• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Муҳаммадқодир Абдуллаевдан Баҳодир Жалоловгача. Жаҳон чемпионига айланган ўзбекистонлик боксчилар

    1974 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир ўтказилиб келинаётган ҳаваскор бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси 1993 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. Шу вақтга қадар бокс бўйича Жаҳон Чемпионатида ўзбекистонликлар 9 та олтин медални қўлга киритган. «Дарё» Жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон учун олтин медални олиб келган боксчиларни ёдга олади.

    Муҳаммадқодир Абдуллаев (1999 йил)

    Муҳаммадқодир Абдуллаев

    Муҳаммадқодир Абдуллаев
    Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

    Муҳаммадқодир Абдуллаев АҚШнинг Ҳюстон штатида бўлиб ўтган мусобақада -63,5 кг вазн тоифасида иштирок этган.

    15-нояб куни 48 ёшни қарши олган Абдуллаев 1999 йилги турнирнинг 1/16 финалида россиялик Айдин Гасановни мағлуб этади, 1/8 финалда америкалик Рикардо Уильямс, чорак финалда беларуслик Сергей Биковский устидан ғалаба қозонади. Муҳаммадқодир ярим финалда чехиялик Лукаш Koneчнини 12:2 ҳисобида мағлуб этади. Финалда эса франциялик Вилли Блейн 11:6 ҳисобида таслим этилади. Шу тариқа Муҳаммадқодир Ўзбекистон учун расмий биринчи олтин медални тақдим этган.

    Ўткирбек Ҳайдаров (1999)

    Ўткирбек Ҳайдаров

    Ўткирбек Ҳайдаров
    Фото: Getty Images
    Андижонлик боксчи 1999 йилги Жаҳон чемпионатида -75 кг вазн тоифасида иштирок этган. Ўткирбек венгриялик Жим Родригес, италиялик Салваторе Мунно, россиялик Евгений Казансев каби рақибларни енгиб, финалга чиққан. Ҳайдаров финалда руминиялик Адриан Диакону устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медал соҳибига айланади.

    Руслан Чагаев (2001)

    Фото: Getty Images

    1997 йилда Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида Руслан Чагаев Ўзбекистон учун илк олтин медални тақдим этган. Чагаев -91 кг вазн тоифасида иштирок этган ва дастлабки жангда беларуслик Сергей Дичков устидан ғалаба қозонган. Чорак финалда италиялик Жиакоббе Фрагомени, ярим финалда германиялик Маик Ҳанкени таслим этиб, финалга чиққан. Финал босқичида Чагаев Куба вакили Феликс Савонни 14:4 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалга эга чиққан.

    Аммо AIBA Русланни олтин медалдан маҳрум этади. Чунки спортчи Жаҳон чемпионатига қадар профессионал боксда иккита жанг ўтказган эди. Кейинчалик ушбу жанглар кўргазмали эканлиги исботлангач, Русланнинг ҳаваскор боксдаги фаолияти тикланган, аммо медал қайтариб берилмаган.

    Мавзуга доир: Андижон мактабидан чиққан, Валуевни енгган, оғир вазн тоифасида тарихдаги энг яхши осиёлик боксчи Руслан Чагаев фаолиятига назар (фотогалерея)

    2001 йил Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида ҳам Руслан Чагаев олтин медал соҳибига айланади. Чагаев қозоғистонлик Рустам Ругебаев, венгриялик Куртузса Скаба ва германиялик Виталий Бут устидан ғалаба қозониб, финалга чиқади. Финалдаги рақиби украиналик Алексей Мазикинни таслим этиб, чемпионга айланган.

    Аббос Атоев (2007, 2009)

    Аббос Атоев

    Аббос Атоев
    Фото: Getty Images

    Аббос Атоев 2007 йилда АҚШнинг Чикаго штатида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида -81 кг вазн тоифасида иштирок этди. Атоев финалга қадар руминиялик Константин Беженару, франциялик Мамаду Диамбанг, хорватиялик Марио Сиволиха ва қозоғистонлик Еркебулан Шиналиевларни мағлуб этган. Финалда Аббос Атоев россиялик Артур Бетербиевни 20:17 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга эга чиққан.

    2009 йилда Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада Аббос -75 кг вазн тоифасида иштирок этди. Ушбу мусобақада Атоев 1/16 финалда япониялик Кентаро Ҳаяшини мағлуб этади. 1/8 финалда бразилиялик Ямагучи Фалкао таслим этилади. Чорак финалда германиялик Константин Буга устидан ғалаба қозонади. Ярим финалда ҳиндистонлик Вижиндр Сингҳ 7:3 ҳисобида мағлуб этилади. Финалда Аббос Атоев арманистонлик Андраник Ҳакобян билан жанг қилди ва 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Атоев кетма-кет иккинчи марта олтин медални қўлга киритди.

    Шаҳрам Ғиёсов (2017)

    Шаҳрам Ғиёсов

    Шаҳрам Ғиёсов
    Фото: Getty Images

    Шаҳрам Ғиёсов 2017 йил Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида -69 кг вазн тоифасида иштирок этган.

    1/8 финалда украиналик Евгений Барабановни 5:0 ҳисобида таслим этган. Чорак финалда эса англиялик Пет Маккормак ҳам 5:0 ҳисобида мағлуб этилади. Ярим финалда Шаҳрам қозоғистонлик Аблайхан Жусупов билан тўқнаш келган ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Финалда Ғиёсов кубалик Рониэл Иглесиасга ҳеч қандай имкон қолдирмаган ва олтин медални қўлга киритган.

    Шаҳобиддин Зоиров (2019)

    Шаҳобиддин Зоиров

    Шаҳобиддин Зоиров
    Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

    2019 йил Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Шаҳобиддин Зоиров -52 кг вазн тоифасида иштирок этган.

    Ўзбекистонлик боксчи дастлабки жангини туркманистонлик Ихлос Гулижановга қарши ўтказган. Зоиров барча ҳакамлар қарорига кўра ғолиб бўлган. Иккинчи жангда Шаҳобиддинга Доминикан республикаси вакили Родриго Мартега рақиблик қилди. Ушбу жангда ҳам Зоиров катта устунлик билан ғалаба қозонган. Нимчорак финалда Зоиров қирғизистонлик Азат Усеналиевни мағлуб этиб, чорак финал иштирокчисига айланган. Чорак финалда болгариялик Даниэль Асенов устидан ғалаба қозонган Шаҳобиддин ярим финалда франциялик Билал Беннамани мағлубиятга учратган.

    Финал босқичида Шаҳобиддин Зоиров Ҳиндистон вакили Амит Пангал устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон учун 7-олтин медални қўлга киритган.

    Миразизбек Мирзахалилов (2019)

    Миразизбек Мирзахалилов

    Миразизбек Мирзахалилов
    Фото: Getty Images

    Миразизбек Мирзахалилов 2019 йилги Жаҳон чемпионатида -57 кг вазн тоифасида иштирок этган.

    Мирзахалилов 1/16 финал босқичида бразилиялик Дуглас де Андраде устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Нимчорак финалда эса марокашлик Муҳаммад Ҳамуд 4:1 ҳисобида таслим этилган. Чорак финалда қозоғистонлик Кайрат Эралиев, ярим финалда мўғулистонлик Эрденебатин Сендбаатарни мағлуб этган Миразизбек финалда кубалик Лазаро Альваресга қарши жанг қилади. Ҳал қилувчи жангда Мирзахалилов рақибини енгиб, олтин медалга эга чиққанди.

    Баҳодир Жалолов (2019)

    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    +91 кг вазн тоифаси вакили Баҳодир Жалолов Екатеринбургдаги дастлабки жангида украиналик Сонте Рогавага қарши рингга кўтарилиб, рақиби устидан ғалабага эришган. Жалоловга чорак финалда америкалик Ричард Торрес тўқнаш келган. Баҳодир 1-раунддаёқ рақибини чуқур нокаут ҳолатига тушириб  ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Ярим финалда Баҳодир россиялик Максим Бабанин устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Финалда эса Жалолов азалий рақиби қозоғистонлик Камшибек Конкабаевга қарши рингга чиқиб, учала раундда ҳам рақибидан устун келган ва ғалабага эришган.

    Ўзбекистон делегацияси ўзи қатнашган ўн бешта Жаҳон чемпионатида жами 43 та медалга эга чиққан — 9 та олтин, 15 та кумуш ва 19 та бронза.

    15.11.2021, 23:43   Изоҳ (0)   28494
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грузияга енгилган Ўзбекистон терма жамоаси, Зиданни қўллаб-қувватлайдиган Роналду ва Неймарни сотишни хоҳлаётган «ПСЖ». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    15.11.2021, 22:11

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Грузияга кичик ҳисобда ютқазди

    15.11.2021, 20:57

    Сречко Катанец бошчилигидаги «оқ бўрилар» Вилли Саньолнинг «салибчилар»ига қарши. Грузия — Ўзбекистон учрашуви ҳақида

    15.11.2021, 17:01

    Суперлига. «Насаф» қолдирилган тур ўйинида «Қўқон-1912» устидан ғалаба қозонди

    15.11.2021, 16:11

    Ўзбекистонлик спортчи самбо бўйича Жаҳон чемпионатида чуқур нокаут ҳолатига тушиб қолди (видео)

    15.11.2021, 12:50

    ЖЧ—2022 йўлида. Португалия сўнгги дақиқада гол ўтказиб, тўғридан-тўғри йўлланмани қўлдан чиқарди. Германия йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Испания ҳам мундиалда

    15.11.2021, 03:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.