқалардан келаётган даромаднинг 75 фоиздан ортиғини ўзига олаётганидан норози бўлмоқда, шу сабабли улар мусиқаларини NFT асосидаги сервислар ёрдамида тарқатиб, тингловчиларга тўғридан-тўғри рақамли ҳуқуқларни сотмоқда.

    Бу мусиқачиларга реал вақт режимида даромад олиш ва уни ўртакашлар билан бўлишмаслик имконини беради, тингловчилар эса ўз пуллари тўғридан-тўғри ижрочига бораётганини билиб туради.

    2022 йилда NFT асосидаги сервислар орқали ўз мусиқасини Кети Перри, Жейсон Деруло ва The Chainsmokers тақдим этади, қолган қўшиқчилар ўз композицияларини касод бўлаётган анъанавий оқимли платформалардан қайтариб оляпти: Spotify бир йил давомида ўз қийматининг 33 фоизидан айрилади. Инвесторлар фильмлар, китоб ва бошқа контентларни сотишда ҳам NFT’да потенциални кўрмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • ЖССТ: Европада 2022 йилнинг март ойига қадар яна 500 минг киши коронавирусдан вафот этиши мумкин
    • Хитой АҚШни унга хаёлий рақибдек қарашни бас қилишга чақирди

    03.12.2021, 15:50   Изоҳ (0)   34042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сальвадорда бортида мудофаа вазирининг ўғли бўлган ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

    03.12.2021, 15:20

    Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси машҳурларнинг манзилини эълон қилиб юборгани учун жаримага тортилди

    03.12.2021, 14:53

    АҚШ ва Европа Иттифоқи миграция инқирози сабаб Беларусга қарши янги санкцияларни жорий этди

    03.12.2021, 14:38

    «Путиннинг йиллик матбуот анжуманига хорижий агентлар рўйхатидаги ОАВ вакиллари ҳам таклиф қилинади» — Песков

    03.12.2021, 10:17

    Германия Ангела Меркелни канцлер лавозимидан кузатди. Унинг шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди

    03.12.2021, 09:53

    Исроил бош вазири пандемия шароитида оила аъзоларининг хорижга сафари туфайли танқидга учради

    03.12.2021, 09:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.