Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси Янги йил мукофотларини олувчиларнинг манзилларини ошкор қилиб юборгани сабаб 500 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди, деб хабар беради «Korrespondent.net». Манзиллари эълон қилинган машҳурлар орасида Элтон Жон ва Консерватив партиянинг собиқ етакчиси Иен Дунган Смитники ҳам бор.
Буюк Британия интернетда йил мукофотига номзод мингдан ортиқ инсоннинг исмлари ва манзиллари ёзилган файлни интернетда эълон қилиб юборган. Жарима борасидаги қарорни Британиянинг Ахборот комиссарлиги бошқармаси чиқарган.
«Ҳукуматнинг хотиржамлиги ва маълумотлар тарқалишининг хавфини камайтира олмаслиги юзлаб одамлар шахсий маълумотлари сабаб фирибгарликка учраши ва шахсий хавфсизлиги таҳдид остида қолиши мумкинлигини англатади», — дейилади бошқарма хабарида.
Элтон Жон ва Дункан Смитга оид маълумотлар 21 дақиқа давомида интернетда очиқ турган ва у 3872 маротаба кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Facebook фойдаланувчилари маълумотлари билан бирга, унинг асосчиси Марк Цукербергнинг телефон рақами ҳам тарқалиб кетганди. Аксарият ҳолларда телефон рақамлари, Facebook тармоғининг шахсий идентификаторлари, тўлиқ исмлар, туғилган саналар, таржимаи ҳоллар, баъзи ҳолларда эса электрон почта манзиллари каби маълумотлар ошкор бўлган.
Изоҳ (0)